Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш Қоидалари (АВ томонидан 10.12.2003 й. 1290-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 22.09.2003 й. 23/4-сон қарор билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 10 декабрда 1290-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

Бошқаруви томонидан

2003 йил 22 сентябрдаги

23/4-сон қарор билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ломбардлар томонидан фаолият

ва операцияларни амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, фуқароларга қисқа муддатли кредитлар бериш ва мол-мулкни сақлашга қабул қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ломбардлар шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни заклад шаклида гаровга қабул қилиб, фуқароларга қисқа муддатли (уч ойдан ошмаган муддатга) кредитлар беради.

Ломбардлар тижорат банкларидан кредитлар, юридик шахслардан ва жисмоний шахс-таъсисчилардан қарз маблағларини жалб этишга ҳақли. Бунда, жами жалб этилган маблағлар ҳажми (қолдиқ) ҳақиқатда шакллантирилган Устав фонди миқдоридан ошмаслиги керак.

2. Ломбардлар шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни сақлашга қабул қилишга ҳақли.


3. Ломбард ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширишга ҳақли.

Ломбард қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида амалга оширишга ҳақли.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан амалга ошириладиган ишларнинг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади.

4. Ломбард, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилганда, фуқаролар билан шартномалар тузади.

Ломбард, зарур бўлган ҳолларда, гаровга ёки сақлашга топширилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки бошқа далилларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


5. Ломбард томонидан гаровга ёки сақлаш учун мол-мулкни қабул қилиш, шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш Фуқаролик кодекси ва "Гаров тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.

Ломбард томонидан қабул қилинган мол-мулк, ломбардга тегишли бўлган барча тўловлар қопланганидан сўнг эгасига қайтарилиши мумкин.


6. Ломбарддан ашёларни олиш ҳуқуқини бошқа шахсларга топшириш, фақат мулк эгасининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномасидан бошқасига рухсат этилмайди.


7. Ломбард:

гаровга ёки сақловга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга;

йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, кредит шартномалари бўйича жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек кредитлар муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга ҳақли эмас.

Гаровга ёки сақлаш учун топширилган мол-мулк йўқолганда, камомад аниқланганда, агар бу ҳолатлар енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ломбард мол-мулк эгасига, томонлар келишувига кўра, мулкий зарарни гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган мол-мулкни баҳолаш қиймати нархида тўлаши шарт.

Гаровга ёки сақлаш учун топширилган мол-мулк шикастланганда, агар шикастланиш енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ломбард мол-мулк эгасига, томонлар келишувига кўра, мулкий зарарни гаров паттаси ёки сақлаш паттасида кўрсатилган мол-мулк нархидан ошмаган қийматда тўлаши шарт.

8. Ломбард операцияларни ушбу Қоидалар, операцияларни ўтказиш умумий шартлари тўғрисидаги қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ амалга оширади.

Операциялар ўтказилишининг умумий шартлари тўғрисидаги қоидалар ломбарднинг юқори бошқарув органи томонидан ушбу Қоидалар асосида тасдиқланган бўлиши ва қуйидаги маълумот ҳамда тартибларни ўз ичига олиши керак:

бериладиган кредитларнинг чегараланган суммаси ва муддатлари;

бериладиган кредитлар бўйича ҳақ ставкаларининг чегараланган миқдори;

кредитлар бўйича ҳақ олиш шартлари;

ломбард томонидан олинадиган таъминотга талаблар;

мол-мулкни сақлашга қабул қилиш қоидалари;

кўрсатиладиган хизматлар учун ставкалар ва тарифлар;

ломбард ва унинг мижозларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги вужудга келиши шартлари;

гаровга берувчи гаров паттасини йўқотганида, дубликат бериш тартиби;

ломбарднинг юқори бошқарув органи операциялар ўтказиш умумий шартларига киритилиши зарур деб ҳисоблаган бошқа шартлар, талаблар ва чеклашлар.


8-1. Ломбард томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тариф ва нархлар фақат миллий валютада белгиланади.

9. Операцияларни ўтказишнинг умумий шартлари очиқ маълумотлар ҳисобланади ва улар тижорат сири предмети бўлиши мумкин эмас. Операциялар ўтказишнинг умумий шартлари тўғрисидаги қоидалар ломбарднинг мижозлари учун қулай ва кўринарли жойга ўрнатилиши керак.


10. Ломбарднинг ички қоидалари ломбарднинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланиши ва қуйидагилар белгиланиши лозим:

ломбарднинг тузилиши, унинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари;

раҳбар ва бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ломбарднинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан ломбард номидан ва унинг ҳисобидан битимларни амалга оширишдаги ваколатлари.



II. КРЕДИТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


11. Гаров асосида кредитнинг берилиши ломбард билан фуқаро ўртасида тузиладиган кредит шартномаси ва гаров шартномаси асосида амалга оширилади.

Ломбардда мол-мулклар гаровга қўйилиши тўғрисидаги шартнома ломбард томонидан 1-иловада келтирилган шакл бўйича гаров паттасининг берилиши билан расмийлаштирилади.


12. Ломбард ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулкни гаровга қабул қилишга ҳақли эмас.


13. Кредитнинг суммаси ва муддати, шунингдек, бериладиган кредит бўйича ҳақ ставкасининг миқдори томонларнинг келишувига асосан мазкур Қоидалар талабларини инобатга олган ҳолда белгиланади.

14. Кредит олиш учун ломбардга гаровга топшириладиган мол-мулк томонлар келишувига асосан баҳоланади.


15. Ломбард қуйидагиларни бажариши шарт:

гаров нарсасини сақлаш учун чоралар кўриши;

гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар бериши;

кредит шартномасининг шартлари гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан бажарилганида, гаров нарсасини дарҳол қайтариши;

гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши;

гаровга қўювчининг талабига асосан кредит шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома бериши.


16. Ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгилаб қўйилган тартибда ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли.

Шундан кейин ҳатто гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади.


17. Гаровга қўйилган ашёларни сотишдан тушган сумма, агар шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, кредит, кредит бўйича фоизлар, неустойка, ижро муддати ўтганлиги натижасидаги зарарларни қоплаш, шунингдек, сақлаш ва суғурта учун тўлов, гаровга олинган мол-мулкнинг сотилиши бўйича харажатларни қоплашга қаратилади.


18. Агар гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилишидан тушган сумма ломбарднинг талаблари миқдоридан ошса, тафовути гаровга берувчига тўланади.


19. Ломбарднинг талаблари меъёридан ошган ва гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилиш кунидан уч йил давомида талаб қилиб олинмаган сумма, ломбарднинг ихтиёрида қолади.



III. ЛОМБАРД ТОМОНИДАН МОЛ-МУЛКЛАРНИ

САҚЛАШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


20. Ломбардга сақлаш учун фуқаролардан шахсий истеъмол учун мўлжалланган кўчар мол-мулклар (ашёлар) қабул қилиниши мумкин. Ломбардда ашёларни сақлаш шартномаси ломбард томонидан юк топширувчи (мижоз)га 2-иловага мувофиқ шакл бўйича эгасининг номи ёзилган сақлов паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.


21. Ломбардга топшириладиган ашё тарафларнинг келишуви билан сақлаш учун қабул қилиш пайтида ва жойида одатда савдода шу турдаги ва сифатдаги ашёга белгиланадиган нархларга мувофиқ баҳоланиши керак.

Ломбард сақлашга қабул қилган ашёларни уларнинг тўлиқ баҳоланадиган суммасида мижоз фойдасига ўз ҳисобидан суғурталаши шарт.


22. Агар, мижоз тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўзи табиатан хавфли ашёларни сақлашга топшириш вақтида уларнинг хусусиятлари тўғрисида ломбардни огоҳлантирмаган бўлса, ломбард ашёларни топширган мижозга кўрилган зарарларини қопламаган ҳолда, уларни хоҳлаган вақтда хавфсизлантириш ёки йўқ қилиши мумкин. Мижоз ломбардга ва учинчи шахсларга ушбу ашёларни сақлаш натижасида етказилган зарарларни қоплашга жавобгардир.


23. Мижоз ашёни қайтариб олишдан бош тортган ҳолатда, ломбард ушбу ашёларни уч ой муддат ичида сақлаши керак. Уч ой ўтгандан сўнг талаб қилиб олинмаган ашёларни ломбард мазкур Қоидаларнинг 16-бандида ўрнатилган тартибда сотиши мумкин.

Ашёлар сотувидан тушган суммадан сақлаш бўйича ва ломбардга тегишли бошқа тўловлар қопланади. Қолган сумма сақлов паттасини эгасига, уни тақдим қилганда, ломбард томонидан қайтариб берилади.



IV. ЛОМБАРДНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ТАЛАБЛАРИНИ

БУЗГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИГИ


24. Марказий банк ломбардлар фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартиб ва асосларга кўра текшириши мумкин. Ломбардлар Марказий банк ваколатли вакилларининг қонуний талабига кўра текшириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиши, уларни текширув объектларига кириб-чиқишларини таъминлаши, уларнинг мажбуриятлари ижросида амалий ёрдам кўрсатиши шарт.

Марказий банкнинг ваколатли вакиллари текшириш жараёнида олинган ломбард фаолиятига оид тижорат сири ва бошқа сир бўлган маълумотларини ошкор этганлиги учун жавобгар бўлади.


25. Ломбардлар ушбу Қоидалар талабларини бажармаганликлари учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА

       

        


(ломбарднинг номи)


(ломбарднинг манзили)

____- сонли гаров паттаси

1. Гаров берувчининг Ф.И.Ш,


2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат


3. Турар жойи


4. Ломбард кредит берган сана


5. Кредитнинг суммаси


6. Кредитни қайтариш санаси


7. Гаровга қўйилган мулк номи ва тавсифи


8. Гаровнинг баҳоланган суммаси



(сўз ва рақамлар билан)

9. Гаровнинг муддати


Гаров мол-мулки ломбардга эгалик қилиш учун топширилади.

Ломбард гаров мол-мулкидан фойдаланиш, бошқа шахсга беришга, учинчи шахсларга ижарага ёки текинга фойдаланишга бериш, ёки, гаров мол-мулкини бошқа кўринишда тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас.

Гаровнинг мол-мулкини навбатдаги гаровга қўйиш тақиқланади.

Гаровнинг мол-мулки гаровга қўювчининг ва/ёки унинг оила аъзоларининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган мол-мулк бўла олмайди.

Ломбардда гаров мол-мулки билан таъминланган кредит суммаси белгиланган вақтда қопланмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзувига асосан ушбу мол-мулкни мустақил равишда ундиришга қаратиш ҳуқуқига эга.

Бошқа шартлар


        

       

Ушбу гаров паттаси 2-нусхада тузилган

Қабул қилувчи



Гаров паттаси шартлари билан


(фамилия, имзо)


танишдим ва бир нусхасини олдим.



Гаровга қўювчи


Ломбарднинг муҳри


(имзо)

     





Қоидаларга

2-ИЛОВА

       

        


(ломбарднинг номи)


(ломбарднинг манзили)

____-сонли сақлов паттаси

1. Юк қўювчининг Ф.И.Ш.


2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат


3. Турар жойи


4. Ашё номи ва унинг тавсифи


     

5. Ашёнинг баҳоланган суммаси



(сўз ва рақамлар билан)

6. Сақлаш жойи ва усули


     

     

7. Сақлашга қабул қилинган сана


8. Сақлаш муддати


9. Сақлаш учун ҳақ суммаси


Сақлаш учун топширилган ашёдан уни эгасининг розилигисиз фойдаланишга ва уни тасарруф этишга ломбард ҳақли эмас (ашёнинг сақланишини таъминлаш учун ундан фойдаланиш ҳоллари, бундан мустасно).

Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёлар йўқолишига, етишмаслигига ёки ашёнинг зарарланишига жавобгардир.

Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёларни уларнинг тўлиқ баҳоланган нархида ўз ҳисобидан юк қўювчининг фойдасига суғурталаши шарт.

Ломбард, юк қўювчининг талабига кўра, сақлашга қўйилган ашёни зудлик билан қайтариши шарт.

Бундай ҳолда, мажбурият олдиндан тўхтатилиши муносабати билан, ломбардга етказилган зарарларни юк қўювчи қоплаши шарт.

Юк қўювчи ашёни олишдан бош тортса, агар сақлаш шартномасида бошқача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, ломбард ашёни мустақил равишда сотиш ҳуқуқига эга, ашёнинг қиймати белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридан ошган ҳолда эса, қонунчиликда белгиланган тартибда сотишга ҳақли.

Бошқа шартлар


        

       

Ушбу сақлов паттаси 2-нусхада тузилган

Қабул қилувчи



Юк қўювчи



(фамилия, имзоси)



(имзоси)

Ломбарднинг муҳри

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)













































Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск