ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2019 й. 789-сон "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2019 й.

N 789




"ТОМОША" БОЛАЛАР МУСИҚИЙ

ТЕАТР-СТУДИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Маданият ва санъатнинг халқ ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат билан яқиндан баҳраманд этишни назарда тутиб ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг қамраб олиш, шунингдек, театр-студиянинг тўлақонли фаолият юритишини ташкил этиш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда театр-студия деб аталади) биносида ҳомийлик хайриялари ҳисобига қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар театр-студиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

болалар томонидан ижро этилган бадиий жиҳатдан юксак, халқчил асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурларини яратиш ва намойиш этиш;

театр ва қўшиқчилик санъати орқали болаларни миллий мумтоз санъат, жаҳон классик мусиқаси, шунингдек, халқ ижодиётининг ёрқин намуналари билан таништириш ва ўргатиш;

болалар орасида театр ва томоша санъатини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли болаларни кашф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида мамлакатимиз ва хорижий муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;

турли болалар фестиваллари, кўрик-танловлар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефис, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, ижодий кечалар ташкил қилиш ва ўтказиш;

мамлакатда ва хорижда театр ва томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" давлат муассасаси штатлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар театр-студия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

театр-студиянинг спектакль, театрлаштирилган томошалар намойиши ва гастроль фаолиятидан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда, театр-студияга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар унинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда театр-студиянинг янги таҳрирдаги уставининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

театр-студиянинг фаолиятини йўлга қўйиш учун малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


6. Тадбирлар самарали ўтказилишини таъминлаш учун театр-студияга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига битта енгил автомобиль ва битта автобус харид қилиш ҳамда сақлаш учун лимит белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






ВазирларМаҳкамасининг

2019 йил 20 сентябрдаги

789-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият

вазирлигининг "Томоша" болалар мусиқий

театр-студияси" давлат муассасаси

ШТАТЛАРИ

Т/р

Таркибий бўлинмалар ва лавозимларнинг номи


Штат бирлигининг

сони


I. МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

1.

Директор


1

2.

Директор ўринбосари


1

3.

Бош муҳандис


1

4.

Бош администратор


1

5.

Бош бухгалтер


1

6.

Либосхона мудири


1

II. БАДИИЙ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

7.

Бадиий раҳбар


1

8.

Бош режиссёр


1

9.

Бош балетмейстер


1

10.

Бадиий саҳналаштириш бўлими мудири


1

11.

Мусиқа бўлими мудири


1

12.

Адабий бўлим мудири


1

13.

Труппа раҳбари


1

III. БАДИИЙ ХОДИМЛАР

14.

Саҳналаштирувчи режиссёр


1

15.

Саҳналаштирувчи рассом


1

16.

Модельер рассом


1

17.

Безакчи рассом


1

18.

Хормейстер


1

19.

Балетмейстер


1

20.

Концертмейстер


1

21.

Балет репетитори


1

22.

Вокал репетитори


1

23.

Овоз режиссёри


2

24.

Овоз оператори


1

25.

Чироқ бўйича рассом


1

IV. ИЖОДИЙ ХОДИМЛАР

26.

Артист-вокалист (солист)


10

V. МУТАХАССИСЛАР

27.

Юрисконсульт*


1

28.

Ўқитувчи


1

29.

Кадрлар бўйича инспектор


1

VI. ТЕХНИК ВА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР

30.

Чироқ ёритувчи


2

31.

Либосчи


1

32.

Саҳна машинисти


2

33.

Қоровул


**

34.

Иш юритувчи


1

35.

Видеомуҳандис


1

        

*) юрисконсульт лавозимининг тариф разряди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ аниқланади.

**) "Томоша" болалар мусиқий театр-студиясини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда - 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.


Изоҳ.

1. Мазкур штатларда назарда тутилган ходимларнинг базавий лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига асосан белгиланади.

2. "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси штатларига, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қуйидаги бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи, техник ва хизмат кўрсатувчи лавозимлар киритилиши мумкин:

электромонтёр лавозими - 700 тагача ёритиш нуқталари (ўчириш-ёқиш, розетка ва коробка) (театр-студия балансида бўлган кўчани ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;

чилангар (чилангар-сантехник) лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ, 2,0 бирликдан ортиқ эмас);

дурадгор лавозими - театр-студия биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик киритилади;

биноларнинг ички қисми, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 800 кв.м тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади;

ҳайдовчи лавозими балансда мавжуд ҳар бир фойдаланилаётган автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳисобида киритилади;

чипта кассири ва чипта назоратчиси 1,0 бирлик ҳамда томоша зали назоратчиси 2,0 бирлик ҳисобида киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 сентябрдаги

789-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" 2010 йил 3 декабрдаги 285-сон қарорининг 2, 5 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарори билан тасдиқланган Давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" ва "Дийдор" ёшлар экспериментал театр-студияси" давлат муассасаларининг базавий лавозим маошлари 2-гуруҳ асосида қўлланилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 сентябрь


















































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск