язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карорнинг 3-иловасидаги 1-банд 2019 йил 1 декабрдан кучга киради. Мазкур Карорнинг 3-иловасидаги 2-банд 2020 йил 1 январдан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 й. 818-сон "Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2019 й.

N 818



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАР

МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПҚ-4438-сон қарорига мувофиқ ва кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази қошидаги Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳи деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, шу жумладан дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш;

кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга олиш соҳасида илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш;

кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва йиғилишларни зарурат туғилганда, ярим йилда камида бир марта ўтказади;

кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича эксперт гуруҳи тайёрлаган таклифлар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади;


4. Эксперт гуруҳига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ва уларнинг ноқонуний муомаласи, шу жумладан дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилинишини мониторинг қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий ва услубий маълумотларни йиғишни ташкил этиш ва тайёрлаш;

эксперт гуруҳи ишларига вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини жалб этиш;

тажриба ва керакли маълумотларни алмашиш ҳамда олиш мақсадида махсус семинар ва учрашувлар ташкил этиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази икки ҳафта муддатда Эксперт гуруҳи тўғрисидаги низомни тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 сентябрдаги

818-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кучли таъсир қилувчи моддалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳалқаро патентланмаган номи


Жиноий ҳаракатни

таснифлашда кўп

миқдор кўрсаткичлари

(граммдан юқори)


1

19-норандростенедиол


2,5

2

19-норандростенедион (эст-4-ен-3,17-дион)


2,5

3

1-тестостерон (17бета-гидрокси-5альфа-андрост-1-ен-3-он)


10

4

2,4-динитрофенол (2,4-DNP)


2

5

4-гидрокситестостерон (4,17бета-дигидроксиандрост-4-ен-3-он)


10

6

GW 1516 (2-[2-метил-4-[[4-метил-2-[4-(трифторметил)фенил]-1,3-тиазол-5-ил]метилсульфанил]фенокси]сирка кислотаси) ва кимёвий структураси ёки биологик таъсири ўхшаш бўлган бошқа субстанциялар


5

7

Андростанолон


2,5

8

Андростенедиол


2,5

9

Андростенедион


2,5

10

Бенактизин (амизил) (2-диэтиламин эфир бензил кислотаси гидрохлориди)


2

11

Бензобарбитал (1-бензоил-5-этил-5-фенилбарбитурат кислотаси)


10

12

Болазин (3,3'-(гидразин-1,2-диилиден)бис(2-метиландростан-17-ол))


10

13

Боластерон


10

14

Болденон


10

15

Болдион (андрост-1,4-диен-3,17-дион)


10

16

Гексобарбитал (5-(1-циклогексен-1-ил)-1,5-диметил-2,4,6(1Н, 3Н, 5Н)-пиримидинтрион)


1

17

Гестринон


10

18

Даназол ((17альфа)-прегн-2,4-диен-20-ино2,3-d-изоксазол-17-ол)


20

19

Дегидрохлорметилтестостерон (4-хлоро-17бета-гидрокси-17альфа-метиландрост-1,4-диен-3-он)


10

20

Дезоксиметилтестостерон (17альфа-метил-5альфа-андрост-2-ен-17бета-ол)


10

21

Дростанолон


10

22

Залеплон*


0,5

23

Зеранол (7,14,16-тригидрокси-3-метил-3,4,5,6,7,8,9,10,11,12-декагидро-1Н-бензо[с][1]оксациклотетрадецин-1-он)


10

24

Калустерон


10

25

Клостебол


2,5

26

Левомепромазин ((R)-2-метокси-N,N,бета-триметил-10H-фенотиазин-10-пропанамин)


2

27

Меболазин (3,3'-(гидразин-1,2-диилиден)бис(2,17-диметиландростан-17-ол))


10

28

Мезаболон (17-((1-метоксициклогексил)окси)андрост-1-ен-3-он)


10

29

Мепитиостан (17-метил-17-((1-метоксициклопентил)окси)-2,3-эпитиоадростан)


10

30

Местанолон


10

31

Местеролон (1aльфа-метиландростанодон)


2,5

32

Метандиенон (метандростенолон) (17бета-гидрокси-17альфа-метиландрост-1,4-диен-3-он)


2,5

33

Метандриол


10

34

Метастерон (2альфа,17альфа-диметил-5альфа-андростан-3-он-17бета-ол)


10

35

Метенолон


10

36

Метил-1-тестостерон (17бета-гидрокси-17альфа-метил-5альфа-андрост-1-ен-3-он)


10

37

Метилдиенолон (17бета-гидрокси-17альфа-метилэстр-4,9-диен-3-он)


10

38

Метилнортестостерон (17бета-гидрокси-17альфа-метилэстр-4-ен-3-он)


10

39

Метилтестостерон


10

40

Метилтриенолон (17бета-гидрокси-17альфа-метилэстр-4,9,11-триен-3-он)


10

41

Метилэпитиостанол (17-метил-2,3-эпитиоандростан-17-ол)


