Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2019 й. 786-сон "Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2019 й.

N 786



МОБИЛЬ ГУРУҲЛАР БАЗАСИДА

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА-СИНОВ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбиянинг янги инновацион муқобил шаклларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари туманларида амалга ошириш;

мобиль гуруҳларни замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба-синов лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда асосий вазифалари этиб белгилансин:

мобиль гуруҳларни мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалардан шакллантириш;

мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

мобиль гуруҳларни ўқув-услубий, дидактик материаллари, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойликларни акс эттирадиган ҳамда болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган бадиий адабиётлар билан таъминлаш;

илғор хорижий тажриба инобатга олинган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;

мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;

ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш;

мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, мобиль гуруҳлар мактабгача таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади (бир ҳафтада 7,5 соатдан кам бўлмаган таълим-тарбия жараёнини ташкил этган ҳолда).


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда:

мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолияти майдончаларини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши ва тайёрланиши, зарур бўлганда санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари талабларига мувофиқ янги болалар ўйин майдончаларини қуриш ёки мавжудларини капитал таъмирлаш тўғрисида таклифлар киритилишини;

мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолияти майдончаларини ташкил қилиш учун маршрут ва тураргоҳлар жойлашган жойни кўрсатган ҳолда, мобиль гуруҳлар рўйхати шакллантирилишини;

мобиль гуруҳларни ўқув-услубий, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан таъминласин.


5. Қуйидагилар:

Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим мобиль гуруҳларни жиҳозлаш нормативлари 3-иловага мувофиқ;

Мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолияти майдончаларини жиҳозлаш нормативлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти болаларни мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилишга татбиқ этилмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда мобиль гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда мобиль гуруҳларнинг таълим-тарбия жараёни сифатини тизимли назорат қилиш ва фаолиятини ташкил қилиш мониторингини амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар мазкур қарор доирасида ажратилишини назарда тутсин;

киритиладиган қўшимча штат бирликлари ва мобиль гуруҳларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатлар параметрларига зарур ўзгартиришлар киритсин;

бир ой муддатда мобиль гуруҳлар бириктирилган мактабгача таълим ташкилотларининг намунали штатлар жадвалига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш якунлари бўйича мобиль гуруҳларда мактабгача ёшдаги болаларнинг бўлишини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларини сақлаш, жойлаштириш ҳамда иш режимини ташкил қилиш юзасидан тегишли ўзгартиришлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобуслари бепул расмийлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилиши, уларга давлат рақами белгилари ажратилиши, шунингдек, улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа тартиб-таомиллар амалга оширилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш натижалари бўйича 2020 йил 1 сентябрга қадар таҳлил ўтказиб, мазкур лойиҳани амалга оширишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнингбажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

786-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мактабгача таълим мобиль гуруҳларни жорий

этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга

ошириладиган Қорақалпоғистон Республикаси

ва республика вилоятлари туманларининг

РЎЙХАТИ

т/р

Туманлар

Мобил гуруҳлари бириктириладиган давлат мактабгача таълим муассасалари рақами

Мобил гуруҳлариташкил

этиладиган жойлар

Гуруҳлар сони

Қорақалпоғистон Республикаси

1

Элликқалъа тумани

5-сонли

Думанқалъа МФЙ

3

Кичик Гулдурсун МФЙ

3

Сахтейн МФЙ

3

Андижон вилояти

2

Андижон тумани

35-сонли

Човқандарё МФЙ

3

Чилон МФЙ

3

Рохат МФЙ

3

Бухоро вилояти

3

Қоракўл тумани

21-сонли

Шўробот МФЙ

3

Қуввача МФЙ

3

Янги замон МФЙ

3

Жиззах вилояти

4

Бахмал тумани

2-сонли

Бахмал МФЙ

3

Музбулоқ МФЙ

3

Сангзор МФЙ

3

Қашқадарё вилояти

5

Чироқчи тумани

13-сонли

Наймансарой МФЙ

3

Хўжабод МФЙ

3

Шўрқудуқ МФЙ

3

6

Касби тумани

12-сонли

Комилон МФЙ

3

7

Муборак тумани

1-сонли

Амир Темур МФЙ

3

Навоий вилояти

8

Нурота тумани

1-сонли

Янги ҳаёт МФЙ

3

Ҳайдоробод МФЙ

3

Жарма МФЙ

3

Наманган вилояти

9

Янгиқўрғон тумани

10-сонли

Муғол МФЙ

3

Кандиен МФЙ

3

Ровот МФЙ

3

Самарқанд вилояти

10

Ургут тумани

42-сонли

Жўроптепа МФЙ

3

Дўстлик МФЙ

3

Муродқишлоқ МФЙ

3

Сирдарё вилояти

11

Боёвут тумани

13-сонли

Тинчлик МФЙ

3

Совотобод МФЙ

3

Дарвозакир МФЙ

3

Сурхондарё вилояти

12

Қумқўрғон тумани



1-сонли

Тўғон МФЙ

3

Пахтаобод МФЙ

3

Элобод МФЙ

3

Фарғона вилояти

13

Учкўприк тумани

15-сонли

Тўқсонқовун МФЙ

3

Йўлгунзор МФЙ

3

Тўрвоқ МФЙ

3

Хоразм вилояти

14

Хозарасп тумани

26-сонли

Карвак МФЙ

3

Қиртепа МФЙ

3

Охунбобоев МФЙ

3

Тошкент вилояти

15

Оҳангарон тумани

9-сонли

Қорасўвека МФЙ

3

Санам МФЙ

3

Чўвулдоқ МФЙ

3

16

Янгийўл тумани

11-сонли

Деҳқонобод МФЙ

3

Дўстлик МФЙ

3

Ифтихор МФЙ

3


Жами

132





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

786-сон қарорига

3-ИЛОВА



Мактабгача таълим мобиль гуруҳларни жиҳозлаш

НОРМАТИВЛАРИ*

т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори (сони)

I. Мебель

1

Болалар столи - 4 ўринли

дона

Гуруҳдаги болалар сонидан келиб чиқиб

2

Болалар стули

дона

ҳар бир болага

3

Тарбиячи учун стол (мослаштирилган)

дона

1

4

Тарбиячи учун стул (мослаштирилган)

дона

1

5

Ўқув материаллар учун шкаф

дона

1

6

Ўйинчоқлар учун шкаф

дона

1

7

Магнит-маркер доскаси

дона

1

II. Ўйинчоқлар

1

Қўғирчоқлар (кўзи ёпиладиган)

дона

2

2

Машиналар (турли хил)

тўплам

1

3

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари

тўплам

4

4

Ёввойи хайвонлар ва уларнинг болалари

тўплам

4

5

Болалар идишлари тўплами

тўплам

2

6

"Лего" конструктори

тўплам

4

7

Болалар лотоси

тўплам

2

8

"Дорихона" тўплами

тўплам

2

9

Қурилиш асбоблари тўплами

тўплам

2

10

Пазллар

тўплам

20

11

Мозаикалар

тўплам

4

III. Дидактик материаллар

1

Ҳисоб таёқчалари

тўплам

ҳар бир болага

2

Геометрик шакллар (геометрикмозаика)

тўплам

ҳар бир болага

3

Мактабгача ёшдаги болалар учун алифбо

дона

ҳар бир болага

4

Рақамлар

тўплам

ҳар бир болага

5

Йил фасллари тасвири туширилган расмлар

тўплам

1

6

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

7

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

8

Уй паррандалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

9

Қушлар тавсири туширилган карточкалар

тўплам

4

10

Сабзавотлар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

11

Мевалар ва реза мевалар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

12

"Ҳаёт хавфсизлиги асослари" карточкалари

тўплам

1

13

"Касблар" карточкалари

тўплам

1

14

Хуснихат

дона

ҳар бир болага

IV. Спорт инвентарлари

1

Болалар арғамчилари

дона

5

2

Болалар боулинг кеглиси

тўплам

2

3

Турли катталикдаги тўплар

дона

5

4

Турли ҳажмдаги чамбараклар

дона

5

5

Улоқтириб тушириладиган ҳалқалар

дона

2

V. Болалар адабиёти

1

Жаҳон халқ эртаклари

дона

5

2

Ўзбек халқ эртаклари

дона

5

3

Шъерлар, топишмоқлар

дона

5

*) битта автобус учун ҳисоблаб чиқилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

786-сон қарорига

4-ИЛОВА



Мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин

фаолияти майдончаларини жиҳозлаш

НОРМАТИВЛАРИ*

т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Сони

1

Арғимчоқ

дона

2

2

Қумдон

дона

1

3

Скамейка

дона

6

4

Сирпанчиқ

дона

2

5

Сюжетли уй

дона

1

*) битта майдонча учун ҳисоблаб чиқилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 702-модда





































Время: 0.2288
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск