ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 824-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

824-сон қарорига

2-ИЛОВА



Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган

болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни

(фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда

назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (кейинги ўринларда бола деб аталади) тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат), оилавий болалар уйига олаётган) номзод фуқароларни (кейинги ўринларда номзодлар деб аталади) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Номзодларни танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.

Васийлик ва ҳомийлик органи аҳоли ўртасида болани оилага жойлаштиришнинг устуворлиги, улар учун номзодларни топиш бўйича оммавий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади, болаларни оилага қабул қилишнинг шакллари, тартиби ҳақида фуқароларни хабардор қилади.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАШ


3. Болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ танлади.


4. Болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодлар ўзининг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этиладилар.

Болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналар белгиланган ҳужжатлардан ташқари тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида (кейинги ўринларда тайёрлов курслари деб аталади) ўқиганлиги ҳақидаги сертификатни ҳам тақдим этадилар.


5. Васийлик ва ҳомийлик органи болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодлардан ариза ҳамда тегишли ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб етти кун мобайнида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома тузади.

Номзодларнинг турмуш ва таъминот шароитлари ўрганилаётганда васийлик ва ҳомийлик органи турар жойнинг маиший-ҳўжалик шароитларини, ариза берувчининг соғлиғини, шахсий фазилатлари ва болани оилага олишга ундаган сабабларни, уларнинг болани тарбиялаш бўйича қобилиятларини, оилада яшовчиларнинг болани тарбиялаш учун оилага қабул қилинишига нисбатан муносабатини ўрганади.

Ногиронлиги бўлган бола оилага тарбиялаш учун қабул қилинаётганда далолатномада боланинг яшаши учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги акс эттирилиши лозим.


6. Васийлик ва ҳомийлик органи ўрганиш якунлари бўйича уч иш куни мобайнида болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни номзод бўла олиши мумкинлиги (мумкин эмаслиги) тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлашга қуйидагилар асос ҳисобланади:

тақдим қилинган ҳужжатларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги;

тайёрлов курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги (болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналар учун);

болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларнинг болани тарбиялашда қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларини бажара олиш имкониятлари;

номзодларнинг психологик ҳолати ва бола тарбиялашда етарлича кўникмалари мавжудлиги;

болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларнинг болага ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида билим ва кўникмага эгалиги.


7. Васийлик ва ҳомийлик органи болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни танлаш жараёнида, заруратга кўра, қуйидаги манфаатдор ва ишга алоқадор шахсларни жалб этиши мумкин:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари;

Болалар масалалари бўйича комиссия аъзолари;

тайёрлов курслари экспертлари;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган давлат тарбия муассаса мутахассислари;

боланинг қариндошлари.



3-БОБ. БОЛАЛАРНИ ОИЛАГА ТАРБИЯГА

(ПАТРОНАТ) ОЛАЁТГАН ЁКИ ОИЛАВИЙ

БОЛАЛАР УЙЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛАЁТГАН

ОТА-ОНАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


8. Болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналар тайёрлов курсларида белгиланган тартибда тайёргарликдан ўтадилар.


9. Болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналарни тайёрлашда қуйидагилар назарда тутилади:

номзодларнинг болани тарбиялаш учун оилага қабул қилишга тайёрлаш, боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ салоҳиятларини шакллантириш;

номзодларнинг болани оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниқлаш, болани оилага қабул қилгач, уларни тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш, болалар психологияси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;

болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик асослари, тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш, давлат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдам турларидан хабардорлик даражасини ошириш.


10. Тайёрлов курсларини муваффақиятли якунлаган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларга тегишли сертификат берилади.


11. Сертификат номзодларни тутинган ота-оналар бўла олиши ҳақидаги хулоса берилиши ва ҳисобга қўйилиши учун асос бўлади.



4-БОБ. ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРНИ

КУЗАТИБ БОРИШ ҲАМДА

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


12. Болаларни васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат) ҳамда оилавий болалар уйига олган фуқароларга (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб аталади) тарбиялаш учун берилган боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилиш боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан олиб борилади.


13. Тутинган ота-оналарнинг фаолиятини кузатиш, улар томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан режали ва режадан ташқари шаклда амалга оширилади.


14. Тутинган ота-оналарни режали кузатиш ва назорат қилиш тутинган ота-оналарнинг хонадонига ташриф буюрган ҳолда қуйидагича амалга оширилади:

бола оилага берилгандан сўнг дастлабки уч ой давомида бир маротаба;

бола оилага берилгандан сўнг ҳар йили камида икки маротаба.


15. Тутинган ота-оналарни режадан ташқари кузатиш ва назорат қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.


16. Васийлик ва ҳомийлик органи тутинган ота-оналарни режали ва режадан ташқари кузатиш ва назорат қилишда қуйидагиларни жалб қилиши мумкин:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини;

Болалар масалалари бўйича комиссия аъзоларини;

тайёрлов курслари экспертларини;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган давлат тарбия муассаса мутахассисларини;

боланинг қариндошлари ва бошқаларни.


17. Режали ва режадан ташқари кузатиш ва назорат қилишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади:

боланинг яшаши учун шароитлар мавжудлиги;

хонадоннинг маиший-ҳўжалик шароитлари;

боланинг оила муҳитига ва оила аъзоларининг бола хулқи ва характерига мослашганлиги;

боланинг тарбияси, таълими, ақлий ривожланиши, соғлиғи, ташқи кўриниши, гигиенага риоя қилиниши, хулқи, эмоционал ҳамда жисмоний ривожланиши;

боланинг алоҳида қизиқиш ва қобилиятларининг қўллаб-қувватланиши;

оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари ва бошқалар.

Боланинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилади.


18. Кузатиш ва назорат қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган Оилада тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитларни баҳолашнинг минимал стандартлари асосида амалга оширилади.


19. Кузатиш ва назорат қилиш натижалари бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши тўғрисида комплекс баҳолашга асосланган ҳисобот акс эттирилган далолатнома тузилади.


20. Кузатиш ва назорат қилиш давомида боланинг тарбияси ёки ривожланиши, ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ муаммо ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларини жалб қилган ҳолда, муаммони бартараф этишга қаратилган маслаҳат, психологик-педагогик, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ижтимоий хизматлар ташкил этилишини таъминлайди.


21. Тутинган ота-оналар томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланмаганлиги билан боғлиқ далиллар аниқланган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи ўрганиш далолатномасида қуйидагиларни акс эттиради:

боланинг яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган шароитни яхшилаш ҳамда мажбуриятларни бажариш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар;

тутинган ота-оналарга юклатилган мажбуриятларни етарли даражада бажарилмаганлиги ёки умуман бажарилмаганлиги сабабли уларни жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар (зарурат бўлганда).


22. Тутинган ота-оналар томонидан ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга зид равишда амалга оширилаётган тақдирда ёхуд унинг ҳаракатлари боланинг соғлиғи, жисмоний, психологик, аҳлоқий ривожланишига жиддий зарар етказаётган бўлса, шунингдек, назоратли текширув мобайнида аниқланган камчиликларни болани оиладан ажратиб олмай ҳал қилиб бўлмаслиги маълум бўлганда, васийлик ва ҳомийлик органи текширув ўтказилгандан сўнг уч кун ичида:

тутинган ота-оналарни белгиланган мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш ҳамда болани оиладан олиш ҳақида қарор қабул қилади;

болани вақтинча жойлаштириш чораларини кўради;

болани бошқа тутинган ота-оналарга бериш ёки етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштириш чораларини кўради.


23. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тутинган ота-оналар қарамоғидаги болани тарбиялаш, парваришини таъминлаш билан боғлиқ мажбуриятларини етарли даражада бажармаётганлиги ёхуд бола ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳақидаги мурожаатлар келиб тушган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи режадан ташқари назоратни амалга оширади.


24. Боланинг яшаш манзили ўзгарганда янги манзил жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органи болага тегишли шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини қабул қилган кунидан 7 кун ичида режадан ташқари назоратни амалга ошириши шарт.


25. Ўрганиш далолатномаси назоратли текширув амалга оширилган кундан бошлаб 5 кун ичида расмийлаштирилади, ўрганишда иштирок этган томонлар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан имзоланади ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири томонидан тасдиқланади.

Далолатнома камида икки нусхада расмийлаштирилади, битта нусхаси васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчиси тутинган ота-онада ҳамда бошқа ваколатли шахсларда сақланади.


26. Ўрганиш далолатномаси қатъий назоратдаги ҳужжат бўлиб, боланинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларни оилага қабул қилаётган

номзодларни (фуқароларни) танлаш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар






1-босқич


Васийлик ва ҳомийлик органи

Аҳоли ўртасида болани оилага жойлаштиришнинг устуворлиги, улар учун номзод васий ва ҳомийларни излаш бўйича оммавий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. Болаларни оилага қабул қилишнинг шакллари, тартиби ҳақида фуқароларни хабардор қилади.

Мунтазам






2-босқич


Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган фуқаролар


Ўзининг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига болани оилага тарбияга олиш учун номзод сифатида ҳисобга олинишини сўраб ариза билан мурожаат қилади.

Хоҳишига қараб






3-босқич


Васийлик ва ҳомийлик органи


1. Болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган фуқаролардан уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома тузади.


2. Ўрганиш якунлари бўйича болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган фуқаронинг номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти кун мобайнида



Уч кун мобайнида







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь







































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск