язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар/ Фуқаролик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2004 й. 311-сон "Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2004 й.

N 311


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДИПЛОМАТИК

ПАСПОРТИ БЕРИЛАДИГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАР

РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган 6-рўйхат (3-илова) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси давлат органлари линияси бўйича халқаро ташкилотларга дипломатик лавозимларга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш учун юборилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари - Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра".



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 302-модда.