ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2019 й. 791-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги "Сурхонгеология" давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2019 й.

N 791




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР

ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИДАГИ "СУРХОНГЕОЛОГИЯ"

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Сурхондарё вилояти минерал-хомашё базасини жадал ривожлантириш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини тезкор аниқлаш ва шу орқали ҳудудда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш ҳамда вилоятда бажарилаётган геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги "Ҳисоргеология" давлат корхонасининг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси негизида "Сурхонгеология" давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "Сурхонгеология" давлат корхонасининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:

Сурхондарё вилояти минерал-хомашё базасини жадал ривожлантириш, ҳудудда фойдали қазилмаларнинг янги турларини ва уларнинг саноатбоп конларини аниқлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш учун замин яратиш;

ҳудуднинг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича узоқ, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда геология-қидирув ишларининг самарали бажарилишини таъминлаш;

геология-қидирув ишларини бажаришда замонавий техника ва технологияларни, жаҳонда эътироф этилган илғор услубларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

маҳаллий кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириш, замонавий билим олишлари ва тажриба орттиришлари учун кенг имкониятлар ва зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнатни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Сурхонгеология" давлат корхонасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, корхонанинг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш йиллик давлат дастурлари доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг махсус ҳисоб рақамлари маблағлари, хўжалик шартномаларидан олинган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда:

"Сурхонгеология" давлат корхонасининг ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган фаолияти йўналишлари ва асосий вазифалари самарали бажарилишини таъминлашга йўналтирилган уставини ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 нафардан иборат тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

"Сурхонгеология" давлат корхонасининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини ва кейинчалик унинг самарали фаолиятини таъминласин;

"Ҳисоргеология" давлат корхонасининг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси объектларида фойдаланилаётган асосий воситалар ва товар-моддий бойликларини "Сурхонгеология" давлат корхонасига оператив бошқариш ҳуқуқи билан ўтказилишини таъминласин.


5. "Сурхонгеология" давлат корхонаси томонидан жорий йилда геология-қидирув ишлари 2019 йилги минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш давлат дастурида назарда тутилган Сурхондарё вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида бажарилиши белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Сурхонгеология" давлат корхонаси маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини жойлаштириш учун Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ва унга яқин ҳудуддаги мавжуд бўш турган бино-иншоотлар ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида низомнинг 9-бандида "Ҳисоргеология ДК" сўзларидан кейин "Сурхонгеология ДК" сўзлари қўшилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқаров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 сентябрь































Время: 0.0109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск