ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.09.2019 й. ПФ-5831-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.09.2019 й.

N ПФ-5831



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида"ги ПҚ-4426-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5147-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Белгилансинки, 1-илованинг 1-банди, 2-бандининг "б" кичик банди, 5, 6 ва 9-бандлари 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2020 йил 1 январдан 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 18 сентябрдаги

ПФ-5831-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5147-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига лавозим маошларига нисбатан қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳар ойлик устамалар белгилансин:

қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган алоҳида меҳнат шароитлари учун 0,2 миқдорида;

узоқ муддатли узлуксиз иш стажи учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун белгиланган миқдорларда".


6. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 18 сентябрдаги

ПФ-5831-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005йил 25 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3587-сон Фармонига илованинг 4-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4631-сон Фармонига илованинг 29-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5306-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди "в" кичик банди ва 3-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги "Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5565-сон Фармонига 2-илованинг 1, 4, 5 ва 8-бандлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-460-сон қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1539-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 696-модда















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск