ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.09.2019 й. 798-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 сентябрдаги

798-сон қарорига

3-ИЛОВА



Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги

Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, миллий ва хорижий валютада банк ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

Жамғарма бюджет ташкилоти ҳисобланмайди.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш;

мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бахши-шоир, оқин ва жировларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни бахшичилик санъатига оид зарур адабиётлар, ўқув қўлланмалари ва даврий нашрлар билан таъминлашни молиялаштириш;

маданият ва санъат муассасалари ҳузуридаги бахшичилик тўгаракларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур чолғу асбоблари ва жиҳозлар билан таъминлаш;

бахшичилик санъати билан боғлиқ илмий тадқиқотлар, нашр ишлари ҳамда комплекс илмий экспедицияларни молиялаштириш;

бахшичилик санъатига ҳомийликни ривожлантириш, соҳага хорижий грантларни жалб этиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


4. Жамғармани бошқариш Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма кенгаши деб аталади) томонидан амалга оширилади.


5. Жамғарма кенгаши:

Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳалар бўйича кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини ҳар йили 25 декабргача тасдиқлайди;

Жамғарманинг ҳар чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда Жамғармани қўллаб-қувватлайди;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига бюджетдан ташқари тушадиган йиллик тушумларнинг бир фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Жамғарма томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


7. Жамғарма ижрочи директори Жамғарма маблағларини бошқарувчи этувчи ҳисобланади.


8. Жамғарма маблағлари Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

75 фоиздан кам бўлмаган маблағ - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият ва санъат муассасалари ҳузуридаги бахшичилик ва достончилик тўгараклари, ансамбллари, синфлари, курслари ҳамда таълим йўналишларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур чолғу асбобларибилан таъминлаш ва жиҳозлаш;

бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернати фаолиятини такомиллаштириш, зарур чолғу асбоблари билан таъминлаш ва жиҳозлаш;

бахши, оқин ва жиров ижрочиларни республика ва халқаро миқёсдаги фестиваль ва танловларда қатнашиш учун юбориш, шунингдек, бахшичилик ва достончилик санъати йўналишидаги кадрлар малакасини ошириш;

бахшичилик ва достончилик йўналишидаги тадбирларни молиялаштириш;

25 фоиздан кўп бўлмаган маблағ - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимлар, яъни ўқитувчиликка, тўгарак раҳбарлигига ва ансамблларга жалб этилган бахшиларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш.


9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлар сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотлари учун (чораклар, тушумлар манбалари ва уларнинг сарфланиши йўналишлари бўйича) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.


10. Жамғарма кенгаши раиси, Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланган ҳолда, Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.



6-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


11. Жамғарма ҳар йили қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Жамғарма кенгашига тақдим этилади.

Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат қонун ҳужжатлаарига мувофиқ амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 сентябрь













































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск