язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 829-сон "Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2019 й.

N 829



ДОННИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ

ВА ҚОЛИПЛИ НОН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармонига мувофиқ ҳамда донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қуватлаш ва нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2020 йил 1 июлгача:

донни қайта ишлаш корхоналари томонидан ун ишлаб чиқаришда маҳаллий дон қийматини чиқариб ташлаган ҳолда, тушумлар ҳажмидан келиб чиқиб қўшилган қиймат солиғи бўйича солиққа тортиладиган айланмани аниқлаш тартиби сақлаб қолинади;

фақат маҳалий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотиш қўшилган қиймати солиғидан озод қилинади;

б) 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинганда қўшилган қиймати солиғига тортилган донни қайта ишлаш корхоналари қўшилган қиймати солиғи бўйича солиққа тортиладиган айланмани Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

829-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-бандига қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд қўшилсин:

"д) тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агар ушбу контрактлар шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланган бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда):


1-банддаги "ва қўшилган қиймат солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин;


илованинг номидаги "ва қўшилган қиймат солиғи" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 16-бандидаги "Жамғарма даромадлари" сўзларидан кейин "(Тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлардан тўлов манбаида солиққа тортиладиган фоизлардан ташқари)" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "MAN" оғир юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 мартдаги 66-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 136-модда) рус тили матнидаги 7-банди кўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Освободить от таможенных платежей (за исключением налога на добавленную стоимость и сборов за таможенное оформление) товары, не производимые в Республике Узбекистан и ввозимые СП ООО "JV MAN Auto-Uzbekistan" и ДП "ТошИЭСкурилиш" АО "Узбекгидроэнергокурилиш" для реализации проекта по освоению производства кабин для большегрузных автотранспортных средств "MAN" по перечням, утверждаемым в установленном порядке".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 апрелдаги 222-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 294-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 6-бандида:


а) бешинчи хатбошига "(қўшилган қиймат солиғидан ташқари)" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) қўйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 15 февралдаги 138-сон қарори 9-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган технологик ускуналар, махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, хомашёлар, материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар уруғлари ва кўчатлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймати солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилиш. Бунда республикага олиб келинадиган махсус қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғига тортилади".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 мартдаги 230-сон қарорининг 3-бандида:


а) "(қўшилган қиймат солиғидан ташқари)" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) қўйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида "манбаларидан" сўзидан кейин "(Тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан ташқари)" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 114-ф-сон фармойишининг рус тилидаги матни 4-бандидаги "за исключением" сўзларидан кейин "налога на добавленную стоимость и" сўзлари билан тўлдирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

829-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018., 52-сон, 999-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида" 2019 йил 24 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚҲТ, 2019 й., 4-сон, 63- модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2019 йил ҳосили учун қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга уруғлик картошка етказиб бериш ва ички истеъмол бозорини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 июндаги 462-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2019 йил 16 июлдаги 591-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь