ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 823-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2019 й.

N 823




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИНГ ЎРНАК КЎРСАТГАН

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, халқ таълими тизими ходимларининг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари фаолиятининг натижадорлиги асосида уларни рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2-1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази якунланган ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг олий таълим, ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган 11-синф битирувчилари рўйхатини ҳар календарь йилининг IV чораги якунига қадар Халқ таълими вазирлигига тақдим этиб борсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

823-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбоши ва қарорга 4-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 56-модда) илова 9-бандининг "г" кичик банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 78-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь









































Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск