ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2019 й. 792-сон "Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2019 й.

N 792




АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳудудида қадимги даврлардан бошлаб ривожланган қишлоқлар, шаҳарлар ва цивилизация марказларининг бой ўтмишини археологик жиҳатдан тадқиқ этиш ва тарихий жараёнларни тиклаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ҳудуди тош давридан бошлаб ўзлаштирилганлиги, мамлакатимиз жаҳондаги илк шаҳарсозлик ва давлатчилик шаклланган марказлардан бири бўлганлиги, тарихимиз ва маданиятимиз чуқур илдизларга эга эканлиги илмий жиҳатдан асосланди.

Фан, таълим ва иқтисодиётнинг жадал интеграциялашувида республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни замон талаблари асосида йўлга қўйиш, қазишмаларни кенг кўламда ташкил этиш, ёшларни археологик изланишлар билан таништириш ҳамда очилган қадимий ноёб меъморчилик намуналарини очиқ осмон остида музейлар шаклидаги туризм объектларига айлантириш бугунги куннинг муҳим масаласи бўлиб қолмоқда.

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш, йирик археологик ёдгорликларда кенг кўламли тадқиқотларни олиб бориш, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимизни халқимизга ва жаҳон ҳамжамиятига тарғиб қилиш зарурлигини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ҳамда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини археологик изланишларда кенг жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Миллий археология марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ва археологик изланишларда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини кенг қўллаш;

инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда комплекс археологик экспедицияларни соҳа таълими амалиёти билан боғлаб ташкил этиш;

археология соҳасида етук илмий кадрлар тайёрлаш;

археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосини тайёрлаш;

археологик тадқиқотларда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатларнинг археология йўналишида фаолият олиб бораётган тадқиқотчи-олимлар билан қўшма археологик экспедицияларни тизимли ташкил қилиш;

археологик тадқиқотларга оид халқаро тадбирларни мамлакатимизда ташкил этиш ва хорижда археология бўйича ўтказиладиган илмий-амалий тадбирларда иштирок этиш;

тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатда археологик тадқиқотлар олиб борилиши зарур бўлган ҳудудий объектлар ягона маълумот банкини ҳамда уларнинг муаммолари бўйича ахборот базасини шакллантириш;

археологик тадқиқот натижаларини кенг оммага етқазиш мақсадида мунтазам равишда илмий ва оммабоп китоблар, замонавий тадқиқот услублари сингдирилган ўқув қўлланма ва кўрсатмаларни нашр қилишни йўлга қўйиш;

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Ахсикент" археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуаси фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази ходимларининг умумий чекланган сони 35 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда заруратга кўра, Марказнинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Дастурни амалга оширишда Марказ томонидан тақдим этилган ва эълон қилинган илмий лойиҳаларга танлов асосида маблағ ажратишни таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археологик тадқиқотлар институтининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари - Марказ бино ва иншоотларини сақлаш, таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув ва илмий адабиётлар, интернет тармоғи ва бошқа моддий-техника воситалари) ҳамда илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини базавий молиялаштириш учун;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган илмий-техник лойиҳалар танловларининг натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;

халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги "Геоинновация маркази" давлат унитар корхонаси Марказ буюртманомаларига биноан археологик тадқиқотларни олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ва харид қилишда белгиланган тартибда амалий кўмак берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Марказ илмий ходимлари штат бирлигини 3 йилда босқичма-босқич 80 тага етказишни инобатга олсин;

вилоятлардаги таянч археологик ёдгорликларда мунтазам фаолият юритувчи давлат комплекс археологик экспедицияларини босқичма-босқич ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан, Марказ томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган харажатлар сметасига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштиришни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Марказга "Биоархеология" ва "Ландшафт археологияси" йўналишларида 2 та лабораторияни Марказ томонидан тақдим этилган харажатлар сметасига мувофиқ замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин;

Фанлар академияси томонидан тақдим этиладиган талабномага мувофиқ Марказга 1 та енгил автотранспорт воситасини харид қилиш ва уни сақлаш учун лимит ажратсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда икки ой муддатда Марказни Тошкент шаҳридаги мос бино билан таъминлаш чораларини кўрсин.

Марказ унга мос бино ажратилгунга қадар Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уй манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фанлар академияси ва Маданият вазирлиги билан биргаликда "Ахсикент" археология мероси объектини туристик маршрутга киритиш ҳамда туристлар орасида кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.


11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган очиқ осмон остидаги музейларда ва археология намойиши объектларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида:

ташриф буюрувчиларга кириш чипталари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда сотилади;

миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг савдо шохобчалари, шу жумладан уларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади;

замонавий санитария-гигиена шахобчалари ташкил этилади.

13. Наманган вилояти ҳокимлиги 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ахсикент ёдгорлиги асосида кенг халқ оммасига тарих билимини тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида "Ўтмишга саёҳат" халқаро тарихий-маданий фестиваль ўтказилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда археология соҳасидаги хорижий эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Ахсикент ёдгорлиги асосида очиқ осмон остида музей ташкил этиш ва уни туризм объектига айлантириш бўйича концепция (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Концепцияни амалга ошириш учун молиявий манбаларни аниқлаш, хусусан, инвестициялар ва хорижий грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


16. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 сентябрдаги

792-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Миллий археология маркази

ТУЗИЛМАСИ











































Илмий котиб



Директор


Илмий кенгаш



































































































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари


































Халқаро алоқалар бўйича мутахассис



Бош юрисконсульт

























































Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис



Бухгалтерия

2

Фанлараро тадқиқотлар бўлими

2



Ипак йўли археологияси бўлими

2

























































Кадрлар бўйича инспектор



Маъмурий-хўжалик хизмати

Биоархеология лабораторияси

2



Ландшафт археологияси лабораторияси

2































































































"Ўзбекистон археологияси" журнали*



Қутқарув археологияси

бўлими*































































































Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда илмий ходимлардан ташқари) - 35 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.

Бажариладиган илмий-тадқиқот (фундаментал, амалий ва инновацион) ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этилади.


*) бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 сентябрдаги

792-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида археологик

тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир


Бажариш муддати


Ижро учун

масъуллар


Сарф-

харажатлар


Молиялаштириш

манбалари


Тақдим этиладиган

ҳужжат шакли,

амалга ошириш

механизми,

кутилаётган

натижа


I. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ВА ФАН БИЛАН ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2019 йил

1 ноябрь


Фанлар академияси

-

-

Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган устав белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


2.

Марказнинг илмий ходимлари штат бирлигини махсус кўрсаткичлар тизими асосида босқичма-босқич ошириш.


2019 йилда - 20 та,

2020 йилда - 15 та,

2021 йилда - 15 та

янги илмий ходим

штат бирлиги


Молия вазирлиги, Фанлар академияси

Ҳисоб-

китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Археолог илмий ходимларнинг сони танлов асосида иқтидорли ёш кадрлар билан мунтазам равишда ошириб борилади. Натижада 3 йилда илмий ходимларнинг умумий сони 80 нафарга етказилади.


       

ЎзР ВМ 31.08.2022 й. 485-сон Қарорига мувофиқ 3-позиция чиқариб ташланган

3.

Марказга тақдим этилган археологларнинг илмий ҳисоботлари асосида "Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар" йиллик тўпламини нашр этиб бориш.


2020 йилдан

бошлаб,

ҳар йили

1 майдан


Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги

Ҳисоб-

китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Амалга оширилган тадқиқотлар бўйича шакллантирилган маълумотлар асосида тўплам нашр этилади. Натижада олиб борилган тадқиқотлар, янгиликлар кенг илмий жамоатчиликка етказилади.


4.

Халқаро нуфузли илмий маълумотлар базалари тизимларига кирган ва импакт-факторлари юқори бўлган даврий нашрларда илмий ходимларнинг нашр ва иқтибос қилиниш даражасини 40% га ошириш.


2020-2023

йиллар

давомида


Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

-

-

Илмий ходимларнинг нуфузли илмий маълумотлар базалари тизимларида рейтингини ошириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда илмий ходимларнинг рейтинги кўтарилади (Хирш индекси, импакт-фактор ва б.).


5.

Марказнинг бўлимлари, илмий лабораториялари ва дала экспедициялари фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар ва индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни йўлга қўйиш.


2020 йил

1 январдан

бошлаб

Фанлар академияси

-

-

Марказнинг бўлимлари, илмий лабораториялари ва дала экспедициялари фаолиятини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилади, Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланади. Ходимларнинг илмий маҳсулдорлик кўрсаткичи ошади.


6.

Ўзбекистон Республикаси археологик харитасини яратиш (2020-2022 йй.) ва нашр қилиш (2023 й.). Тадқиқ этилган археологик ёдгорликлар тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда шакллантириб бориш ва уларнинг реестрини ташкил этиш.


2020-2023 йй.

Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


Ҳисоб-

китоблар асосида


Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маблағлари


Маданият вазирлиги билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистон археологик ёдгорликларини рўйхатга олиш бўйича тизимли изланишлар олиб борилади. Ёдгорликлар бўйича маълумотларни тўлиқ жамлаган Ўзбекистон археологик харитаси яратилади.


7.

"Ўзбекистон археологик мероси" 10 жилдлик академик нашрларини босқичма-босқич тайёрлаш ва нашр этишни йўлга қўйиш.


2019-2023 йй.


Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


Ҳисоб-

китоблар асосида


Давлат бюджети маблағлари

"Нумизматика" (2019 й.), "Илк ўрта асрлар" (2020 й.), "Ўрта асрлар" (2021 й.), "Иконография" (2022 й.), "Қадимги Суғд" (2023 й.) мавзусида академик нашрлар чоп этилади.


8.

"Ўзбекистон ва Марказий Осиё - жаҳон цивилизацияси тизимида" мавзусида археология соҳасидаги етакчи давлатларнинг олим-мутахассислари иштирокида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш.


2020 йил

сентябрь

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ҳисоб-

китоблар асосида

Ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағлар


Марказий Осиёда археология соҳасида илмий изланиш олиб бораётган дунёнинг етакчи илмий марказларидан таклиф этилган йирик мутахассис ва олимлар иштирокида "Ўзбекистон ва Марказий Осиё - жаҳон цивилизацияси тизимида" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.


9.

Таянч археологик ёдгорликларни туризм объектларига тайёрлаш, бу ёдгорликларга инфотурларни ташкил қилиш ҳамда турли тарғибот материалларини тайёрлаш ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари орасида кенг тарғиб қилиш.


Ахсикент - 2020 й.,

Афросиёб - 2021 й.,

Пойкент - 2022 й.,

Сармишсой - 2023 й.


Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳисоб-

китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан шартнома имзоланади ва шу асосда олинган натижалар бўйича очилган археологик объектлар музейлаштирилади.


10.

Туризм объектларига айлантирилаётган археологик ёдгорликларга хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб қилиш мақсадида буклет, флаер ва брошюралар тайёрлаш.


Мунтазам

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги

Ҳисоб-

китоблар асосида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги маблағлари


Очилган археологик ёдгорликларга оид янги маълумотлар, қазишма ва топилмаларнинг фотосуратларини ўзида акс этган буклет, флаер ва брошюралар тайёрланади. Шу асосда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни археологик объектларга жалб қилиш кучаяди.


11.

Таянч объектларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларни акс эттирган анимацион роликларни ҳамда ўзбек ва хорижий тилларда археологик ёдгорликлар тўғрисида аудио, видео, фото ва бошқа материалларни тайёрлаш ва кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.


Ахсикент - 2020 й.

Афросиёб - 2021 й.

Пойкент - 2022 й.

Сармишсой - 2023 й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси


Ҳисоб-китоблар асосида

Ижрочиларнинг маблағлари

Таянч археологик ёдгорликларда олиб борилган тадқиқотлар ва ёдгорликларнинг шаклланиш жараёнларини ўзида акс этган анимацион роликлар тайёрланади. Шу асосда хорижий ва маҳаллий сайёҳларни археологик объектларга жалб қилиш кучаяди.


12.

Қадимий тарихни акс эттирувчи археология ёдгорликларида туристик маршрутларни яратиш.


Ахсикент - 2020 й.,

Афросиёб - 2021 й.,

Пойкент - 2022 й.,

Қанқа - 2023 й.

Наманган вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги


Ҳисоб-

китоблар асосида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги маблағлари


Таянч археологик ёдгорликларга ташриф буюрувчи туристлар учун туристик маршрутлар тузилади.


13.

Туризмни ривожлантириш мақсадида йирик археологик объектларнинг альбом-каталогларини яратиб бориш.


2020-2023 йй.

Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги


Ҳисоб-

китоблар асосида

Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги маблағлари


2020 йилда 3 та, 2021 йилда 3 та, 2022 йилда 3 та, 2023 йилда 3 та археологик қазишмалар жараёнида аниқланган топилмалар ва улар ҳақида илмий-оммабоп маълумотларни ўзида жамлаган альбомлар тайёрланиб, нашр этилади. Шу асосда юртимиз тарихи бўйича маълумотлар оммалаштирилади.


14.

Марказнинг илмий ходимларини олий таълим муассасаларига ўриндош сифатида педагогик фаолиятга жалб қилиш.


2019-2020

ўқув йилидан

бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси


-

-

Марказ ва манфаатдор олий таълим муассасалари ўртасида шартномалар тузилади, таълим ва фан соҳалари билан алоқалар йўлга қўйилади. Археология йўналиши бўйича тажрибали мутахассислар шаклантирилади.


15.

Марказнинг илмий салоҳиятини ёшартирган ҳолда, илмий даражали мутахассислар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.


2020 й. - 50%,

2021 й. - 55%,

2022 й. - 60%,

2023 й. - 65%.


Фанлар академияси

-

-

Марказнинг илмий салоҳияти ёш тадқиқотчилар ҳисобига ёшартирилади.


16.

Мавжуд норматив-ҳуқуқий хужжатларга кунлик дала изланишлари устама ҳақини базавий ҳисоблаш миқдорининг 25% этиб, энг кўп миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараварига тенг этиб белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2020 йил

март

Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги


Ҳисоб-

китоблар асосида

Давлат бюджет маблағлари

Илмий ходимларнинг дала изланишлари устама ҳақини базавий ҳисоблаш миқдорининг 25% этиб, энг кўп миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараварига тенг этиб белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинади.


17.

Мавжуд норматив-ҳуқуқий хужжатларга мавсумий "ер қазувчи" ишчиларнинг ойлик маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида белгиланиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2020 йил

март

Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги


Ҳисоб-

китоблар асосида

Давлат бюджет маблағлари

Дала изланишларида жалб қилинган мавсумий "ер қазувчи" ишчиларнинг ойлик маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдорида белгиланиши бўйича бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинади.


II. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ КУЧАЙТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

18.

Археологик тадқиқотлар институти биносини капитал таъмирлаш (Самарқанд ш.).


2020 йил


Молия вазирлиги,

Фанлар академияси

2,5 млрд. сўм


Давлат бюджети маблағлари


Институт замонавий талаблар асосида капитал таъмирланади.


19.

Марказ ва Археологик тадқиқотлар институтининг моддий-техник базасини янгилаш.


2020 йил


Молия вазирлиги, Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги


1 млрд. сўм

Давлат бюджети маблағлари


Марказ ва Археологик тадқиқотлар институти замон талаблари асосида моддий-техник жиҳозлари билан таъминланади. Юқори сифатли илмий тадқиқотлар олиб борилди.


20.

Дала тадқиқотларига доимий равишда маблағ ажратиш.


Ахсикент, Афросиёб, Қанқа экспедициялари - 2020 й.;

Далварзин, Бухоро, Ерқўрғон экспедициялари - 2021 й.;

Эски Ховос, Қува, Сармишсой экспедициялари - 2022 й.;

Жарқўтон, Хазорасп, Туғунбулоқ экспедициялари - 2023 й.


Молия вазирлиги,

Фанлар академияси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги 


Алоҳида

ҳисоб-

китоблар асосида


Давлат бюджет маблағлари

Дала қазишмаларига босқичма-босқич маблағ ажратиб борилади. Ажратилган маблағлар асосида таянч ёдгорликларда кенг кўламли қазишмалар олиб борилиб, янги маълумотлар қўлга киритилади. Очилган йирик ёдгорликлар туризм объектларига айлантирилади.


21.

"Биоархеология" (2020 й.) ва "Ландшафт археологияси" (2021 й.) йўналишларида замонавий ускуналар билан жиҳозланган 2 та лаборатория ташкил этиш учун 2 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш.


2020-2021 йй.

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги


2 млн. АҚШ доллари


Ҳомийлик маблағлари


Республикада илк бор "Биоархеология" ва "Ландшафт археологияси" йўналишларида 2 та янги замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ташкил этилади. Ушбу лабораторияларда тадқиқотлар археология ва табиий фанлар билан уйғунликда олиб борилади.


III. ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЎЗБЕК

АРХЕОЛОГИЯСИНИ ЖАҲОН ФАНИГА ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШ

22.

Археологларни хорижий илмий марказларда малака ошириш ва хорижий тадқиқот грантларини жалб этишни йўлга қўйиш.


2020-2023 йй.

Фанлар

академияси

-

-

Хорижий илмий марказларда малака ошириш ва хорижий тадқиқот грантларини жалб этиш учун махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда ҳар йили ўртача 5 нафар ходимни хорижда малака ошириш йўлга қўйилади.


23.

Марказий Осиё давлатларидаги археологик илмий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2020-2023 йй.

Фанлар академияси

-

-

Марказий Осиё давлатларининг археология соҳасидаги илмий марказлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланади. Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон археологлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатилади.


24.

Археологларнинг хорижий илмий анжуманларда иштирокини кенгайтириш.


Мунтазам

Фанлар академияси

Ҳисоб-китоблар асосида

Ҳомийлик маблағлари, халқаро грантлар ва бюджетдан ташқари маблағлар

Мутахассисларнинг хорижий илмий анжуманларда иштирокини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Йилига ўртача 10 нафар ходимнинг иштироки таъминланади.


25.

Халқаро нуфузли журналларда мақолалар сонини ошириш.


2020-2023 йй.

Фанлар академияси

-

-

Халқаро нуфузли журналларда мақолалар сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу асосда мақолалар сони 2020 йилда - 3%, 2021 йилда - 5%, 2022 йилда - 7%, 2023 йилда - 10% га оширилади.


26.

Европа археологлари ассоциацияси (EAA), Халқаро археологик музейлар ва экспериментал археология ассоциациясига (EXARC) аъзо бўлиш.


2021-2023 йй.

Фанлар академияси

-

-

Миллий марказ босқичма-босқич, Европа археологлари ассоциацияси (EAA) (2021 йил), Халқаро археологик музейлар ва экспериментал археология ассоциациясига (EXARC) (2023 йил) аъзо бўлади. Миллий марказ археология соҳасида жаҳон илмий жамоатчилигида ўз ўрнига эга бўлади.


27.

Марказ шафеълигида Марказий Осиё археологлари ассоциациясини ташкил этиш. Марказий Осиё археологларининг I Форумини ўтказиш.


2022-2023 йй.

Фанлар академияси

-

-

Марказ шафеълигида Марказий Осиё археологлари ассоциациясини 2022 йилда ташкил этиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилади. 2023 йилда Марказий Осиё археологларининг I Форуми ўтказилади. Марказий Осиё давлатлари ўртасида илмий ва маданий алоқалар мустаҳкамланади.


IV. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ ВА ШУ ОРҚАЛИ

ЮРТИМИЗ ТАРИХИ, МОДДИЙ МАДАНИЯТИ, МАЪНАВИЯТИ

ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИНИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

28.

"Ўтмишга саёҳат" номли халқаро тарихий-маданий фестивални Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент ёдгорлиги мажмуаси базасида ўтказиш.


2021 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта


Наманган вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Фанлар академияси


Ҳисоб-

китоблар асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Ўзбекистон ўтмиши тарихига бағишланган фестиваль юртимиз туризм салоҳиятини кенг оммага тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.


29.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва бошқа вилоят музейларида тадқиқот натижаларига бағишланган "Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар" мавзусида ҳар йили кўргазма ташкил қилиш.


Мунтазам

Фанлар академияси, Маданият вазирлиги

Ҳисоб-

китоблар асосида

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси маблағлари

Тадқиқот натижаларига бағишланган "Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар" мавзусида кўргазмаларнинг режаси ишлаб чиқилади.


30.

Олий таълим муассасаларининг тарих ва археология йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура талабаларининг Ахсикент ёдгорлигида яратилган очиқ осмон остидаги музейда, 2020 йилдан бошқа йирик археологик объектларда дала амалиётларини мунтазам равишда ташкил этиш.


График асосида,

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳисоб-

китоблар асосида

Дала амалиёти билан боғлиқ маблағлар тегишли таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосида амалга оширилади, бошқа маблағлар бундан мустасно


Олий таълим муассасаларининг тарих ва археология йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура талабалари дала амалиётларига мунтазам равишда жалб қилинади. Уларнинг назарий билимларини амалиётда кенг қўллаш асосида тажрибалари оширилади.


31.

"Ахсикент" археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шахобчаларни ташкил этиш.


2019 йил

октябрь

Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳисоб-

китоблар асосида

Ташаббускорлар маблағлари


"Ахсикент" археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шахобчаларни ташкил этилади.


32.

"Ахсикент" археология объектига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш.


2019-2020 йй.


Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳисоб-

китоблар асосида

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари


"Ахсикент" археология объектига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштирилади ҳамда хавфсиз бўлади.


33.

"Ахсикент" археология объектида томоша қилиш нуқтасини барпо этиш ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш.


2019 йил

октябрь

Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳисоб-

китоблар асосида


Ташаббускорлар маблағлари


"Ахсикент" археология объектида томоша қилиш нуқтаси барпо этилади ва унда соябон ҳамда атроф-муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилади.


34.

"Ахсикент" археология объектида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканларини ташкил этиш.

2019-2020 йй.

Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ҳисоб-китоблар асосида

Ташаббускорлар маблағлари

"Ахсикент" археология объектида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканлари ташкил этилади.


35.

"Ахсикент" археология объектини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш, ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган мавзуга оид видео материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкори ҳисобланган "Дунё бўйлаб" ва бошқа телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш.


Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг доимий равишда


Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ҳисоб-

китоблар асосида

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси,

ижрочилар маблағлари


"Ахсикент" археология объектини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилинади.


36.

Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқлаш ва туристлар ташрифи учун мослаштириш, жумладан, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, тарихий маданият билан таништириш мақсадида вилоятлардаги йирик археология объектларига таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари саёҳатини ташкил этиш.


Мунтазам

Наманган вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳисоб-

китоблар асосида


Ижрочилар маблағлари

Маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзиллар аниқланади ва туристлар ташрифи учун мослаштирилади.


37.

Халқ таълими муассасалари ўқувчиларининг ўтмишга бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида вилоятлардаги йирик ёдгорликларга синфдан ташқари мунтазам экскурсиялар уюштириш ва шу асосда вилоятларда "Ёш қадимшунослар" клубини ташкил этиш.


Мунтазам

Халқ таълими вазирлиги,

Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳисоб-

китоблар асосида

Халқ таълими вазирлиги

Вилоятлардаги йирик ёдгорликларга синфдан ташқари мунтазам экскурсиялар уюштирилади ва шу асосда вилоятларда "Ёш қадимшунослар" клуби ташкил этилади.


38.

"Ўзбекистон тарихи" телеканалида "Ўзбекистон археологияси" рукнида мунтазам, ойига бир маротаба кўрсатувлар ташкил қилиш.


2020 йил

1 январдан мунтазам


МТРК,

Фанлар академияси

Ҳисоб-

китоблар асосида

Марказ маблағлари

"Ўзбекистон тарихи" телеканалида "Ўзбекистон археологияси" рукнида мунтазам, ойига бир маротаба кўрсатувлар ташкил қилинади


39.

Институтда фаолият кўрсатаётган экспедицияларнинг илмий натижаларига бағишланган буклетлар, қисқа ҳужжатли видеороликлар яратиш.


2020 йил

1 январдан

мунтазам


МТРК,

Фанлар академияси

Ҳисоб-

китоблар асосида

Марказ маблағлари

Марказда фаолият кўрсатаётган экспедицияларнинг илмий натижаларига бағишланган буклетлар, қисқа хужжатли видеороликлар яратилади.

40.

Миллий археология маркази, Институт веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар фаолиятини тубдан янгилаш.


2019 йил

давомида

Фанлар академияси

Ҳисоб-

китоблар асосида

Марказ маблағлари

Марказ, Институт веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар фаолияти тубдан янгиланади.


41.

Туристларнинг археологик экспедицияларда иштирок этиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

март

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси


-

-

Олиб борилаётган археологик экспедицияларга туристлар кенг жалб қилинади ва шу орқали тарихий маданиятимиз билан яқиндан таништирилиб, ёшларда ватанпарварлик руҳи шаклантирилади ҳамда экспедициялар фаолияти монетизация қилинади.


42.

Археологик ёдгорликлар жойлашган ҳудудларда зарур инфратузилмани (вилоятлар марказлари билан боғловчи транспорт йўналишлари ҳаракатини йўлга қўйиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объект яқинида автомобиль транспорти тураргоҳларини ташкил этиш, йўлларни таъмирлаш, аҳолининг турли қатламларига ихтисослаштирилган, замонавий санитария-гигиеник ва ҳунармандчилик, савдо шахобчалари ҳамда Wi-Fi зоналарини ташкил этиш) яратиш.


2021 йилдан

бошлаб

мунтазам

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияла-рини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


Ҳисоб-китоблар асосида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағлари ва ташаббускорлар маблағлари


Ёдгорикларга олиб борувчи йўллар рўйхати шакллантирилиб, ёдгорликлар атрофидаги ҳудудлар инфратузилмаси ривожлантирилади, хорижий ва маҳаллий туристлар оқими ортади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 сентябрь








































Время: 0.0360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск