ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Мол-мулк суғуртаси /

Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 830-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

830-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик

йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик

юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган

чорва ҳайвонларини суғурта қилиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


суғурталовчи - тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;


суғурталанадиган чорва ҳайвонлари - юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлган қорамол, қўй, эчки, от, туя, чўчқа, парранда, балиқ, мўйнали ҳайвонлар ва асалари;


суғурта қилдирувчи - чорва ҳайвонларига эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахслар;


суғурта полиси - суғурта шартномасининг кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


суғурта қиймати - чорва ҳайвонларининг баланс ёки бозор нархидаги қиймати;


суғурта мукофоти - суғурта шартномасига мувофиқ суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўланадиган пул маблағи;


суғурта пули - суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарни қоплаш учун суғурталовчи томонидан олиб бориладиган жавобгарликнинг юқори миқдори;


суғурта ҳодисаси - суғурталанган ҳайвоннинг суғуртанинг амал қилиш муддатида нобуд бўлиши, ўғирланиши ва мажбуран сўйилиши;


суғурта таваккалчиликлари - суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деб тан олиниши мумкин бўлган рўй берган ҳодиса;


суғурта товони - суғурта қийматига нисбатан суғурта қилдирувчига тўланадиган пул маблағи;


суғурта муддати - суғурта полисининг амал қилиш муддати.


3. Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларида парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш жараёни ушбу Низомга 1-иловадаги схемасига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ


4. Суғурта шартномаси қуйидаги суғурта таваккалчиликлари асосида тузилади:

қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, паррандалар ва мўйнали ҳайвонлар учун - ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, электр токи уриши (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиш, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликка қулаш, ўғирланиш (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса) ўткир предметлардан зарар кўриш ёки нобуд бўлиш, ушбу низомга 2-иловада келтирилган касалликларнинг келиб чиқиши оқибатида нобуд бўлиши, ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат ветеринария хизмати ходими ва маҳалла фуқаролар йиғини вакили иштирокида мажбуран сўйилиш;

асаларилар учун - ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши оқибатида музлаб қолиш, касалликлар оқибатида нобуд бўлиш, ўғирланиш (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса);

балиқлар учун - бўрон, довул, сел, сув тошқини, зилзила, касалликлар оқибатида нобуд бўлиш, мазкур жойга хос бўлмаган даражада ҳавонинг совуқ келиши, муз кўчиши, портлаш, балиқхўр қушлар (чайка, баклан) томонидан зарар етиши, учинчи шахс томонидан қасддан қилинган ҳаракат, ўғирлик (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса).


5. Суғурта шартномаси юридик шахслар билан уларнинг мурожаатига кўра суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган суғурта шартномаси шаклига мувофиқ ихтиёрий тузилади.


6. Чорва ҳайвонларини суғурталаш бўйича суғурта шартномалари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий "Чорванасл" марказлари, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган агентлик келишувлари асосида тузилиши мумкин.


7. Жисмоний шахслар билан тузиладиган суғурта шартномаси уларнинг мурожаатига кўра суғурта мукофоти тўлангандан сўнг суғурта полиси бериш йўли билан расмийлаштирилади.

Бунда жисмоний шахсларга бериладиган суғурта полиси - суғурта шартномаси ҳисобланади.


8. Суғурта қилдирувчига суғурталанган чорва ҳайвонлари учун ушбу Низомга 3-7-иловаларга мувофиқ суғурта полиси берилади.



3-БОБ. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ

ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


9. Чорва ҳайвонларининг суғурта қийматига нисбатан суғурта пулининг энг юқори миқдори қуйидагича белгиланади:

қорамол, от, туя, чўчқа, қўй ва эчкилар учун 80 фоиз;

мўйнали ҳайвонлар учун 60 фоиз;

парранда, балиқ ва асалари учун 50 фоиз.


10. Жисмоний шахсларга тегишли чорва ҳайвонларининг суғурта қиймати бозор нархларидан келиб чиқиб, суғурталовчи ва суғурта қилдирувчининг келишувига асосан суғурта шартномасида белгиланади.


11. Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлардаги чорва ҳайвонларини суғурта қилишда суғурта мукофоти чорва ҳайвонларининг суғурта пулига нисбатан 8,0 фоиз миқдорида белгиланади.


12. Суғурта мукофоти юридик шахслар томонидан суғурта шартномасига кўра 5 кун муддатда суғурталовчига тўланади. Жисмоний шахслар томонидан суғурта мукофоти нақд пул ёки пластик карточка орқали ҳамда бошқа тўлов воситалари орқали тўланиши мумкин.


13. Суғурта полиси жисмоний шахсларга cуғурта мукофоти тўланган кунда, юридик шахсларга суғурта мукофоти тўлангандан сўнг 3 кун муддатда берилади.



4-БОБ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ СОДИР

БЎЛГАНДА ШАХСЛАРНИНГ

ҲАРАКАТЛАРИ


14. Суғурта ҳодисаси рўй берганда, шу вақтдан бошлаб 5 кун муддатда суғурта қилдирувчи ёки унинг ишончли вакили суғурталовчига ёзма ёки оғзаки хабар қилиши шарт.


15. Суғурталанган ҳайвонларнинг нобуд бўлгани, ўғирлангани (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса) ва мажбуран сўйилганлиги ҳақида ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ суғурталовчи томонидан тегишлилиги бўйича 3 кун муддатда далолатнома тузилади.


16. Суғурта товонини олиш учун суғурта қилдирувчи ёки унинг ишончли вакили суғурталовчига далолатнома тузилгандан сўнг 2 кун муддатда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги хужжатлар илова қилинади:

суғурта полиси нусхаси;

ҳайвоннинг ветеринария паспорти нусхаси;

суғурта қилдирувчига хизмат кўрсатувчи ветеринар врач ёки давлат ветеринария хизмати мутахассисининг ҳайвон жасадини ёриш баённомаси;

ҳайвоннинг касалланиши, нобуд бўлиши ёки мажбуран сўйилиш сабаблари тўғрисида давлат ветеринария хизмати ёки ветеринария лабораториясининг хулосаси;

гидрометеорология маркази, ёнғиндан сақлаш хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг маълумоти;

суғурта таваккалчиликларининг яққол намоён этувчи суғурта ҳодисаси рўй берганлигини тасдиқловчи фотосуратлар ёки видеотасмалар.



5-БОБ. СУҒУРТА ТОВОНИНИ АНИҚЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


17. Суғурта қилинган чорва ҳайвонлари суғурта шартномасида кўзда тутилган суғурта таваккалчиликлари натижасида нобуд бўлганда, ўғирланганда ёки мажбуран сўйилганда тузилган далолатнома, ветеринария хулосаси ва суғуртага қабул қилинган кундаги баланс (бозор) нархи асосида суғурта товони аниқланади ва суғурта жавобгарлигидан ошмаган ҳолда тўланади.


18. Суғурта қилдирувчи томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолатда, суғурталовчи суғурта қилдирувчини ариза бергандан сўнг 3 кун муддатда ҳужжатларни тўлиқ тақдим этиш тўғрисида огоҳлантиради.


19. Суғурталовчи суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш ҳақида суғурта қилдирувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг 15 кун муддатда қарор қабул қилади. Агарда суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинса, суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлашнинг рад этишни асослантирган сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради.


20. Суғурта товони суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун муддатда тўлаб берилади.


21. Қуйидаги ҳолатларда суғурталовчи суғурта ҳодисасини тан олмайди ва ҳайвонларга етказилган зарар учун суғурта товони тўламайди:

ҳайвонлар суғурта шартномаси кучга кирган кундан сўнг 20 кун муддатда касалликлар оқибатида нобуд бўлса, мажбуран сўйилса ёки йўқ қилинса;

суғурта қилдирувчи имконияти бўлган ҳолда, суғурта ҳодисаси бўлганлиги тўғрисида ўрнатилган муддатларда хабар бермаса ва натижада суғурта ҳодисаси бўлганлигини ҳамда етказилган зарарни аниқлаб бўлмаса;

ҳайвонлар ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилмаган суғурта таваккалчиликлари ёки ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилмаган касалликлар оқибатида нобуд бўлса, мажбуран сўйилса ёки йўқ қилинса;

ҳайвонлар хўжалик мақсадлари учун сўйилган бўлса;

суғурта қилдирувчи ветеринар мутахассиснинг давосиз касалга чалинган ёки бахтсиз ҳодисага дучор бўлган ҳайвонни сўйиш ҳақидаги кўрсатмаларини бажармаганлиги туфайли ҳайвон нобуд бўлса;

суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси вақтида ва ундан сўнг ҳайвонларни нобуд бўлишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмагани натижасида қўшимча нобуд бўлган ҳайвонлар учун;

суғурта қилдирувчи била туриб, ёлғон ва ҳақиқий бўлмаган маълумотларни тақдим этса.



6-БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


22. Суғурталовчининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

суғурта шартномаси амал қилиш даврида суғурталанган ҳайвонларни озиқлантириш ва сақлаш шароитини ўрганиш, суғурта ҳодисаси содир бўлганда ҳодиса сабабини ўрганиш ва зарур ҳолатларда экспертларни жалб этиш;

суғурталанган ҳайвонларнинг касалланиши ва мажбуран сўйилишига ёки нобуд бўлишига айбдор бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, суғурталовчи томонидан тўланган суғурта товонини ундириш ҳақида даъво киритиш;

суғурта қилдирувчидан суғурта товони миқдорини аниқлаш учун тегишли ташкилотларнинг хулосаси ва маълумотларини сўраб олиш.


23. Суғурталовчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

суғурта қилдирувчини ушбу Низом билан таништириш;

суғурта полисини белгиланган муддатда суғурта қилдирувчига тақдим этиш;

суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси тўғрисида хабар берганда, чорва ҳайвонларига суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва тегишли ташкилотларнинг вакиллари иштирокида белгиланган тартибда далолатнома тузиш;

суғурта ҳодисаси содир этилган ҳолатларда чорва ҳайвонларининг нобуд бўлгани ёки мажбуран сўйилгани учун суғурта қилдирувчига суғурта товонини белгиланган муддатда тўлаш;

суғурта қилдирувчи ва суғурта шартномаси ҳақидаги маълумотларни сир сақлаш.


24. Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

суғурта мукофоти тўлангандан сўнг суғурта полисини суғурталовчидан олиш;

суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта шартномасига доир саволларга суғурталовчидан тўлиқ жавоб олиш;

суғурта ҳодисаси содир бўлганда, суғурта товонини белгиланган тартибда олиш.


25. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

суғурта ҳодисаси содир бўлганда, чорва ҳайвонларини сақлаб қолиш чораларини кўриш;

чорва ҳайвонларининг идентификация қилингани тўғрисидаги маълумотларни суғурталовчига тақдим қилиш;

суғурта шартномасида белгиланган муддатларда суғурта мукофотини тўлаш;

суғурта ҳодисаси содир бўлганда, суғурталовчига ва тегишли ташкилотларга белгиланган муддатда ва тартибда хабар бериш.



7-БОБ. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА МУДДАТИДАН ОЛДИН

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


26. Суғурта полиси йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, суғурта қилдирувчи ариза билан мурожаат қилган ҳолда унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта қилдирувчи дубликат олиш учун суғурталовчига суғурта мукофоти сўммасининг 10 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириши керак.

Суғурта қилдирувчи мурожаат қилиб, дубликатни тайёрлаш бўйича харажатларни тўлаган кундан бошлаб 2 кун муддатда суғурталовчи томонидан дубликат берилади.


27. Суғурта шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-385, 948-моддаларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.


28. Суғурталовчининг суғурта қилдирувчилар олдидаги мажбуриятлари суғурта шартномаси бўйича бошқа суғурталовчига ўтказилган бўлса, суғурталовчини алмаштиришга суғурта қилдирувчининг розилиги билан йўл қўйилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


29. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик

йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик

юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган

чорва ҳайвонларини суғурта қилиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари





1-босқич

Суғурта қилдирувчи

(юридик ва жисмоний шахс)

Суғурталовчи билан суғурта шартномасини тузиш.

Оғзаки ёки ёзма мурожаат бўйича ихтиёрий





2-босқич

Суғурта қилдирувчи (юридик ва жисмоний шахс)

ғурталовчига суғурта мукофотини тўлаш.

1. Жисмоний шахсларнинг мурожаатига кўра.


2. Юридик шахслар томонидан

ғурта шартномасига кўра 5 кун муддатда


3-босқич

Суғурталовчи

Жисмоний ва юридик шахсларга суғурта полисини бериш.

1. Жисмоний шахсларга cуғурта мукофоти тўланган кунда.


2. Юридик шахсларга cуғурта мукофоти тўлангандан сўнг 3 кун муддатда.




4-босқич

Суғурта қилдирувчи

(юридик ва жисмоний шахс ёки уларнинг ишончли вакили)

Суғурта ҳодисаси рўй берган ҳолатда суғурталовчига ёзма ёки оғзаки хабар қилиш.

Суғурта ҳодисаси рўй берган вақтдан бошлаб 5 кун муддатда





5-босқич

Суғурталовчи

Суғурталанган ҳайвонларнинг нобуд бўлганлиги, ўғирланганлиги (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса) ва мажбуран сўйилганлиги ҳақида далолатнома тузиш.

Суғрута ҳодисаси тўғрисида хабар берилгандан сўнг

3 кун муддатда





6-босқич

Суғурта қилдирувчи (юридик ва жисмоний шахс ёки уларнинг ишончли вакили)

Суғурта товонини олиш учун суғурталовчига ариза билан мурожаат қилиш.

Далолатнома тузилгандан сўнг 2 кун муддатда





7-босқич

Суғурталовчи

Суғурта қилдирувчилар томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолатда, суғурта қилдирувчини ҳужжатларни тўлиқ тақдим этиш тўғрисида огоҳлантириш.

Ариза берилгандан сўнг 3 кун муддатда





8-босқич

Суғурталовчи

Суғурта қилдирувчига суғурта тавонини тўлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Далолатнома тузилгандан сўнг 15 кун муддатда





9-босқич

Суғурталовчи

Суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаб бериш.

Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун муддатда





10-босқич

Суғурталовчи

Суғурта полиси йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда унинг дубликатини бериш.

Суғурта қилдирувчи мурожаат қилиб, дубликатни тайёрлаш бўйича харажатларни тўлаган кундан бошлаб 2 кун муддатда





Низомга

2-ИЛОВА



Суғурталанган ҳайвонлар турлари бўйича суғурта

жавобгарлиги юзага келадиган касалликлар

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Касалликлар рўйхати

I. ТУРЛИ ХИЛ ҲАЙВОНЛАР УЧУН УМУМИЙ

БЎЛГАН КАСАЛЛИКЛАР

1.

1.

Аспаргиллез

2.

2.

Қутуриш

3.

3.

Ауэски

4.

4.

Ботулизим

5.

5.

Бруцеллез

6.

6.

Везикуляр стоматит

7.

7.

Пастереллез

8.

8.

Ёмон сифатли шиш

9.

9.

Лептоспироз

10.

10.

Листериоз

11.

11.

Лейкоз

12.

12.

Мелиоидоз (сохта манқа)

13.

13.

Некробактериоз

14.

14.

Чечак

15.

15.

Паратуберкулёз (паратуберкулез этерити)

16.

16.

Куйдирги

17.

17.

Стахиоботриотоксикоз

18.

18.

Қотма

19.

19.

Сил касаллиги (туберкулез)

20.

20.

Туляремия

21.

21.

Оқсил (яшур)

II. ОТЛАРНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ

22.

1.

Африка ўлати

23.

2.

Юқумли камқонлик

24.

3.

Юқумли ринопневмония (вирус орқали бола ташлаш)

25.

4.

Юқумли энцефаломиелит

26.

5.

Инфлуэнца

27.

6.

Контагиоз плевропневмония

28.

7.

Сақов

29.

8.

Манқа

30.

9.

Эпизоотик лимфангоит

III. ҚОРАМОЛ, ҚЎЙ, ЭЧКИ ВА ТУЯЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

31.

1.

Аденоматоз

32.

2.

Тейлериоз

33.

3.

Бабезиоз касаллиги

34.

4.

Қўйлар брадзоти

35.

5.

Вирусли диарея

36.

6.

Вирусли зотилжам

37.

7.

Вирус орқали қўйларнинг бола ташлаши

38.

8.

Шиллиқ пардаларнинг хавфли иситма безгаги

39.

9.

Қўй ва эчкиларнинг юқумли агалактияси

40.

10.

Эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси

41.

11.

Қўйларнинг юқумли энтеротоксемияси

42.

12.

Қорамол ва қўйларнинг юқумли шиллиқ парда безгаги (тилнинг кўкариши)

43.

13.

Юқумли ринотрахеит

44.

14.

Қўй ва эчкиларнинг юқумли мастити (сут безларининг яллиғланиши)

45.

15.

Қўйларнинг юқумли эпидидимити

46.

16.

Қўй ва эчкиларнинг контагиоз пустулезли дерматити (оғиз шиллиқ пардасининг яллиғланиши)

47.

17.

Қўй ва эчкиларнинг висна-маэди

48.

18.

Қорамоллар парагриппи

49.

19.

Қўй ва эчкилар паратифи

50.

20.

Ёппасига ўпка шамоллаш

51.

21.

Қўйлар скрейпи

52.

22.

Туялар ўлати

53.

23.

Қорамол ўлати

54.

24.

Қорасон-эмфизематоз карбанкул (эмкар)

55.

25.

Тез ўтиб кетадиган безгак

56.

26.

Ориентабильгарциоз

57.

27.

Ку-иситма

IV. ЧЎЧҚАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

58.

1.

Африка ўлати

59.

2.

Тешен касаллиги

60.

3.

Везикуляр касаллик

61.

4.

Везикуляр экзантема

62.

5.

Вирусли зотилжам

63.

6.

Грипп

64.

7.

Юқумли ичбуруғ

65.

8.

Колибактериоз

66.

9.

Полисерозит

67.

10.

Сарамас

68.

11.

Салмонеллез

69.

12.

Стрептоккоз

70.

13.

Трансмиссив гастроэнтерит

71.

14.

Ўлат

72.

15.

Энзоотик энцефаломиелит

V. МЎЙНАЛИ ҲАЙВОНЛАР ВА ҚУЁНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

73.

1.

Қоракузанларнинг алеут касаллиги

74.

2.

Шимол тулкиси (песец) ва кумушранг-қора тулкиларнинг вирусли сариқ касаллиги

75.

3.

Қоракузанларнинг вирусли энтерити

76.

4.

Қуёнларнинг юқумли ринити

77.

5.

Миксоматоз

78.

6.

Псевдомоноз

79.

7.

Қоракузанлар стрептококози

80.

8.

Ўлат

81.

9.

Энзоотик энцефаломиелит

82.

10.

Қоракузанлар энцефалогатияси

VI. ПАРРАНДАЛАР КАСАЛЛЛИКЛАРИ

83.

1.

Аспергиллез

84.

2.

Марек касаллиги

85.

3.

Ўрдакларнинг вирусли сариқ касаллиги

86.

4.

Грипп

87.

5.

Ғоз ва куркаларнинг вирусли энтерити

88.

6.

Товуқларнинг юқумли бронхити

89.

7.

Паррандаларнинг юқумли ларинготрахеити

90.

8.

Юқумли энцефаломиелит

91.

9.

Микоплазмоз

92.

10.

Ньюкасл касаллиги

93.

11.

Оспадифтерит

94.

12.

Орнитоз (пситтакоз)

95.

13.

Пастереллез (вабо)

96.

14.

Пуллороз-паррандалар терламаси

97.

15.

Стрептококкоз

VII. АСАЛАРИЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ


98.

1.

Америкача фасод

99.

2.

Вирусли фалажлик

100.

3.

Европача фасод

101.

4.

Меланоз

102.

5.

Паратиф

103.

6.

Септицемия

104.

7.

Халтасимон расплод

105.

8.

Варатоз

106.

9.

Акарацидоз

107.

10.

Нзематоз

108.

11.

Аскосфероз

VIII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

АВВАЛ РЎЙХАТГА ОЛИНМАГАН КАСАЛЛИКЛАР






Низомга

3-ИЛОВА



ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИНИ

(қорамол, от, туя, чўчқа, қўй ва эчки)

СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА _________ -СОН СУҒУРТА ПОЛИСИ


,

(суғурталовчининг номи)

20___йил "____" __________да тузилган ______ - сон шартномага асосан_________________


га

(суғурта қилдирувчининг номи)

суғурта ҳимоясини тақдим этади.

(суғурталанган чорва ҳайвонлари тури)



1. Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, электр токи уриши (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиш, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликга қулаш, касалликлар натижасида нобуд бўлиш, ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат ветеринария хизмати ходими ва маҳалла фуқаролар йиғини вакили иштирокида мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), ўткир предметлардан зарар кўриш ёки нобуд бўлишдан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

Шартномага асосан суғурта пули:

(

)

) минг сўм.

ғурта мукофоти:

(

)


) минг сўм.

2. 20___йил "____" _____________ да тузилган _______ - сон шартномага асосан ҳисобланган суғурта мукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил "___" _________ да суғурталовчининг ҳисобрақамига келиб тушди.


3. Суғурта полиси 20__йил "___" _________ дан кучга киради ва 20__йил "___"________ да ўз кучини йўқотади.



"Суғурталовчи"

___________________

___________________

Раҳбар




(имзо)

(Ф.И.О)

Бош ҳисобчи




(имзо)

(Ф.И.О)

   

М.Ў.


20___ йил "___"_______________ да берилди.


Суғурта полисини 20___йил "___" _______________ да олдим.





(имзо)

(Ф.И.О)






Низомга

4-ИЛОВА



ПАРРАНДАЛАРНИ

(товуқ, курка, цесарка, туяқуш, ўрдак, ғоз, бедана)

СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА _________-СОН СУҒУРТА ПОЛИСИ


,

(суғурталовчининг номи)

20___йил "____" __________да тузилган ______ - сон шартномага асосан_________________


га

(суғурта қилдирувчининг номи)

суғурта ҳимоясини тақдим этади.

(суғурталанган паррандалари тури)


1. Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, электр токи уриши (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиш, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликга қулаши, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, давлат ветеринария хизмати ходими ва маҳалла фуқаролар йиғини вакили иштирокида ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), ўткир предметлардан зарар кўриши ёки нобуд бўлишидан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

Шартномага асосан суғурта пули:

(

)

) минг сўм.

ғурта мукофоти:

(

)


) минг сўм.

2. 20___йил "____" _____________да тузилган _______- сон шартномага асосан ҳисобланган суғурта мукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил "____" _________да суғурталовчининг ҳисобрақамига келиб тушди.


3. Суғурта полиси 20__йил "____" _________дан кучга киради ва 20__йил "____" ________да ўз кучини йўқотади.

"Суғурталовчи"

___________________

___________________

Раҳбар




(имзо)

(Ф.И.О)

Бош ҳисобчи




(имзо)

(Ф.И.О)

   

М.Ў.


20___ йил "___"_______________ да берилди.


Суғурта полисини 20___йил "___" _______________ да олдим.





(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

5-ИЛОВА



АСАЛАРИНИ

СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ________-СОН СУҒУРТА ПОЛИСИ


,

(суғурталовчининг номи)

20___йил "____" __________да тузилган ______ - сон шартномага асосан_________________


га

(суғурта қилдирувчининг номи)

суғурта ҳимоясини тақдим этади.

(суғурталанган асаларилари тури)


1. Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, ўғирланишидан (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса) суғурта жавобгарлигини олиб боради.

Шартномага асосан суғурта пули:

(

)

) минг сўм.

ғурта мукофоти:

(

)


) минг сўм.

2. 20___йил "____" _____________да тузилган _______- сон шартномага асосан ҳисобланган суғурта мукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил "____" _________да суғурталовчининг ҳисобрақамига келиб тушди.


3. Суғурта полиси 20__йил "____" _____________________ дан кучга киради ва 20__йил "____" ________да ўз кучини йўқотади.

"Суғурталовчи"

___________________

___________________

Раҳбар




(имзо)

(Ф.И.О)

Бош ҳисобчи




(имзо)

(Ф.И.О)

   

М.Ў.


20___ йил "___"_______________ да берилди.


Суғурта полисини 20___йил "___" _______________ да олдим.





(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

6-ИЛОВА



БАЛИҚЛАРНИ

СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ______-СОН СУҒУРТА ПОЛИСИ


,

(суғурталовчининг номи)

20___йил "____" __________да тузилган ______ - сон шартномага асосан_________________


га

(суғурта қилдирувчининг номи)

суғурта ҳимоясини тақдим этади.

(суғурталанган балиқлари тури)


1. Суғурта таваккалчиликлари: бўрон, довул, сел, сув тошқини, зилзила, касалликлар натижасида нобуд бўлиш, мазкур жойга ҳос бўлмаган даражада ҳавонинг совуқ келиши, муз кўчиши, портлаш, балиқхўр қушлар (чайка, баклан) томонидан зарар етиши, учинчи шахс томонидан қасддан қилинган ҳаракат, ўғирликдан (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса) суғурта жавобгарлигини олиб боради.

Шартномага асосан суғурта пули:

(

)

) минг сўм.

ғурта мукофоти:

(

)


) минг сўм.

2. 20 __ йил "____" _____________да тузилган _______- сон шартномага асосан ҳисобланган суғурта мукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20 __ йил "____" _________да суғурталовчининг ҳисобрақамига келиб тушди.


3. Суғурта полиси 20 __ йил "____" ___________________ дан кучга киради ва 20__йил "____" ____________ да ўз кучини йўқотади.

"Суғурталовчи"

___________________

___________________

Раҳбар




(имзо)

(Ф.И.О)

Бош ҳисобчи




(имзо)

(Ф.И.О)

   

М.Ў.


20___ йил "___"_______________ да берилди.


Суғурта полисини 20___йил "___" _______________ да олдим.





(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

7-ИЛОВА





МЎЙНАЛИ ҲАЙВОНЛАРНИ

(ондатра, қуён ва бошқа мўйнали ҳайвонлар)

СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА _________-СОН СУҒУРТА ПОЛИСИ


,

(суғурталовчининг номи)

20___йил "____" __________да тузилган ______ - сон шартномага асосан_________________


га

(суғурта қилдирувчининг номи)

суғурта ҳимоясини тақдим этади.

(суғурталанган мўйнали ҳайвонлари тури)


1. Суғурта таваккалчиликлари: ёнғин, бўрон, довул, сел, сув тошқини, яшин уриши, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши,электр токи уриш (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаса), заҳарли ўтлар ёки моддалардан заҳарланиши, транспорт воситаларининг уриб кетиши, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, сувга ёки жарликга қулаши, касалликлар натижасида нобуд бўлиши, ҳайвонлар ўлиши муқаррар бўлганда ёки касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат ветеринария хизмати ходими ва маҳалла фуқаролар йиғини вакили иштирокида мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши, ўғирланиши (агар шу муносабат билан жиноят иши очилган бўлса), ўткир предметлардан зарар кўриш ёки нобуд бўлишдан суғурта жавобгарлигини олиб боради.

Шартномага асосан суғурта пули:

(

)

) минг сўм.

ғурта мукофоти:

(

)


) минг сўм.

2. 20___ йил "____" _____________ да тузилган ______- сон шартномага асосан ҳисобланган суғурта мукофоти (қўшимча қиймат солиғисиз) 20___йил "____" _________да суғурталовчининг ҳисобрақамига келиб тушди.


3. Суғурта полиси 20__йил "____" _________дан кучга киради ва 20__йил "____" ________да ўз кучини йўқотади.

"Суғурталовчи"

___________________

___________________

Раҳбар




(имзо)

(Ф.И.О)

Бош ҳисобчи




(имзо)

(Ф.И.О)

   

М.Ў.


20___ йил "___"_______________ да берилди.


Суғурта полисини 20___йил "___" _______________ да олдим.





(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

8-ИЛОВА



СУҒУРТА ҚИЛИНГАН ЧОРВА ҲАЙВОНИ

НОБУД БЎЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА

ДАЛОЛАТНОМА

20 ___ йил "___"___________


(тузилган жой манзили кўрсатилдаи)

Биз


фуқаролар йиғини раиси ёки котиби, _______ туман cуғурта ташкилоти бўлинмаси


(Ф.И.О.)


менежери (бош андеррайтер)

,

туман давлат ветеринария хизмати ходими



(Ф.И.О.)


(Ф.И.О.)

суғурта қилдирувчи ёки оиланинг балоғатга етган аъзоси

ва гувоҳлар:


(Ф.И.О.)


1.

;

2.

;


(Ф.И.О. ва шахс тўғрсиидаги маълумот)


(Ф.И.О. ва шахс тўғрсиидаги маълумот)

иштирокида

қишлоқда яшовчи


(манзили)


(чорва ҳайвон эгасинининг Ф.И.О.)

қарашли чорва ҳайвони нобуд бўлганлиги ҳақида ушбу далолатномани туздик.


1. Ҳайвоннинг тури, ёши (ойи) ______________________________________________ ;


2. Туси (ранги), белгилари __________________________________________________ ;


3. Ҳайвон қачон нобуд бўлди (мажбурий сўйилди ёки йўқ қилинди) ______________ ;


4. Ҳайвоннинг нобуд бўлгани тўғрисида қачон ва кимга хабар қилинди (ноилож сўйилганда ёки йўқ қилинганда) _____________;


5. Агарда хайвоннинг нобуд бўлгани хақида хабар белгиланган муддатдан кечиктирилиб берилса, сабаби кўрсатилсин _______;


6. Ҳайвоннинг нобуд бўлиши, мажбуран сўйилиши ёки йўқ қилиниши қандай ҳолатларда бўлди ____________________________;

Ҳайвоннинг нобуд бўлиши ёки бахтсиз ҳодисасига учраши кимни айби билан бўлди ва бу айб нимадан иборат

(чорва ҳайвоннинг нобуд бўлишига айбдор шахснинг Ф.И.О.)

(иш жойи ёки турар жойи кўрсатилсин)

Фуқаролар йиғини раиси (котиби)


(имзо)

Фуқаролар йиғинининг муҳри

Суғурта ташкилотининг бўлинма менежери ёки бош андеррайтер

;


(имзо)

Туман давлат ветеринария хизмати ходими

;


(имзо)

Оила бошлиғи ёки оиланинг вояга етган аъзоси


(имзо)

Гувоҳлар:1.

2.






- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

(Қирқиш чизиғи)

Суғурталанган чорва ҳайвони нобуд бўлганлиги ҳақида _____ - сон

далолатноманинг қоладиган қисми

Далолатнома 20 ___ йил "___" ______ да

фуқаролар йиғини раиси ёки котиби,


(Ф.И.О.)


туман бўлинма менежери ёки бош андеррайтер томонидан тузилди

нобуд

(Ф.И.О.)


(чорва ҳайвон тури)


бўлган

эгаси

.


(ранги ва туси)


( Ф.И.О. чорва ҳайвон эгасининг яшаш жойи)

Фуқаролар йиғинининг раиси ёки котиби

,

бўлинма менежери ёки бош андеррайтери

.


(имзо)


(имзо)

орқа томони



ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИНИНГ

ХУЛОСАСИ

(хулоса берган давлат ветеринария хизматининг номи ва унинг хулоса берган ходимининг Ф.И.О.)

1. Хулоса нимага асосланиб берилди (нобуд бўлган ҳайвонни шахсан (мажбурий сўйилишига ёки йўқ қилинганда) кўриш ёки амбулатория даволаш ва ветеринария лабораториясининг текшириши тўғрисида маълумотлар)


2. Ҳайвон қачон касал бўлди

қачон ва кимга бу тўғрида хабар қилинди

3. Касал бўлган ҳайвон ким томонидан қачон даволанган ёки мажбуран сўйилиш ҳақида кўрсатма берилди

4. Ҳайвоннинг касалланиши, нобуд бўлиши, унинг мажбуран сўйилиши, йўқ қилиниши сабаблари

5. Ҳайвон қачон нобуд бўлган

мажбуран сўйилган (йўқ қилинган)

агар сўйилган бўлса қандай сабабларга кўра

мажбурий сўйилган.

Сўйилган ҳайвоннинг гўшти истеъмол қилиниши мумкин эмас


(сабабни кўрсатинг)

20 ____ йил "____"_________да давлат ветеринария хизмати ходимининг

.


(имзо)

Давлат ветеринария хизматининг

Муҳри

СУҒУРТА ТАШКИЛОТИ БЎЛИНМАСИНИНГ

МАЪЛУМОТИ

Далолатнома бўлинма томонидан

20___йил "___"____________да олинди ва қайд

қилиш дафтарига

___________ -сон билан ёзилди


_______________________________________________________

(имзо)

Ҳайвон ихтиёрий равишда суғурта қилинган ҳолда

________________________________________________________

Шартнома тузилди ______________________________________

Суғурта полисининг рақами ______________________________

Суғурта пули ___________________________________________

Бўлинма бош ҳисобчиси _________________________________

                            (имзо)

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

(Қирқиш чизиғи)

Фуқаролар йиғинининг белгиси

Далолатнома суғурта бўлинмасига юборилди 20___йил "___" _____________________

Фуқаролар йиғиниг раиси



(имзо)


Далолатномани суғурта бўлинмасига бериш учун олдим

20___ йил "____"__________


(лавозими ва ФИО кўрсатилсин)

(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь













































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск