ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2019 й. 797-сон "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.2019 й.

N 797



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ҳамда касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар:

2019 йилнинг 1 октябридан олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими амалиётга жорий этилишини;

икки ой муддатда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида профессор-ўқитувчиларнинг белгиланган сонидан келиб чиқиб, камида 3 та штат бирлигидан иборат Таълим технологиялари кафедраси ташкил этилишини;

икки ой муддатда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари (кейинги ўринларда минтақавий ва тармоқ марказлари деб аталади) тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозими киритилишини;

уч ой муддатда Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида 4 та штат бирлигидан иборат юридик шахс мақомига эга бўлмаган Балиқчилик йўналиши кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг фаолияти йўлга қўйилишини таъминласинлар.


2. Қуйидагилар:

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг намунавий тузилмалари тегишлича 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:

раҳбар ва педагог кадрларнинг ўқув-методик ва илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга оладиган, уларга мунтазам равишда касбий ўзини ўзи ривожлантириб бориш имкониятини берувчи узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича ташкилий-методик тайёргарликни амалга ошириш;

ўқув режалари ва дастурлари мазмунини такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрлар малакасини оширишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш;

минтақавий ва тармоқ марказлари тингловчиларининг халқаро илмий маълумотлар базасидан кенг фойдаланишлари учун зарур шароитларни яратиш;

минтақавий ва тармоқ марказларини хорижий нашрлар, замонавий ўқув ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан мунтазам таъминлаб бориш, шунингдек, курсларнинг ўқув-услубий таъминотини доимий янгилаб бориш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 сентябрдаги

797-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари педагог кадрларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш минтақавий марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш бўлими

2




















Бухгалтерия

1















































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлими

2




















Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

1















































Таълим технологиялари кафедраси































       

Изоҳ: Ўқув-ёрдамчи ходимлар, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.

Ходимларнинг умумий чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 7 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 5 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 сентябрдаги

797-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тармоқ марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*









Директор













































































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш бўлими

2




















Бухгалтерия

1















































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлими

3




















Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

1















































Таълим технологиялари кафедраси































       

Изоҳ: *) Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тузилмаси алоҳида тасдиқланади

Ходимларнинг умумий чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 8 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 6 нафар.

Ўқув-ёрдамчи ходимлар, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 сентябрдаги

797-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тармоқ маркази

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва сифатини ўрганиш бўлими

2




















Бош бухгалтер

1















































Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари ва илғор тажрибани жорий этиш бўлими

3




















Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

1





























































"Балиқчилик" йўналиши кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

4


Таълим технологиялари кафедраси


























          

Изоҳ: Ходимларнинг умумий чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 12 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 6 нафар.

Ўқув-ёрдамчи ходимлар, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 сентябрдаги

797-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "16" рақами "17" рақами билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


"Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари" устунининг 4-позициясидан "зоотехния" ва "ветеринария" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 17-позиция қўшилсин:

"

17.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Зооинженерия, Ветеринария медицинаси


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


";


в) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими "Вазирликлар ва идораларга мансублиги" устуни:


4- позициясидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзи "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзига алмаштирилсин;


10-позициясидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзи "Қурилиш вазирлиги" сўзига алмаштирилсин.


д) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

*) ЎзМУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тармоқ ва минтақавий йўналишларда фаолият олиб боради".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 6-сон, 149-модда) 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 июндаги

453-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги

Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича

профессионал ўқитиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор




























































Директор ўринбосари













































































Таълим жараёнини ташкил этиш бўлими

2





Бухгалтерия

1
































Ўқув бўлими*

3





Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими

2
































Таълим технологиялари кафедраси





Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

1







*) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сақланади.


Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) - 11 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 7 нафар.

Ёрдамчи ходимларнинг сони давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга асосан аниқланади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 27 февралдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 129-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 сентябрь



































Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск