ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2017 йил 1 январдан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон қарорига 37-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 27 декабрдаги

ПҚ-2699-сон қарорига

37-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига 2017 йил 1 январдан

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


[Кўчирма]


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 18-банди иккинчи хатбошисидаги "яхшилашга" сўзи "ҳамда муассасанинг моддий-техник базасини яхшилашга, энг аввало, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарь харид қилишга" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси молия вазирига зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро аппарати тузилмасига, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари тузилмаларига тасдиқланган ходимлар умумий сонининг чекланган доирасида ўзгартириш киритишга рухсат берилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 10-бандидаги "2017 йилнинг 1 январигача" сўзлари "2020 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида"ги қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги "беш йил" сўзлари "етти йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон "Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 9-бандидаги "2017 йилнинг 1 январигача" сўзлари "2018 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги "2017 йилнинг 1 январига қадар" сўзлари "2020 йилнинг 1 январига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сон "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 йил, 5-сон, 20-модда):


а) 9-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 11-банд ва 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 2-илованинг олтинчи позицияси "Органнинг номи" графасидан "Мадад" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 3-илованинг 11-банди бешинчи хатбошисидан "Мадад" сўзи чиқариб ташлансин.

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск