язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2019 й. ПФ-5846-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.10.2019 й.

N ПФ-5846



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ноқонуний муомаласининг олдини олиш чораларини кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси устидан назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 октябрдаги

ПФ-5846-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-5068-сон Фармони рус тилидаги матнида:


1-илованинг 24-бандидаги "АК" қисқартмаси "Ассоциация" сўзи билан алмаштирилсин;


2-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Юнусов М.Р. - председатель Ассоциации "Узэлтехсаноат"".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссияларнинг янгиланган таркибларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5357-сон Фармонига 4-илованинг қирқ биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юнусов М.Р. - "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатининг рус тилидаги матнида:


а) 1-позицияда:

"Проверки (контрольные функции)" устунининг тўртинчи хатбошиси "запрещенных товаров (услуг)" сўзларидан кейин "а также незаконного оборота сильнодействующих веществ" сўзлари билан тўлдирилсин;

"Контролирующий орган" устуни "Департамент по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан" сўзларидан кейин "Министерство внутренних дел Республики Узбекистан" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 2-1-позиция билан тўлдирилсин:

2-1.

Надзор за розничной реализацией лекарственных средств и изделий медицинского назначения, с целью недопущения реализации фальсифи-цированной, несертифицированной и незарегистрированной продукции, рецептурных лекарственных средств и изделий медицинского назначения без рецепта врача, только при наличии достоверных сведений о реализации такой продукции.

Департамент по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан, Министерство внутренних дел Республики Узбекистан, Агентство по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан, Министерство здравоохранения Республики Каракалпакстан, управления здравоохранения областей и Главное управление здравоохранения города Ташкента

1 день

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2048-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси" сўзлари "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банддаги "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси" сўзлари "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-бандда:

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси" сўзлари "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маълумот учун қабул қилинсинки, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар, шунингдек, 2016-2019 йилларда объектларни сотишдан тушган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "2014-2018 йилларда республика электротехника саноатини бошқаришнинг ташкил этилишини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2123-сон қарори рус тилидаги матнида:


2, 4 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


7-банддаги "АК" қисқартмаси "Ассоциации" сўзи билан алмаштирилсин;


4 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


8-илова номланишидаги "АК" қисқартмаси "Ассоциацией" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2772-сон қарорида:


1-3 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


11-банддаги "АКга" сўзи "уюшмасига" сўзи билан алмаштирилсин;


1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Шиша тола, электр тежамкор иситиш асбоб-ускуналар ва энергиянинг замонавий тежамкор тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3417-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошиси "материаллар" сўзидан кейин ", самосваллар" сўзи билан тўлдирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарори 9-бандининг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан 350 миллиард сўм миқдорида ажратиладиган бир марталик беғараз молиявий ёрдам".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3856-сон қарорининг 8-бандида:

биринчи хатбошидан "2018 йил 1 августдан" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи-тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга - якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;

иш берувчиларга - аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида тўловни амалга ошириш".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори билан тасдиқланган "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг изоҳи 1-бандидан "ушбу Схема талабларини ҳисобга олган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4041-сон қарорига илованинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"М.Р. Юнусов - "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4090-сон қарори 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда "Ўзэлтехсаноат" АК мол-мулки ва бошқа маблағларини топшириш-қабул қилиш далолатномасига мувофиқ "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига ўтказиш солиқ солиш объекти ҳисобланмайди".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги "Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4467-сон қарори 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларининг бир қисми тегишли ҳудуди билан биргаликда Республика "Баркамол авлод" болалар мактабини жойлаштириш учун Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Республика "Баркамол авлод" болалар мактабининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Халқ таълими вазирлигига бериладиган Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Саккокий кўчаси 3а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларнинг аниқ чегараларини белгилашни таъминласин".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ф-5017-сон фармойиши рус тилидаги матнида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи-саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 1, 3 ва 3а-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 октябрдаги

ПФ-5846-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5111-сон Фармонига 1-илованинг 21-банди "б" кичик банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда республика электротехника саноатини бошқаришни такомиллаштириш ва янада ривожлантиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2123-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2986-сон қарорига илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 764-модда