ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.09.2019 й. 797-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 сентябрдаги

797-сон қарорига

4-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

марказларида  самарали  дарс  бераётган  профессор-

ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мазкур Низом олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни (кейинги ўринларда марказ педагоглари деб аталади) рағбатлантириш тартибини белгилайди.



2-БОБ. МАРКАЗ ПЕДАГОГЛАРИНИНГ ЎҚУВ

ЙИЛИ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ


2. Марказ педагогларининг ўқув йили давомидаги фаолияти таҳлили қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилади:

ўқув-методик фаолият;

илмий-тадқиқот фаолияти.


3. Марказ педагоглари фаолиятини баҳолаш учун 5-7 кишидан иборат махсус Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 январга қадар шакллантирилади. Ишчи гуруҳ таркиби тегишли олий таълим муассасаси ректори (Бош илмий-методик марказ директори) буйруғи билан тасдиқланади ва унга мазкур таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича проректори, марказ директори, таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходимлари, кафедра мудирлари ҳамда тажрибали педагог ходимлари киритилади. Ишчи гуруҳ фаолияти йил давомида амалга оширилади.

Ишчи гуруҳга олий таълим муассасаси ректори (Бош илмий-методик марказ директори) раҳбарлик қилади.

Марказ педагогларининг ўқув йили давомидаги фаолияти Ишчи гуруҳ томонидан мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мезонларга мувофиқ кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Ушбу Низомнинг иловасида келтирилган мезонларни акс эттирувчи ҳужжатлар ва материалларни тўплаш мажбурияти педагог кадрларнинг зиммасига юклатилади.

Педагог кадрлар томонидан асословчи ҳужжатлар ва материаллар Ишчи гуруҳга йил якунлари бўйича тақдим этилади.


4. Баҳолаш натижалари асосида марказ педагогларига тўплаган рейтинг балларидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш фоизлари белгиланади ва ҳар йили 15 ноябрга қадар Ишчи гуруҳ баённомаси билан расмийлаштирилади.

Ишчи гуруҳ баённомаси аъзоларнинг камида 2/3 қисми томонидан қўллаб-қувватланганидан сўнг тасдиқланади.


5. Ишчи гуруҳнинг баённомаси асосида ҳар йили 25 ноябрга қадар марказ педагогларини рағбатлантириш тўғрисидаги марказ директорининг буйруғи қабул қилинади.



3-БОБ. МАРКАЗ ПЕДАГОГЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Марказ педагогларининг фаолияти таҳлилидан келиб чиқиб, уларни базавий лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгилаш асосида ҳамда машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган малакали педагог кадрларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантириш амалга оширилади.

Бунда, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув машғулотлари олиб борувчи марказ педагогларини моддий рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарорига мувофиқ 25 фоизга оширилган соатбай ҳақ тўлаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


7. Педагоглар меҳнатининг амалдаги натижаси ва сифатини ҳисобга олган ҳолда уларни рағбатлантиришга тавсия этиш табақалаштирилган ҳолда қуйидагича амалга оширилади:

а) штатдаги педагоглар:

55-70 балл учун - 10 фоиз;

71-85 балл учун - 20 фоиз;

86-100 балл учун - 30 фоиз;

б) соатбай асосида дарс берадиган педагоглар:

55-70 балл учун - 10 фоиз;

71-85 балл учун - 15 фоиз;

86-100 балл учун - 20 фоиз.


8. Моддий рағбатлантириш тўлови навбатдаги календарь йилининг бошидан (январь ойидан) бир йил давомида ҳар ойда амалга оширилади.


9. Марказ педагогларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган бошқа устамаларни белгиланишига тўсқинлик қилмайди.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Марказ педагогларининг йил давомида мазкур Низомнинг иловасида келтирилган баҳолаш мезонлари бўйича тўплаган умумий бали 55 дан кам бўлган тақдирда рағбатлантириш келгуси календарь йил учун бекор қилинади.


11. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш марказларида дарс бераётган профессор-

ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар

фаолиятини баҳолаш мезонлари

Т/р

Кўрсаткичлар


Ажратилган

максимал балл


I. Ўқув-методик фаолият (65 балл)

1.

Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)


7 балл

2.

Ўқитиш сифати даражаси (марказ томонидан тингловчилар билан ўтказилган сўровнома натижалари бўйича)


8 балл

3.

Йил мобайнида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими учун нашр этилган камида битта ўқув қўлланмасининг мавжудлиги


10 балл (балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)


4.

Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиши


5 балл

5.

Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва тингловчилар билимларини баҳолашнинг илғор усуллари қўлланилиши даражаси


5 балл

6.

Дарс берадиган модули бўйича ўқув-услубий мажмуани ишлаб чиққанлиги ёки янгилаганлиги


5 балл (балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)


7.

Хорижий тиллардан (рус тили қамраб олинмайди) бирини яхши ўзлаштирган бўлиши ва буни тасдиқловчи тегишли сертификатларнинг мавжудлиги (IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), В2 даражасидаги CEFR (Common European Framework of Reference), Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber) ёки GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise) ёҳуд Давлат тест марказининг малакавий сертификати)


10 балл

8.

Хорижий тилларда (рус тили қамраб олинмайди) материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш


5 балл

9.

Сўнгги уч йилда хорижий таълим ва илмий муассасаларида малака ошириш ёки стажировкадан ўтганлиги


10 балл

II. Илмий-тадқиқот фаолияти (35 балл)

10.

Илмий даража ва илмий унвон


5 балл

11.

Йил мобайнида камида иккита илмий конференцияларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимига оид маъруза билан иштирок этиши


4 балл

12.

Йил мобайнида илмий нашрларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимига оид камида битта мақола чоп этиши:



- республика миқёсида

5 балл


- халқаро миқёсда

8 балл



(балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)


13.

Давлат илмий дастурлари ёки халқаро илмий лойиҳалардаги иштироки (камида битта):



- раҳбарлик қилиш

5 балл


- иштирок этиш


3 балл

14.

Патентлар, ихтиролар ва электрон дастурлар учун камида битта муаллифлик гувоҳномаларининг мавжудлиги


5 балл (балл ҳаммуаллифлар сонига тенг бўлинади)


ЖАМИ (максимал балл - 100)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 сентябрь































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск