язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 203-мҳ-сон, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 16-сон, Молия вазирлигининг 96-сон "Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 04.09.2019 й. Қарори (АВ томонидан 24.09.2019 й. 2541-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2019 й.

N 2541-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.09.2019 й.

N 203-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.09.2019 й.

N 16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.09.2019 й.

N 96


ҚАРОРИ



Дастурий таъминот воситалари ишлаб

чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги, 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон "Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 28 ноябрдаги 62-мҳ, 52, 109-сон қарори (рўйхат рақами 2541, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 701-модда) билан тасдиқланган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш. Садиков

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



Дастурий таъминот воситалари ишлаб

чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги" деган сўзлар "2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 16-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"барча турдаги солиқлар;".


4. 1-иловада:

"Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 2 ва 3-иловалардан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 732-модда