ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2019 й. 788-сон "Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2019 й.

N 788




ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИГА ЗАРУР

АМАЛИЁТЛАР (GхP) ТАЛАБЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш чора-тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан олдин берилган сертификатлар ҳақиқий ҳисобланади ҳамда уларнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг янги сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Зарур амалиётлар маркази томонидан берилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Белгилансинки, Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2019 йил 1 декабрдан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

788-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида фармацевтика

тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимига

зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Муддатлар

Масъул ижрочилар

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЗАРУР АМАЛИЁТЛАР (GXP)

МИЛЛИЙ ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ИНСПЕКЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ИНСПЕКТОРАТ ТАЙЁРЛАШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Ўзбекистон Республикаси Зарур амалиётлар (GxP) миллий талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича инспекцияни амалга оширувчи инспекторатни шакллантириш


1. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази ҳузурида Зарур амалиётлар (GxP) миллий инспекторати бўлимини ташкил этиш.


2019 йил

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Миллий инспекторат фаолиятини амалга оширишга доир ҳужжатларни шакллантириш.


2019 йил

октябрь-ноябрь


3. Миллий инспекторатни соҳанинг етакчи мутахассислар билан таъминлаш.


2019 йил

октябрь-декабрь


2.

Ўзбекистон Республикаси Зарур амалиётлар (GxP) миллий талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича инспекцияни амалга оширувчи миллий инспекторатнинг малакасини ошириб бориш


1. Ўқув режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)

2. Зарур амалиётлар (GxP) йўналишида Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда соҳанинг бошқа етакчи халқаро ташкилотларида йил давомида режалаштирилган ўқув семинарлари, тренингларни ва бошқа тадбирлар рўйхатини шакллантириш.


2019 йил сентябрь

(кейинчалик ҳар

йилнинг декабрь

ойида)

3. Шакллантирилган рўйхат асосида йил давомида миллий инспекторат ходимларининг малака ошириш режасини тасдиқлаш.


2019 йилоктябрь

(кейинчалик ҳар

йилнинг декабрь

ойида)


4. Тасдиқланган режага асосан тадбирларда ходимларнинг иштирокини таъминлаш.


Режага асосан

3.

Зарур амалиётлар (GxP) соҳасида халқаро хамкорликни амалга ошириш

1. Зарур амалиётлар (GxP) йўналишида Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда соҳанинг бошқа етакчи халқаро ташкилотлари рўйхатини ва хамкорлик соҳаларини шакллантириш.


2. Рўйхатга асосан халқаро ташкилотларга расмий мурожатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар юбориш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

(кейинчалик ҳар

йилнинг декабрь

ойида)


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ КЛИНИК

ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗУВЧИ БАРЧА КЛИНИК БАЗАЛАРИ ЗАРУР КЛИНИКА АМАЛИЁТИ

(GCP) МИЛЛИЙ ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ НУҚТАИ НАЗАРИДАН МАЖБУРИЙ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛИШИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

4.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча клиник базалари (кейинги ўринларда - клиник базалар деб юритилади) Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларини жорий этиш бўйича семинар ташкил қилиш


1. Клиник базаларда Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талаблари бўйича таништирув семинари ташкил этиш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари раҳбарлари


2. Клиник базаларда Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларини жорий этиш бўйича масъул мутахассисларни белгилаш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

5.

Клиник базаларда Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларини жорий этиш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказувчи клиник базалар масъул мутахассисларнинг маҳсус курсларда малака оширишини ташкил этиш.


1. Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талаблари бўйича Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган ўқув курслари, тренингларда малака ошириш.


2019 йил

сентябрь-декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари раҳбарлари


2. Зарур клиника амалиёти (GCP) бўйича халқаро ўқув семинари, тренингларда иштирок этиш.


2020 йилданбошлаб (ҳар йили камида бир маротаба)


6.

Клиник базаларда Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларини жорий этиш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказувчи клиник базалардаги моддий-техник базани шакллантириш


1. Клиник базаларнинг масъул мутахассислари томонидан Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларини жорий этиш учун зарур мавжуд моддий-техник базани инвентаризациядан ўтказиш.


2020 йил

январь-февраль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари раҳбарлари


2. Инвентаризация якунлари бўйича Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларини жорий этиш учун зарур асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

март-апрель

3. Шакллантирилган рўйхатга киритилган зарур асбоб ускуналар, лаборатория жиҳозлари сотиб олишни таъминлаш.


2020 йил май-

2021 йил август


7.

Клиник базаларда Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талаблари жорий этилганлиги холатини аниқлаш


1. Клиник базаларнинг мурожаатлари асосида бир маротаба ишчи орган томонидан Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талаблари асосида аудит ўтказиш ва таклифлар бериш.


2020 йил

сентябрь-

2021 йил август


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари раҳбарлари

2. Аудит натижаларига асосан клиник базалар масъул мутахассислари томонидан номувофиқликлар бўйича тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасини ишлаб чиқилиши.


Ҳисобот

олигандан сўнг

бир ой мобайнида

3. Тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасига асосан уларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш.


Белгиланган

муддатларда

8.

Клиник базаларни Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талаблари бўйича сертификатлаштириш


1. Клиник базаларда Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талаблари бўйича инспекция ўтказиш учун белгиланган тартибда мурожаат килиш.


Ариза берувчининг

хоҳишига кўра


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари раҳбарлари

2. Инспекция ўтказиш ва ижобий натижалар бўйича Зарур клиника амалиёти (GCP) жорий этилганлиги тўғрисида сертификатлаштириш.


Белгиланган

муддатларда

III. БАРЧА МАҲАЛЛИЙ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ

ЗАРУР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ (GMP)НИНГ МИЛЛИЙ ТАЛАБЛАРИГА

МУВОФИҚЛИГИ НУҚТАИ НАЗАРИДАН МАЖБУРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

9.

Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар томонидан Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талабларини жорий этиш бўйича таништирув семинарлари ташкил этилиши


1. Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ҳудудлар бўйича Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талаблари бўйича таништирув семинарларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.


2019 йил

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Тасдиқланган режа бўйича ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни корхоналарга оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда тўғридан-тўғри етказиш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

3. Тасдиқланган режа-жадвал асосида семинарлар ўтказиш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

10.

Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар учун Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талаблари бўйича махсус тренинглар ва ўқув курсларини ташкил қилиш


1. Мунтазам равишда барча фармацевтика корхоналари учун маҳаллий ҳамда етакчи чет эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда республикада махсус тренинглар ташкил этиш.

2019 йил

октябрь ойидан

бошлаб ҳар ой

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) йўналишида халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ўқув семинарлари, тренинг ҳамда конференциялар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш.


2019 йил

октябрь

3. Республикада ҳамда чет элда ташкил этилаётган ўқув семинарлари ва тренинглар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтларига жойлаштириб бориш.


2019 йил

октябрь ойидан

бошлаб мунтазам

равишда

11.

Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар томонидан Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талаблари жорий этилганлиги холатини аниқлаш


1. Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларнинг мурожаатлари асосида ишчи орган томонидан бир маротаба Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талаблари асосида аудит ўтказиш ва натижаси асосида хулоса тақдим этиш.


2019 йил

октябрь-2021

йил август


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Аудит натижаларига асосан маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан номувофиқликлар бўйича тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиши.


Ҳисобот

олингандан сўнг

бир ой мобайнида

3. Тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасига асосан уларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш.


Белгиланган

муддатларда

12.

Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилар томонидан Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талаблари бўйича сертифкатлаштириш


1. Маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларни Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талаблари бўйича инспекция ўтказиш учун белгиланган тартибда мурожаат килиш.


Ариза берувчини хоҳишига кўра


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)

2. Инспекция ўтказиш ва ижобий натижалар бўйича Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) жорий этилганлиги тўғрисида сертификатлаштириш.


Белгиланган

муддатларда

IV. ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ СОТИШ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ БАРЧА МАҲАЛЛИЙ КОРХОНАЛАРНИ ЗАРУР ДИСТРИБЮТОРЛИК

АМАЛИЁТИ  (GDP)НИНГ МИЛЛИЙ ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИК НУҚТАИ

НАЗАРИДАН МАЖБУРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

13.

Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар (кейингиўринларда - улгуржи корхоналар деб аталади) Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)миллий талабларини жорий этиш бўйича таништирув семинарлари ташкил қилиш


1. Улгуржи корхоналар учун ҳудудлар бўйича Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талаблари бўйича таништирув семинарларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.


2019 йил

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Тасдиқланган режа бўйича ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни улгуржи корхоналарга оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда тўғридан-тўғри етказиш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

3. Тасдиқланган режа-жадвал асосида семинарлар ўтказиш.


2019 йил

октябрь-ноябрь

14.

Улгуржи корхоналар учун Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талаблари бўйича махсус тренинглар ва ўқув курсларини ташкил қилиш


1. Мунтазам равишда барча улгуржи корхоналар учун маҳаллий ҳамда етакчи чет эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда республикада махсус тренинглар ташкил этиш.


2019 йил

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)

2. Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) йўналишида халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ўқув семинарлари, тренинг ҳамда конференциялар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш.


2019 йил

октябрь ойидан

бошлаб мунтазам

равишда

3. Республикада ҳамда чет элда ташкил этилаётган ўқув семинарлари ва тренинглар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтларига жойлаштириб бориш.


2019 йил

октябрь ойидан

бошлаб мунтазам

равишда

15.

Улгуржи корхоналар томонидан Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талаблари жорий этилганлиги холатини аниқлаш

1. Улгуржи корхоналарнинг мурожаатлари асосида ишчи орган томонидан бир маротаба Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талаблари асосида аудит ўтказиш ва таклифлар бериш.


2020 йил

январь-2021

йил август


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)

2. Аудит натижаларига асосан улгуржи корхоналар томонидан номувофиқликлар бўйича тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.


Ҳисобот

олингандан сўнг

бир ой мобайнида

3. Тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасига асосан уларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш.


Белгиланган

муддатларда

16.

Улгуржи корхоналар томонидан Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талаблари бўйича сертифкатлаштириш

1. Улгуржи корхоналарни Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талаблари бўйича инспекция ўтказиш учун белгиланган тартибда мурожаат килиш.


Ариза берувчини

хоҳишига кўра


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Инспекция ўтказиш ва ижобий натижалари бўйича Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) жорий этилганлиги тўғрисида сертификатлаштириш.


Белгиланган

муддатларда

V. ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ КЛИНИК ОЛДИ

ТАДҚИҚОТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ БАРЧА ЛАБОРАТОРИЯЛАРНИ

ЗАРУР  ЛАБОРАТОРИЯ АМАЛИЁТИ (GLP)НИНГ МИЛЛИЙ ТАЛАБЛАРИГА

МУВОФИҚЛИК НУҚТАИ НАЗАРИДАН МАЖБУРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

17.

Фармацевтика маҳсулотларининг клиник-олди тадқиқотларини ўтказиш бўйича барча лабораториялар (кейинги ўринларда - лабораториялар деб аталади) рўйхатини шакллантириш


1. Тегишли ташкилотларга клиник-олди лабораториялар мавжудлиги ҳақида сўровнома юбориш.


2019 йил

октябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Сўровнома асосида лабораториялар рўйхатини шакллантириш.


2019 йил

октябрь

18.

Барча лабораториялар Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талабларини жорий этиш бўйича таништирув семинарлари ташқил қилиш

1. Лабораториялар учун ҳудудлар бўйича Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талаблари бўйича таништирув семинарларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.


2019 йил

октябрь


Соғлиқнисақлашвазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Тасдиқланган режа бўйича ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни лабораторияларга оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда тўғридан-тўғри етказиш.


2019 йил

октябрь-ноябрь


3. Тасдиқланган режа-жадвал асосида семинарлар ўтказиш.


2019 йил

октябрь-ноябрь


19.

Лабораториялар учун Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талаблари бўйича махсус тренинглар ва ўқув курсларини ташкил қилиш


1. Мунтазам равишда барча лабораториялар учун маҳаллий ҳамда етакчи чет эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда республикада махсус тренинглар ташкил этиш.


2019 йил

декабрь ойидан

бошлаб ҳар ойда


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов А.), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)


2. Зарур лаборатория амалиёти (GLP) йўналишида халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ўқув семинарлари, тренинг ҳамда конференциялар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш.


2019 йил

декабрь ойидан

бошлаб мунтазам

равишда

3. Республикада ҳамда чет элда ташкил этилаётган ўқув семинарлари ва тренинглар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтларига жойлаштириб бориш.


2019 йил

декабрь ойидан

бошлаб мунтазам

равишда

20.

Лабораториялар томонидан Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талаблари жорий этилганлиги холатини аниқлаш

1. Лабораторияларниг мурожаатлари асосида ишчи орган томонидан бир маротаба Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талаблари асосида аудит ўтказиш ва таклифлар бериш.


2020 йил

январь-2021

йил август


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)



2. Аудит натижаларига асосан лабораториялар томонидан номувофиқликлар бўйича тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиши.


Ҳисобот

олингандан сўнг

бир ой мобайнида




3. Тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасига асосан уларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш.


Белгиланган

муддатларда


21.

Лабораториялар томонидан Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талаблари бўйича сертифкатлаштириш

1. Лабораторияларни Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талаблари бўйича инспекция ўтказиш учун белгиланган тартибда мурожаат килиш.


Ариза берувчини

хоҳишига кўра


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев С.)




2. Инспекция ўтказиш ва ижобий натижалар бўйича Зарур лаборатория амалиёти (GLP) жорий этилганлиги тўғрисида сертификатлаштириш.


Белгиланган

муддатларда


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 703-модда










































Время: 0.1410
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск