Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2004 й. ПФ-3450-сон "2004 йил 1 августдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.07.2004 й.

N ПФ-3450



2004 ЙИЛ 1 АВГУСТДАН ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР,

СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш ва фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида:


1. 2004 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, олий ўқув юртлари талабаларининг, ўрта махсус, касб-ҳунар билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўртача 1,3 баравар оширилсин.


2. 2004 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистан Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи - ойига 6530 сўм;

ёшга доир пенсиялар - ойига 12920 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нолинчи) разряд - ойига 6530 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 12920 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 7825 сўм миқдорида белгилансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладнган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек, пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болали оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2004 йил 1 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдан молияланадиган ташкилот ҳамда муассасалар билан биргаликда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг мансаб маошлари миқдорини мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.


5. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар Республика Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2004 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи миқдорини мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобидан амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 2 апрелдаги ПФ-3231-сон Фармони ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилсин.

9. Мазкур Фармон матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Презииденти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 297-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 6-7-сон, 122-модда

















































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск