ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Баҳолаш фаолияти / Лицензиялаш. Баҳоловчиларга қўйиладиган малакавий талаблар /

Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 24.09.2019 й. 799-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 сентябрдаги

799-сон қарорига

ИЛОВА



Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда Маъмурий регламент деб аталади) баҳоловчиларга тоифалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


баҳоловчининг тоифаси - баҳоловчининг профессионал малака даражаси;


баҳоловчининг малака сертификати (кейинги ўринларда малака сертификати деб аталади) - жисмоний шахсга белгиланган тартибда мулкни баҳолаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган жамоат бирлашмаси;

сертификатланган баҳоловчи (кейинги ўринларда баҳоловчи деб аталади) - баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;


баҳоловчи тоифасига талабгор (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) -баҳоловчи тоифасини олишга талабгор бўлган сертификатланган баҳоловчи;


баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.


3. Ваколатли орган сертификатланган баҳоловчиларга қуйидаги тоифаларни беради:

иккинчи тоифали баҳоловчи;

биринчи тоифали баҳоловчи;

олий тоифали баҳоловчи.

Баҳоловчиларга тоифа бериш бўйича давлат хизматлари мазкур Маъмурий регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

4. Талабгор баҳоловчи тоифасини олиш учун қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим:*

иккинчи тоифа - тоифа берилиш вақтда баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 15 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар мавжудлиги;

биринчи тоифа - тоифа берилилиш вақтида баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида уч йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 25 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини, хусусан, бизнесни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги;

олий тоифа - тоифа берилиш вақтида баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида беш йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 35 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини, хусусан, бизнесни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги.

*Биринчи марта баҳоловчи тоифасини олиш мақсадида ҳужжатларни топширган талабгорлар учун баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги талаби қўлланилмайди.

2020 йил 1 январдан бошлаб, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун фақат биринчи ва олий тоифа баҳоловчилар жалб қилиниши мумкин.



2-БОБ. ТОИФАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Тоифа бериш учун давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - марказ) орқали талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, марказ ходими талабгор номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилинганда - талабгор мустақил равишда мазкур Маъмурий регламентнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри;

б) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри.

Ваколатли орган:

баҳолаш фаолияти соҳасидаги баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан талабгорга тавсифномани ва "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидан электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирмасини мустақил равишда сўраб олади;

баҳоловчининг малака сертификати ҳақидаги маълумотлар сертификатни бериш учун ваколатли орган сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълумотлар базасидан олинади.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

5-1. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йигим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йигим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, тегишли прейскурантга асосан йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар мазкур Маъмурий регламентнинг 5-2-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.

5-2. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) марказ орқали мурожаат этилганда:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳисобварағига;

Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағига;

қолган маблағлар - ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

7. Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақида қўшимча маълумотларни ўз ичига олган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:

а) баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотига аъзолиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини;

б) мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускорлик тартибида таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги ахборотни;

в) янги стандартларни ишлаб чиқишда ва амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда иштирок этганлиги ҳақидаги ахборотни;

г) оммавий ахборот воситаларидаги баҳолаш фаолияти масалалари бўйича мақолалар нусхалари, веб-сайтлардан скриншотлар ва бошқаларни;

д) ўзи иштирок этган ёки маъруза қилган баҳолаш фаолияти масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар материаллари;

е) хорижий ўқув марказларида баҳолаш фаолияти соҳасида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақида сертификатлар нусхалари;

ж) хорижда баҳолаш фаолияти бўйича конференциялардаги иштироки ҳақида сертификатлар нусхалари;

и) баҳолаш фаолияти соҳасидаги халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute, ISO 17024, NAMA, CCIM Institute ва ҳ.к.) ҳамда ариза берилган санада сертификатнинг амал қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (сертификатни берган ташкилот томонидан ёки унинг сайтидан скриншот билан тасдиқланган);

к) баҳолаш фаолияти бўйича фанлар ўтилганлиги ҳақида таълим муассасаларидан маълумотнома.

Талабгор, ўз хоҳишига кўра, ўзининг профессионал фаолиятини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.


8. Баҳоловчининг тоифаси марказ ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган томонидан мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ берилади.

8-1. Марказлар ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви идентификация қилиш воситаларини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.

8-2. Талабгор марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

9. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун талабгор қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


10. Талабгор томонидан тақдим этилган сўровнома келиб тушгандан сўнг ваколатли орган бир иш кунида талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

11. Ваколатли орган талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, ҳужжатлар қабул қилганлиги ёки рад этганлиги тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда, бир иш куни ичида талабгорга хабарнома юборади.

Талабгор томонидан мазкур Регламентнинг 5-бандига белгиланган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган ҳолат аниқланса, ваколатли орган ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни қайта тақдим этиш имкониятини беради.

Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган ёки етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли орган сўровномани қабул қилишни рад этади ва ўша куни бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.

Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

12. Ҳужжатлари қайтарилган талабгор беш иш куни ичида рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, марказга қайта мурожаат қилганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланади ҳамда камчиликлар илова қилинган ҳолда ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Белгиланган муддатда қайта мурожаат қилинганда, талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди.

13. Белгиланган муддат тугагандан кейин талабгор марказ ёки ЯИДХП орқали такроран мурожаат қилган тақдирда, ариза янгидан тақдим қилинган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси эса қайтариб берилмайди.

14. Талабгорларга баҳоловчи тоифаси ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган камида етти нафар аъзодан иборат комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан берилади.


15. Ваколатли орган комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.


16. Комиссия таркибига ваколатли органнинг учта вакили ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан иккитадан вакил киради.

17. Комиссиянинг йиғилишлари талабгорлардан аризалар тушишига қараб ўтказилади. Комиссия йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

17-1. Комиссия фаолиятининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.

Тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) тушириш учун ваколатли орган томонидан алоҳида хона ажратилади ҳамда замонавий техник асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли шарт-шароитлар яратилади.

18. Комиссия йиғилишларида талабгор томонидан тегишли тоифани олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади.

Ҳар бир комиссия аъзоси мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради.


19. Тоифа бериш ҳақида ёки тоифа беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Комиссия қабул қилган қарор талабгорга у қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома билан юборилади.


20. Талабгор мазкур Маъмурий регламентнинг 4-бандида белгиланган мажбурий талабларга жавоб берган тақдирда, комиссия томонидан талабгорга тоифа бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.


21. Талабгорга тегишли баҳоловчи тоифасини бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, унга бир иш куни мобайнида мазкур Маъмурий регламентга 5-иловада келтирилган шаклда тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади.

Баҳоловчиларга тоифа бериш ҳақидаги гувоҳномага ваколатли орган ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларининг QR-кодлари (матрик штрихли код) қўйилади ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқланади ҳамда икки кун муддатда марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.

22. Баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган санадан бошлаб беш йил муддатга берилади ҳамда баҳоловчининг малака сертификати билан бирга амал қилади.


23. Баҳоловчининг малака сертифакати амал қилиши муддатининг тугаганлиги ёки амал қилиши тўхтатилганлиги, ёки бекор қилинганлиги баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади.


24. Тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган баҳоловчининг маълумотлари тоифага эга баҳоловчилар реестрига киритилади. Тоифага эга баҳоловчилар реестрини ваколатли орган юритади.


25. Ваколатли орган комиссиянинг ҳар бир йиғилиши якунларига кўра баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.


26. Комиссия томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия ваколатли орган номидан талабгорга марказ ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда сўралган тоифани бериш рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради. Бунда комиссия талабгорга мазкур Маъмурий регламентнинг 4-банди талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан пастроқ тоифа беришни таклиф қилиши мумкин.

27. Комиссия томонидан талабгорга тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

а) талабгор мазкур Маъмурий регламентнинг 4-бандига мувофиқ тоифа учун белгиланган мажбурий талабларга жавоб бермаса;

б) талабгор тақдим этган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилганлиги аниқланса;

в) талабгор ёзма равишда унга сўралаётганидан пастроқ тоифа берилишини рад этса;

г) ушбу талабгор малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилса ёки бекор қилинса.


28. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали, ҳозир бўлган аъзоларнинг оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


29. Комиссия раиси ва комиссия аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


30. Комиссия талабгорга сўралган тоифани беришни рад этган тақдирда, талабгор мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ ҳужжатларни марказ ёки ЯИДХП орқали қайта тақдим этишга ҳақли.

30-1. Ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламентда белгиланган умумий тартибда қайта топширилади.


3-БОБ. ТОИФАНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ,

БАҲОЛОВЧИГА ТОИФА БЕРИЛГАНЛИГИ

ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ЁКИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


31. Ваколатли орган илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиботи ташаббусини билдиришга ҳақли.


32. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчининг ҳисоботи ёки эксперт хулосаси ҳаққоний эмас деб тан олинганлиги асос бўлади.

33. Баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

баҳоловчи малака сертификати амал қилишининг ваколатли орган томонидан тўхтатилгани ёки бекор қилингани;

баҳоловчининг ҳисоботлари ёки эксперт хулосалари бир неча марта қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаққоний эмас деб тан олиниши;

баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши муддати тугаши;

баҳоловчининг аризаси.


34. Баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома комиссия қарори билан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

баҳоловчига тоифа бериш ҳақидаги қарорнинг суд томонидан ноқонуний деб тан олиниши;

баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги аниқланиши.


35. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органдан, баҳолаш ташкилотларидан, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан баҳоловчи ишининг натижалари ва сифати бўйича ахборот тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин.

36. Баҳоловчининг амалдаги тоифасига мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи маълумотлар аниқланган тақдирда, комиссия баҳоловчига илгари берилган тоифани қайта кўриб чиқади.


37. Баҳоловчини тоифасини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш комиссия томонидан баҳоловчи тоифасини бериш юзасидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


38. Тоифаси пасайтирилган ёки тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилган баҳоловчи тоифасини тиклаш юзасидан комиссияга тоифаси пасайтирилган ёки баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб бир йилдан сўнг мурожаат этишга ҳақли.


39. Тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши бекор қилинган баҳоловчи гувоҳнома бекор қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч йил ичида қайта тоифа беришни сўраб ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.


40. Баҳоловчининг тоифаси пасайтирилган, баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилган ёки бекор қилинган тақдирда, ваколатли орган баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.


41. Баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санадан бир ой кечиктирмасдан ваколатли органга тоифани кейинги беш йилга тасдиқлашни сўраб ариза беради. Тоифани тасдиқлаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби тоифа бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби билан бир хил.


42. Ваколатли орган томонидан тоифани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, илгари берилган баҳоловчи тоифасини бериш ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати қарор қабул қилинган кундан бошлаб кейинги беш йилга узайтирилади, ваколатли орган ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларининг QR-кодлари (матрик штрихли код) қўйилади ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқланади ҳамда шу вақтнинг ўзида марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.

43. Агар баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаши пайтигача баҳоловчи тоифани тасдиқлаш ҳақида ариза бермаган бўлса, гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.


43-1. Паспортда кўрсатилган талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилган ёки паспорти ўзгартирилган тақдирда баҳоловчи икки ой давомида ваколатли органга баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, марказ ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.

43-2. Баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини қайта расмийлаштириш баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда тегишли ўзгартиришлар реестрга киритилади.

Баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда баҳоловчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йигим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғимлар мазкур Регламентнинг 5-2-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Комиссиянинг баҳоловчига тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги, тоифасини пасайтириш ёхуд тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан баҳоловчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.


45. Комиссия иши ҳақидаги ахборот, тоифалар берилган, тоифалари пасайтирилган баҳоловчиларнинг, шунингдек, гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатилган ёки бекор қилинган баҳоловчиларнинг рўйхатлари ваколатли органнинг расмий веб-сайтида ҳамда Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида мунтазам жойлаштирилади.


46. Комиссия аъзолари баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.


47. Комиссия аъзолари иш давомида ўзларига маълум бўлган талабгорлар ҳақидаги ахборотни фош қилмасликлари лозим.


47-1. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

47-2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.

48. Мазкур Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Баҳоловчиларга тоифа бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар


Механизми

Муддатлар



1-босқич

 

Ваколатли орган


Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлайди.

Маъмурий регламент қабул қилингандан кейин







2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада



2. ЯИДХП


2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборади.


2. Аниқ вақт режимида






3-босқич

Ваколатли орган


Сўровнома тушгандан сўнг талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


1 иш кун муддатда








4-босқич

Ваколатли орган


Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган холда билдиришнома юборади.


1 иш куни мобайнида








5-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта ваколатли органга юборади.


Ҳужжатлар қайтарилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида

2. ЯИДХП


2. Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.







6-босқич

Бахоловчиларга тоифа бериш комиссияси


Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва талабгорларга тоифани белгилаш еки тоифа беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2 иш куни мобайнида








7-босқич

Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси


Тоифа гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг тоифа гувоҳномасини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди, марказ (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


1 иш куни мобайнида








8-босқич

Ваколатли орган


Тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳномани олган баҳоловчининг маълумотларини баҳоловчилар реестрига киритади.


Тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган кунда








9-босқич

Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси


Талабгорга талаб этилган тоифани беришни рад этиш ва бу тўғрисида рад этиш сабаблари ва талаб этилган тоифадан пастроқ тоифа бериш таклифи билдирилган хабарномани юборади.


3 иш куни мобайнида








10-босқич

Ваколатли орган


Илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиботининг ташаббусини билдиради ва мазкур масалаларни баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этади.


Тегишли далиллар келиб тушгандан сўнг 3 иш куни ичида








11-босқич

Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси


Ҳужжатларни кўриб чиқиш, баҳоловчининг тоифасини қайта кўриб чиқиш ёки баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш ва қабул қилинган қарор тўғрисида баҳоловчига хабарнома юборади.


3 иш куни мобайнида








12-босқич

Ваколатли орган


Тоифаси пасайтирилган ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи бўйича маълумотларни тоифага эга бўлган баҳоловчилар реестрига киритади.


Қарор қабул қилинган кунда








13-босқич

Талабгор


Баҳоловчи тоифасини қайта тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.


Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан 1 йилдан кам бўлмаган муддатда








14-босқич

Талабгор


Баҳоловчи тоифасини қайтадан тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.


Баҳоловчи тоифаси тайинланган гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан 3 йилдан кам бўлмаган муддатда









15-босқич

Талабгор


Комиссиянинг баҳоловчи тоифасини беришни рад этиш, тоифани пасайтириш, баҳоловчи тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилади.


Зарурат бўлган ҳолатларда



 

 




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар

РЕЕСТРИ

т/р

Баҳолаш объектининг номи

Ҳисобот рақами

Ҳисобот санаси

Баҳолаш санаси

Баҳолаш мақсади

Буюртмачи

Ҳисобот ҳаққоний/

ҳаққоний эмас деб тан олинди


























Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар

бўйича эксперт хулосалари

РЕЕСТРИ

т/р

Баҳолаш объектини баҳолаш ҳақида эксперт хулосасининг номи

Эксперт хулосасининг рақами

Эксперт хулосасининг санаси

Буюртмачи

Хулосаси ҳаққоний/

ҳаққоний эмас деб тан олинди




















Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Талабгор (Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси (Ф.И.О.)

   

т/р

Талабгорни баҳолаш мезонлари

Баҳо

1

Талабгор томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар сони -


1.1

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


1.2

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


1.3

бизнесни баҳолаш бўйича -


1.4

Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинди -


1.5

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


1.6

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


1.7

бизнесни баҳолаш бўйича -


2

Бажарилган эксперт хулосалари сони


2.1

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


2.2

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


2.3

бизнесни баҳолаш бўйича -


2.4

Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинган


2.5

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


2.6

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


2.7

бизнесни баҳолаш бўйича -


3

Баҳолаш фаолияти соҳаси бўйича профессионал жамоат ташкилоти тавсифи


4

Талабгор томонидан тақдим этилган қўшимча ахборот:










Комиссия аъзосининг фикри:_________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________


Сана 20___ й.   "___" _____________    Комиссия аъзосининг имзоси__________________






Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА





НАМУНА

BAHOLOVCHINING TOIFA GUVOHNOMASI

Fotosurat

o'rni

_____________ - son

Toshkent sh.


20___ y. "___" _____________

O'zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi,

O'zbekiston baholovchilar jamiyati va Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi tomonidan

(kimga - baholovchining F.I.O.)

(pasport seriyasi, raqami, qachon va kim tomondan berilgan)

(amal qilish muddati)

__________________________ toifasi berildi.

Mazkur guvohnoma baholovchining malaka sertifikati bilan haqiqiy hisoblanadi.

O'zbekiston Respublikasi Davlat

aktivlarini boshqarish agentligi


(Vakolatli shaxs)

(QR-kod)


(F.I.O.)

Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari rahbarlari



(QR-kod)


(F.I.O.)



(QR-kod)


(F.I.O.)

Baholovchining toifa guvohnomasining amal qilish muddati:

20 __ y. "___" _________ dan 20 __ y. "___" __________ gacha uzaytirilgan.

O'zbekiston Respublikasi Davlat

aktivlarini boshqarish agentligi


(Vakolatli shaxs)

(QR-kod)


(F.I.O.)

Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari rahbarlari



(QR-kod)


(F.I.O.)



(QR-kod)


(F.I.O.)




Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА


Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатиш

СЎРОВНОМАСИ

_________________

_________________

(санаси)

(рақами)

1. Ф.И.О.:


2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (агар мавжуд бўлса):


3. Манзили:


4. Мобил телефони, электрон почта манзили (e-mail):


5. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри


6. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри


7. Талабгорнинг ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақидаги қўшимча маълумотлар (Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Маъмурий регламентининг 7-бандига асосан)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 722-модда
















































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск