ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи /

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.10.2019 й. 834-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 октябрдаги

834-сон қарорига

ИЛОВА



Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт

қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш (кейинги ўринларда мониторинг қилиш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторинги ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ, ИМПОРТ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ

РЕАЛИЗАЦИЯСИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


3. Қуйидагилар идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали:

а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига олиб кирилган ва "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисида;

г) Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;

д) "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти қимматбаҳо

металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.


4. Келиб тушган ҳамда мавжуд бошқа ахборотлар асосида Давлат солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.



3-БОБ. МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Давлат солиқ қўмитаси томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назоратдан ўтказилади.

Бунда қуйидагиларга аҳамият қаратилади:


а) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқаришга лицензия мавжудлиги;

тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларида реализация қилинган маҳсулотлар миқдори тўғри кўрсатилганлиги;


б) заргарлик буюмлари импорти амалга оширилганда:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш ва (ёки) заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун гувоҳноманинг мавжудлиги;

импорт қилинган заргарлик буюмларининг миқдори реализация миқдорига мувофиқлиги;

заргарлик буюмларининг импорт ва реализация миқдорларини тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги кўрсаткичларга мувофиқлиги;


в) заргарлик буюмларини реализация қилиш бўйича:

заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш гувоҳномасининг мавжудлиги;

турғун савдо шохобчасида фаолият юритилганда назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан белгиланган тартибда жиҳозланганлиги;

сотиб олинган ва реализация қилинган маҳсулотлар суммасининг ўзаро мувофиқлиги;

ҳисобот даврида маҳсулот реализациясидан тушумлар миқдорининг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган солиқ ҳисоботларидаги кўрсаткичларга мувофиқлиги.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам таҳлил қилиниши мумкин.



4-БОБ. МОНИТОРИНГ НАТИЖАСИ БЎЙИЧА

КЎРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР


6. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ўтказилган камерал назорат натижасига кўра тафовутлар мавжудлиги аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тартибда талабнома юборилади.


7. Камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда мавзули экспресс-ўрганиш амалга оширилади.


8. Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.


9. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган солиқ назорати тадбирларига белгиланган тартибда мутахассислар (экспертлар) жалб этилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


10. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш,

импорт қилиш ва уларнинг реализацияси

мониторингини амалга ошириш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.


Реал вақт режимида

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.


Реал вақт режимида

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


Республика ҳудудига олиб кирилган ва "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.


Реал вақт режимида

Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси


Биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти

Қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш.

Реал вақт режимида

2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларни реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш.

Дастурий маҳсулот орқали электрон шаклда







3-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Шакллантирилган маълумотлар асосида тадбиркорлик субъектларининг давлат солиқ хизмати органларига топширган ҳисоботлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган ташкилотлардан олинган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назоратдан ўтказиш.


Ҳар чоракда

4-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Камерал назорат натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, белгиланган тартибда мавзули экспресс-ўрганиш амалга ошириш.


7 иш куни

5-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг белгиланган тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш.


Ҳолатлар аниқланганда

  

6-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари


Камерал назорат ва (ёки) мавзули экспресс-ўрганиш, шунингдек, ўтказилган текширишлар натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш.


Ҳолатлар аниқланганда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 748-модда
















































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск