язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 12ққ-сон, Молия вазирлигининг 70-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги 31.08.2019 й. Қарори (АВ томонидан 20.09.2019 й. 3184-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.09.2019 й.

N 3184

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.08.2019 й.

N 12ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.08.2019 й.

N 70


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар

органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва

жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик

хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-5706-сонли Фармони талаблари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4276-сонли қарор талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Фавқулодда вазиятлар вазири

вазифасини бажарувчи

Т. Худайбергенов

Молия вазири

Д. Қўчқоров

       





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фавқулодда

вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан

юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган

пуллик хизматларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Хизматларнинг номи


1.

Ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш, ўзини тутиш қоидалари ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш.


2.

Полиграфия маҳсулотларини (ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалари, журналлар ва бошқа босма маҳсулотлар), фавқулодда вазиятлар ва ёнғиндан ҳимоя қилиш бўйича материалларни, ўқув фильмларни сотиш.


3.

Сув ҳавзаларида, чўмилувчиларнинг оммавий тўпланиш жойларида (пляжларда, ҳовузларда ва бошқаларда) қутқарувчи ғаввосларнинг навбатчилик ўташи*.


4.

Сув остида техник, кема кўтариш ишларини, чўкиб кетган предметларни қидириш бўйича ишларни, сув объектлари қуйи қисмини тозалаш ва ғаввослик ишларининг бошқа турларини бажариш.


5.

Белгиланган тартибда хизмат итларининг кучукларини сотиш.


6.

Итларни вақтинча парваришлаш (итлар учун меҳмонхона).


7.

Баландликдаги ишларни бажариш (панеллараро чокларни герметизациялаш, турли хил иншоотларни монтаж ва демонтаж қилиш, баландликда ойналарни ювиш, фасадларни тозалаш ва таъмирлаш, дарахтларни олиб ташлаш ва кесиш ва бошқалар).


8.

Шахсий ҳимоя воситаларини текшириш ва синовдан ўтказиш, радиацион разведка ўтказишга мўлжалланган асбобларни қиёслаш ва калибровка қилиш.


9.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига реклама ва маркетинг ахборотларини узатиш учун автоматлаштирилган огоҳлантириш ва ахборот бериш тизимидан фойдаланиш.


10.

Ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ёнғин хавфсизлиги соҳасида маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш.


11.

Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш.


12.

Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ёнғин хавфсизлиги ва сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тадқиқотлар, илмий-техник консультация ва экспертиза ўтказиш.


13.

Моддалар, материаллар, буюмлар, конструкцияларни ва ускуналарнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича синовларини ўтказиш.


14.

Қурилиш конструкцияларининг катта ўлчамли қисмларини ва уларнинг элементларини ёнғинга чидамлилиги ва ёнғин ҳавфсизлгини синовдан ўтказиш.


15.

Ёнғинга қарши ҳимоя техник воситалари, ёнғин автоматикаси ва фавқулодда вазиятларни аниқлаш ва тугатишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқариш ва сотиш.


16.

Ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш.


17.

Ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари ва воситаларини ишчи ҳолатини текшириш.


18.

Ёнғинга қарши аслаҳа-анжомларни, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, оловни ўчириш моддаларининг сифатини тиклаш.


19.

Ташкилотлар, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларни ёнғинлардан ҳимоя қилиш**.


20.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида эвакуация режаларини, йўриқномаларни, паспортларни ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш (ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш).


21.

Ҳисоблашни бажариш:

хоналар ва бинолардан одамларни эвакуация қилиш вақти, шунингдек ёнғиннинг энг кўп йўл қўйиладиган даражага етиш шароитидага давомийлиги;

портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфсизлиги бўйича хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифалари;

келтирилган металлнинг қалинлиги ва металл конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилиги чегаралари;

бинолар орасидаги минимал йўл қўйиладиган масофа (иссиқлик оқимининг критик зичлигини аниқлаш);

турли мақсаддаги бино хоналарида ёнғин бўлиши эҳтимолида ҳарорат режими ва иссиқлик юкламаси;

ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчиришни амалга оширувчи бўлинмаларнинг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган кучлар ва воситалар миқдори.


22.

Сунъий сувҳавзалари, ертўлалар ва ёнига бориб бўлмайдиган жойлардан сувларни чиқариб олиш (тўлдириш).


23.

Мўриларни тозалаш.


24.

Авто йўлларнинг қулашига олиб келиши хавфи бор бўлган ёнбағирларидаги тош жинсларини тушириш.


25.

99951 ҳарбий қисм томонидан пудрат (муҳандислик-қурилиш) ишларини бажариш.


26.

Автоном дизель генераторларидан фойдаланиш.


27.

Йўловчилар ва юкларни ташиш***.


28.

Муҳандислик ва бошқа техникалардан (автокран, бульдозер, экскаватор, эвакуатор ва бошқалар) фойдаланган ҳолда ишларни бажариш.


29.

Томоша, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда кучлар ва воситаларнинг навбатчилиги.


30.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотларининг музейларида кўриш ва мавзули экскурсияларни ўтказиш.


31.

Ёрдамчи хўжалик маҳсулотларини сотиш****.


32.

Кичик кемалар ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.


             

Изоҳ:

Мазкур Рўйхатда кўрсатилган пуллик хизматлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий мурожаатлари (пуллик хизмат кўрсатиш ҳақида) асосида кўрсатилади.


*) Қонун ҳужжатларига мувофиқ Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари билан таъминланадиган қўшимча ходимлар (қутқарувчилар) ҳисобига юритилиши мумкин.


**) Шартнома асосида таъминланадиган ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


***) Қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензия мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


****) Ёрдамчи хўжаликда барча турдаги гўшт ва сут, қорамол, от, чўчқа, қуёнлар, қушлар ва асалар боқиш, шунингдек иссиқ-хоналар, мевали боғлар ва балиқ кўпайтириш учун ҳовузлар юритиш рухсат этилади. Кўкат, сабзавот, дон, қуруқ ҳамда сарҳил ем-хашак етиштириш бириктирилган ерларда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 717-модда