ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 825-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

825-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси

агентлиги ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш

ва уларни моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Фаолияти парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг лавозим маошлари такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини қўллаган ҳолда уч баробар миқдорда белгиланади: битта лавозим маоши - бюджет маблағлари ҳисобидан, иккита лавозим маоши - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади).

Қўшимча ҳақ ва устамалар лавозим маошларининг умумий йиғиндисидан белгиланади.



2-БОБ. АГЕНТЛИК ХОДИМЛАРИНИНГ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


3. Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек, уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:

а) бюджет ажратмалари ҳисобидан:

Агентлик ходимларининг лавозим маошлари;

қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

йилига меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдоридаги мукофотлар;

бир йилда бир маротаба бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам тўловлари;

Агентлик ходимларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағларининг 15 фоизи миқдорида моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш;

фахрий унвонлар учун қўшимча ҳақлар;

б) Жамғарма маблағлари ҳисобидан:

фаолияти парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг иккита лавозим маошлари;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш;

Агентлик ходимларининг ушбу Низом 3-бобида кўрсатилган ҳар ойлик устамалари, моддий ёрдам ва мукофотлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа қўшимча ҳақ ва устамалар.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

АГЕНТЛИК ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

МИҚДОРЛАРИ ВА ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ШАРТЛАРИ


4. Амалдаги (учувчи, штурман) гувоҳномаларга эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига лавозим маошига ҳар ой қуйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (кейинги ўринларда ИКАО деб аталади) тилни билишни баҳолаш шкаласи бўйича инглиз тилини 4-даражадан паст бўлмаган даражада билиш ва амалий фаолиятда қўллаши учун - 15 фоиз;

2 - даражали малака учун - 30 фоизгача;

1 - даражали малака учун - 50 фоизгача;

фуқаро авиациясининг амалдаги (учувчи, штурман) гувоҳномаси учун 50 фоизгача;

1 соат парвоз вақти учун - Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваригача миқдорида. Бир ойда 10 соатдан ошган ҳақиқий парвоз вақти учун ҳақ тўланмайди.


5. Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича амалдаги диспетчер гувоҳномасига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига лавозим маошига ҳар ой қуйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

ИКАОнинг тилни билишни баҳолаш шкаласи бўйича инглиз тилини 4-даражадан паст бўлмаган даражада билиш ва амалий фаолиятда қўллаш учун - 15 фоиз;

2 - даражали малака учун - 30 фоизгача;

1 - даражали малака учун - 50 фоизгача;

ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқариш билан боғлиқ бўлган иш ўринларида мустақил ишлашга рухсатнома учун - 30 фоизгача;

ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимида мустақил ишлашга рухсатнома учун - 30 фоизгача;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича амалдаги диспетчер гувоҳномаси учун - 50 фоизгача;

ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва ҳаво ҳудудидан фойдаланишни текшириш ҳамда назорат қилиш учун - 50 фоизгача.


6. Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги муҳандис гувоҳномасига эга бўлган раҳбар ва инспекторлар таркибига лавозим маошига ҳар ой қуйидаги миқдорларда устамалар белгиланади:

ходимга ҳар бир ҳаво кемаси тури учун берилган тоифалар тури ва сонига қараб 26 фоиздан 170 фоизгача;

ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш рухсатномаси учун - 60 фоизгача;

ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги муҳандис гувоҳномаси учун - 16 фоизгача.


7. Агентлик директори ва унинг ўринбосарига алоҳида муҳим парвозларни ташкил этишда иштироки учун ҳар ойлик лавозим маошига 30 фоиздан 40 фоизгача миқдорда устамалар белгиланади.


8. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади: 3 йилдан 5 йилгача - 15 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз, 10 йилдан 15 йилгача - 30 фоиз, 15 йилдан 20 йилгача - 40 фоиз, 20 йил ва ундан ортиғига - 50 фоиз.


9. Байрам кунлари муносабати билан бериладиган мукофотлар - бир лавозим маошигача бўлган миқдорда (меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) ҳақиқатда ишланган вақтдан қатъи назар тўланади.

Ташаббускорлик ва хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганликлари учун Агентлик ходимлари бир йилда бир маротаба икки ойлик иш ҳақи миқдорида уларнинг фаолиятини алоҳида баҳолаш асосида мукофотланиши мумкин.

Ўриндошлик асосида ишларни бажарганлик учун рағбатлантириш Агентлик ходимларига белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Агентлик ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан икки юз фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади, мазкур Низомнинг иккинчи бандида кўрсатилган раҳбар ва ходимлар бундан мустасно. Устаманинг аниқ миқдори Агентлик директори томонидан ходимлар фаолиятини алоҳида баҳолаш асосида белгиланади.


11. Зарур ҳолларда (даволаниш, тўй маросими, яқин қариндошларининг дафн маросими, бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ ҳолларда), Агентлик ходимларига касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда моддий ёрдам тўланади.


12. Агентлик ходимларига, меҳнат таътилига чиқиш санаси кунига бир календар йилда бир марта лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам тўлови амалга оширилади.


13. Агентлик ходимларига бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида имтиёзли (махсус) тарзда юришга рухсат берилади.


14. Агентлик ходимларига, фойдаланилмаган меҳнат таътили вақти учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тақдим этилиши мумкин.


15. Ушбу Низомда назарда тутилган тўловларнинг барча турлари Фондда маблағлар мавжуд бўлганда, Агентлик директорининг буйруғига асосан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь












































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск