язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 26.04.2004 й. 65-сон "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари ва хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.06.2004 й. 1377-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.06.2004 й.

N 1377




ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛ ВА

ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ

26.04.2004 й.

N 65


БУЙРУҒИ



Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш

билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари

ва хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий

талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли "Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан, автомобиль транспортида ташишларни ташкил этиш ва бошқаришга жавобгар бўлган юридик шахслар раҳбарларининг ва хусусий тадбиркорларнинг касб-малакасини аниқлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари ва хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.



Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги бошлиғи                                        А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 303-модда.