10

42

Миболерон


10

43

Нандролон


2,5

44

Норболетон


10

45

Норклостебол


10

46

Норэтандролон


10

47

Оксаболон


10

48

Оксандролон


2,5

49

Оксиместерон


10

50

Оксиметолон


10

51

Орто-хлорбензилиденмалонодинитрил


2

52

Остарин ((2S)-3-(4-цианофенокси)-N-[4-циано-3-(трифторметил)фенил]-2-гидрокси-2-метилпропанамид) ва кимёвий структураси ёки биологик таъсири ўхшаш бўлган бошқа субстанциялар


2,5

53

Маст қилувчи қалампир (кава-кава) ва унинг таркибига кирувчи моддалар


10

54

Прастерон (3-гидроксиандрост-5-ен-17-он)


10

55

Прегабалин*


10

56

Пропетандрол ((17-гидрокси-17-этил-19-норандрост-4-ен-3-ил)пропионат)


10

57

Пропилгекседрин


2

58

Простанозол ([3,2-с]пиразол-5альфа-этиоаллохолан-17бета-тетрагидропиранол)


10

59

Роксиболон (11,17-дигидрокси-17-метил-3-оксоандроста-1,4-диен-2-карбон кислотаси)


10

60

Сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари


0,5

61

Спора (эрготамин штаммнинг спора шохчалари, эрготоксин штаммнинг спора шохчалари)


100

62

Станозолол


2,5

63

Стенболон


10

64

Тетрагидрогестринон (18альфа-гомо-прегн-4,9,11-триен-17бета-ол-3-он)


10

65

Тиоместерон (S,S'-(17-гидрокси-17-метил-3-оксоандрост-4-ен-1,7-диил)диэтантиоат)


10

66

Тренболон


10

67

Тропикамид*


1

68

Флуоксиместерон


2,5

69

Формеболон


10

70

Фуразабол (17бета-гидрокси-17альфа-метил-5альфа-андростано[2,3-с]-фуразан)


10

71

Хинболон (квиноболон)


10

72

Хлороформ


1500

73

Циклопентолат*


1

74

Энестебол (4,17-дигидрокси-17-метиландроста-1,4-диен-3-он)


10

75

Эпитиостанол (2,3-эпитиоандростан-17-ол)


10

76

Эрготал (Спора алкалоидларининг фосфат аралашмаси)


1

77

Этилхлорид (хлорэтил)


300

78

Этилэстренол (19-нор-17альфа-прегн-4-ен-17-ол) ва кимёвий структураси ёки биологик таъсири ўхшаш бўлган бошқа субстанциялар


10

                    

*) Чакана реализация (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилади.


Изоҳ.

Бундан ташқари, қуйидагилар кучли таъсир қилувчи моддаларга киради:

а) ушбу рўйхатда келтирилган моддаларнинг мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча ҳолатдаги тузлари;

ушбу рўйхатда келтирилган моддаларнинг мавжуд бўлиши мумкин бўлган барча ҳолатдаги изомерлари;

ушбу рўйхатда келтирилган моддаларнинг оддий ва мураккаб эфирлари.

Бундай тузлар, изомерлар ва эфирлар учун жиноий ҳаракатни таснифлаш учун кўп миқдор кўрсаткичлари худди кучли таъсир қилувчи моддаларга қўлланиладиган кўрсаткичларга мос равишда белгиланади.

б) таркибида ушбу кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида келтирилган моддалардан бирортаси мавжуд бўлган барча дори шакллари, аралашмалар ва эритмалар, бунда дори шакли, аралашма ва эритмалар учун кўп миқдор кучли таъсир қилувчи модданинг кўп миқдори каби аниқланади, дори шакли, аралашмаси ва эритма учун энг кўп миқдори таъсир қилувчи модда ҳисоб-китоб қилинмасдан умумий миқдордан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 сентябрдаги

818-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш

миллий ахборот-таҳлил маркази қошидаги Кучли

таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни

тайёрлаш эксперт гуруҳи

ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат

қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


1. Директор (эксперт гуруҳи раиси)


2. Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи


3. Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими бўлими етакчи эксперти



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


4. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси мутахассиси


5. Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси мутахассиси


6. Наркология бўйича бош мутахассис


7. Токсикология бўйича бош мутахассис



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини

ривожлантириш агентлиги


8. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси


9. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Фармакология қўмитаси раиси



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати


10. Масъул ходим (келишув бўйича)



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси


11. Масъул ходим (келишув бўйича)



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


12. Масъул ходим


13. Эксперт-криминалистика бош маркази эксперти



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги

Республика суд экспертиза маркази


14. "Заҳарли моддаларни криминалистик тадқиқоти" мутахассислиги бўйича бош эксперт.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 сентябрдаги

818-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 4-сон, 40-модда) 36-бандидаги "анаболик воситаларга" сўзлари "анаболик воситалар, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 5-сон, 71-модда):


а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги "к" кичик банди қўшилсин:

"к) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация (сотиш) қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно)";


б) Низомга 2-иловага қуйидаги мазмундаги 2.14-банд қўшилсин:

"2.14. Савдо хонаси (савдо зали) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация (сотиш) қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш учун ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно)".



Изоҳ: 1-банд 2019 йил 1 декабрдан кучга киритилади.

             2-банд 2020 йил 1 январдан кучга киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 сентябрь