ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.10.2019 й. 849-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Махкамасининг

2019 йил 5 октябрдаги

849-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция

лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун хужжатларига амал қилади.

Марказ иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига кўмаклашади.


3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шаҳс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақаларига ва банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги хисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда Марказ номи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.


4. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази;

қисқартирилгани - Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - Centre for Development of Investment Projects under the Ministry for Investments and Foreign Trade of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилгани - Centre for Development of Investment Projects;

в) рус тилида:

тўлиқ - Центр разработки инвестиционных проектов при Министерстве инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан;

қисқартирилгани - Центр разработки инвестиционных проектов.


5. Марказ жойлашган жой (почта манзили): 100047, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

инновацион, етакчи технологиялар ва кластер ёндашувини қўллаган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун мамлакатнинг рақобат устуворликларини, саноат, инфратузилма, хомашё ва инсон салоҳиятини сафарбар қилишга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш;

сифатли ва жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳаллий тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларга чиқариш учун мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболли корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

дастлабки ҳисоб-китоблар ва салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган аниқ лойиҳаларни кўрсатган ҳолда, ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжлари ҳажмларини акс эттирувчи Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

инвестиция лойиҳаларини техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ уларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ҳамда инжиниринг ташкилотларини жалб қилган ҳолда зарур лицензия дастурлари ҳамда тизимларининг маълумотлар базасини шакклантириш;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлигига тақдим этиш, зарурат бўлганда, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун дастлабки техник-иқтисодий асослари билан биргаликда таклифлар ҳамда тақдимотларни ташкил этиш.


7. Марказ ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) инновацион, етакчи технологиялар ва кластер ёндашувини қўллаган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун мамлакатнинг рақобат устуворликларини, саноат, инфратузилма, хомашё ва инсон салоҳиятини сафарбар қилишга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш соҳасида:

ривожланиш нуқталари ва рақобат устунликларини аниқлаш билан бирга, ҳудудлар ва айрим саноат тармоқларининг инвестиция салоҳиятини ўрганади ва таҳлил қилади;

ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилади ва ўтказади, экспорт ёки импорт ўрнини босувчи салохиятига эга бўлган юқори қўшилган қийматли махсулотларни аниқлайди;

ҳудудий ва тармоқ салоҳиятига оид мавжуд маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади, таснифлайди ва ҳужжатлаштиради;

кластер асосида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларни аниқлайди;

аниқ инвестиция таклифларини аниқлаш ва ишлаб чиқишни таъминлайди;

технология соҳасида жаҳон трендларини мунтазам равишда ўрганишни ташкил этади;


б) сифатли ва жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳаллий тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларга чиқариш учун мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболли корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасида:

мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни таҳлил қилади ва баҳолайди, уларнинг технологик даражаси хамда технологик модернизациялашга бўлган эҳтиёжини, жумладан, зарурат бўлганда, давлат бюджети ҳисобидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати билан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича тармоқ илмий-техник кенгашларини, лойиҳа-тадқиқот институтлари хамда техник аудит мутахассисларини жалб қилган ҳолда аниқлайди;

ишлаб чиқариладиган юқори қўшилган қийматли маҳсулотнинг маҳсулдорлиги, сифати ва рақобатбардошлиги бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни топади, таҳлил қилади ҳамда жалб этади;

хўжалик фаолияти ва илм-фан соҳаларида жорий этиладиган илғор технологиялар бўйича мунтазам ахборот алмашиш учун Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан республика вазирликлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

технологик ечимларни такомиллаштириш ва (ёки) янгиларини яратиш учун бозор салоҳиятини баҳолайди;

дастлабки техник, молиявий ва иқтосодий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, инвестиция таклифларини ва лойиҳаларини ишлаб чиқади;


в) дастлабки ҳисоб-китоблар ва салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган аниқ лойиҳаларни кўрсатган ҳолда, ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжлари ҳажмларини акс эттирувчи Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш соҳасида:

мавжуд инвестиция салоҳияти, инвестиция таклифлари ва тартибга солиш базаси тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган интерактив маълумотлар базасини ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги жорий қилади;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни баҳолайди хамда ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция салоҳиятининг тўлиқ ривожланишга тўсқинлик қилаётган таваккалчиликларни таҳлил қилади;

юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни бартараф этиш ва таваккалчиликлар ҳамда статистика маълумотларининг таҳлилидан келиб чиқиб, муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

жорий этиладиган илғор технологиялар афзалликларини кенг ёритиш учун конференциялар, семинарлар, оммавий эшитишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни, шу жумладан халқаро тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган нашриёт-матбаа фаолияти, босма ва аудиовизуал маҳсулотлар, реклама, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлайди, чоп этади, тарқатади ва сотади, шу жумладан "Интернет" тармоғи орқали;

Марказ фаолияти давомида олинган долзарб ахборот ва маълумотлар базасини шакллантиради;


г) инвестиция лойиҳаларини техник қўллаб-қуватлаш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ уларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ҳамда инжиниринг ташкилотларини жалб қилган ҳолда, зарур лицензия дастурлари ҳамда тизимларининг маълумотлар базасини шакллантириш соҳасида:

турдош ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг ташкилотлари билан хамкорлик қилади;

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва жорий қилиш жараёнларини автоматлаштириш учун мавжуд воситаларни ўрганади ва таҳлил қилади (лойиҳаларни бошқариш усулларини ҳисобга олган холда);

инвестиция лойиҳаларни техник қўллаб-қувватлаш дастурларини ва тизимларини жорий этади;

дастлабки лойиҳа хужжатларини ва техник-иқтисодий асосларни етакчи консалтинг компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқиш доирасида замонавий услубиётлар билан билан танишиш, ўрганиш ҳамда тажриба алмашишни ташкил қилади;

биргаликда ишлаш учун етакчи маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот, инжиниринг ва консалтинг компанияларни жалб қилишга кўмаклашади;


д) инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлигига тақдим этиш, зарурат бўлганда, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун дастлабки техник-иқтисодий асослари билан биргаликда таклифлар ҳамда тақдимотларни ташкил этиш сохасида:

объектив маълумотлар таҳлили асосида тайёрланган истиқболли инвестиция таклифларини ва лойиҳаларини, дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосларни тайёрлайди;

лойиҳаларни амалга ошириш муддати ва самарадорлигига таъсир этувчи маъмурий имтиёзларни қўллаш бўйича таклифлар киритади.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказ ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун белгиланган тартибда давлат идораларининг маълумотлар базасига кириш рухсатини олиш, давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, республиканинг хориждаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари, Марказий банк ва тижорат банкларидан маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат статистика органлардан зарур статистик маълумотларни бепул олиш;

ўз ваколатлари доирасида эксперт-таҳлилий ишларни олиб бориш ва инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали халқаро экспертлар, давлат ташкилотлари ва уларнинг вакилларини маҳаллий ва халқаро лойиҳа-тадқиқот ҳамда инжиниринг компанияларини, шунингдек айрим мутахассисларни жалб қилиш;

манфаатдор ташкилотларнинг сўровига биноан тижорат асосида, жумладан, лойиҳа-тадқиқот ташкилотларини жалб қилган ҳолда, инвестиция таклифлари бўйича бизнес-режалар ва лоийиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш;

шартнома асосида буюртмачиларнинг техник топшириқлари бўйича инвестиция лойиҳаларини мустақил баҳолаш ва таҳлил қилиш;

шартнома асосида ходимларни маҳаллий ва хорижий ўқув марказларига, махаллий лойиҳа-тадқиқот ташкилотларига ва хорижий инжиниринг компанияларига ўқишга ва стажировкага юбориш, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарга уларнинг малакасини ошириш учун юбориш;

лойиҳа таклифлари тўпламларини ва инвестиция паспортларини, ахборот-таҳлилий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш, нашр қилиш, кўпайтириш ва тарқатиш;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалаларига жалб қилинган вазирлик ва идоралар ходимларининг, шунингдек, махаллий ҳокимият органлари вакилларининг касбий ва шахсий салоҳиятини оширишга йўналтирилган ўқув дастурлари ва модулларини ишлаб чиқиш, тренинглар ва амалий семинарлар ташкил этиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш мумкин.


9. Марказ:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси билан яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режалари ("йўл хариталари")да назарда тутиладиган Марказ фаолиятига тааллуқли тадбирлар бажарилишини сўзсиз таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш муддати ва сифатига риоя қилиш;

инвестицион таклифлари бўйича бизнес-режалар ва лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш сифати;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.



4-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


10. Марказга Директор раҳбарлик қилади. Қуйдагилар унинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг топшириқларини бажариш;

фаолиятнинг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш учун Марказ мансабдор шахсларининг ваколатларини аниқлаш ва уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

Марказ фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Марказ ва унинг мансабдор шахсларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш, Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

Марказ ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

Марказ кадрларини танлаш ва жой-жойига қуйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Марказ кадрлар заҳирасини шакллантириш;

Марказ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;

ишни ташкил этишнинг замонавий шакллари Марказ фаолиятига жорий этилишини таъминлаш;

Раҳбарлар ва ходимларнинг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Марказ ходимлари томонидан Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

Марказ тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларнинг сабаблари ва шартларини бартараф этиш;

Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш, электрон ҳужжатлар айланиши тизимини кенг жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг тушаётган мурожаатлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳисобга олиниши ва кузатиб борилишини таъминлаш;

Марказ ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда кейинчалик қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Марказнинг тузилмасини ва штатдаги ходимлари сонини ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирига таклифлар киритиш;

қонунийлик ва меҳнат интизомининг йўл қўйилган бузилишлари ҳолатлари бўйича ўз ваколатлари доирасида хизмат текшируви ўтказилишини тайинлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказ мол-мулкини тасарруф этиш.


11. Қуйидагилар Марказ директорининг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш;

ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Марказ қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятига киритиш;

Марказ таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг касбий маҳоратини, ўз ишини билишини, амалий тажрибасини, ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқори даражасини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар заҳирасини шакллантириш;

Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари ва раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлар бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказнинг таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таҳлил қилиш, улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

давлат сирларига киритилган ахборот ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



5-БОБ. МАРКАЗ РАХБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Марказ директори қонун ҳужжатларига мувофиқ:

Марказга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;

Марказдаги ишларнинг ҳолати, таркибий бўлинмаларининг мувофақлаштирилишини амалга ошириш;

ўз лавозим вазифаларини бажармаганлиги ва/ёки ўз вақтида бажармаганлиги;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборотни ошкор қилганлик учун жавобгар бўлади.


13. Марказ директори ўринбосарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ:

ўз вазифаларини бажармаганлиги ва/ёки ўз вақтида бажармаганлиги;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборотни ошкор қилганлик учун жавобгар бўлади.



6-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Марказга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

Директорнинг Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлади.

Директор мақоми, меҳнатга хақ тўлаш, моддий рағбарлантириш, тиббий ва транспорт хизматлари шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


15. Директор иш ташкил этилишини таъминлайди ва Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, Марказ фаолиятининг сифати ва якуний натижалари учун жавоб беради ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда Марказни халқаро муносабатларда ифода этади;

Марказ директори бўлмаганида, унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари амалга оширади.



7-БОБ. ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШДА МАРКАЗНИНГ

ИДОРАЛАРАРО ЎЗАРО ХАМКОРЛИГИ


16. Марказ ўз вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таснифлаш бўйича, техник топшириқни тузиш ва лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар (улар лойиҳа ташаббускори бўлганда) ҳамкорлик қилади, шунингдек, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тузиш ва ишлаб чиқишда кўмаклашади ва ушбу соҳада мослаштирилган хорижий стандартларни амалиётга жорий этади, турли соҳаларга инновацияларни жорий этиш, янги технологиялар, материаллар, буюмлар ва конструкцияларни ўзлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Марказ мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан идоралараро ҳамкорлик қилади.


17. Марказ инвестиция лойиҳаси бўйича дастлабки ҳисоб-китобларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатларини тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар  лойиҳалар ташаббускорларига кейинчалик улар лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга оширадиган тегишли лойиҳа, консалтинг ва бошқа ташкилотларни жалб қилиши учун бериш орқали лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда кўмаклашади.


18. Марказ лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш жараёнида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича иштирок этади.



8-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШЧИ

ИНДИКАТОРЛАРИ


19. Марказ фаолияти унинг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан мунтазам баҳоланади.


20. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.


21. Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан:

Марказ раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


22. Марказ фаолиятинининг самарадорлиги ва натижадорлиги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича вазифаларнинг ушбу Низомга иловада кўрсатилган муддатларда сифатли бажарилиши, шунингдек, Марказга юкланган бошқа вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши асосида баҳоланади.


23. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади.



9-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


24. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молиявий ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

тижорат банкларнинг депозитларига жойлаштирилган вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағлардан олинган даромадлар, хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


25. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча ҳақлар ва устамалардан иборат бўлади.


26. Марказ ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий рағбатлантирилади.


27. Марказ ходимларининг моддий рағбарлантириш ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда инвестиция ва ташқи савдо вазири томонидан тасдиқланади.


28. Марказнинг қарз маблағлар ва тижорат банклари депозитларида Марказнинг бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган жами даромадлар ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланнилади:

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини илгари суриш учун ташкилий ҳамда реклама-ахборот тадбирларини ўтказиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий нашрлар ва электрон ахборот воситаларига мақсадли реклама, мақолалар ва бошқа нашрларни жойлаштириш;

ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировка ўташи, Марказ фаолиятини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш билан боғлиқ конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан хорижда ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш ва иштирок этиш;

шартнома асосида хизматлар кўрсатиш учун жалб этилган юқори малакали хорижий мутахассислар харажатларини молиялаштириш (меҳнатга хақ тўлаш, яшаш харажатлари, транспорт ва бошқа харажатлар);

Марказ ходимлари учун ижтимоий ҳимоя ва моддий рағбарлантириш харажатларини молиялаштириш.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


29. Марказ қонун хужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.







Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва

ташқи савдо вазирлиги хузуридаги Инвестиция

лойиҳаларини  ишлаб чиқиш марказининг республика

тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантириш

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш

бўйича фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар*

I босқич




1-босқич

Марказ, вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар

Олинган маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва таснифлаш.

45 кун давомида





2-босқич

Марказ

Маркетинг ва тижорат таҳлили.

30 кун давомида





3-босқич

Марказ

Лойиҳани амалга ошириш самардорлигининг дастлабки ҳисоб-китоби (инвестиция таклифлари).

30 кун давомида





4-босқич

Марказ, лойиҳа ташаббускори

Лойиҳани ишлаб чиқиш учун техник топшириқни тузиш.

10 кун давомида





5-босқич

Марказ

Батафсил маркетинг тадқиқоти.

35 кун давомида





6-босқич

Марказ

Муайян лойиҳа ғоясининг имкониятларини ўрганиш.

30 кун давомида





7-босқич

Марказ, лойиҳа ташаббускори

Дастлабки техник-иқтисодий асосни (ТИА) тайёрлаш

30 кун давомида

II босқич

  

  

  

8-босқич

Марказ, лойиҳа ташаббускори, консалтинг ташкилотлар

ТИА ишлаб чиқиш**

120 кун давомида

    

*) Инвестиция лойиҳасининг мураккаблиги ҳамда у амалга оширалаётган соҳага қараб, ҳар бир босқич муддати ўзгариши мумкин. Инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг барча муддатлари лойиҳа ташаббускори билан келишилади.


**) Марказ томонидан ТИА ишлаб чиқиш буюртмачининг ихтиерий талабига биноан амалга оширилади. Марказ ТИА ишлаб чиқиш жараенида лойиҳа ва консалтинг ташкилотларини жалб қилган холда, бош пудратчи сифатида ва субпудратчи сифатида иштирок этади.






Низомга

2-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларини тайёрлашда

техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш

СХЕМАСИ

(1-илованинг 8-чи босқичи)

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар








1-босқич


Марказ, лойиҳа ташаббускори, консалтинг ташкилотлари


1-7-босқичларда ишлаб чиқилган лойиҳа хужжатларини тўплаш.


3 кун давомида








2-босқич


Марказ, консалтинг ташкилотлари


Лойиҳада тахмин қилинаётган маҳсулотга (хизматга) мавжуд ва истиқболдаги (лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётган даврда) талабни баҳолашни акс эттирувчи маркетинг таҳлил ва ҳисобот бериш.


10 кун давомида








3-босқич


Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари


Лойихани амалга оширишнинг турли техник ечимларини акс эттирувчи, лойиҳа тузилмаси, лойиҳа параметрлари, компонентлари, шунингдек, унинг қийматини акс эттирувчи техник ечимлар баён этилган техник-технологик таҳлил ва ҳисобот бериш.


14 кун давомида








4-босқич


Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари


Лойиҳанинг экологик жиҳатларини акс эттирувчи экологик таҳлил ва ҳисобот бериш.


10 кун давомида








5-босқич


Консалтинг ташкилотлари, лойиҳа ташаббускори


Лойиҳани ҳаётий жараёнида уни бошқариш схемасини акс эттирувчи, бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, тузилмаси ва молиявий харажатларни баҳолаш баён қилинган институционал таҳлил ва ҳисобот бериш.


10 кун давомида








6-босқич


Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари


Лойиҳанинг архитектура-қурилиш қисмини ишлаб чиқиш, ҳисобот ва чизмаларни, шунингдек, қурилиш сметасини бериш.


30 кун давомида








7-босқич


Марказ


Молиявий харажатлар ва даромадлар прогнози, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбалари, инфляция амалга ошириладиган лойиҳага таъсирини ҳисобга олиш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлиги ва молиявий моделини акс эттирувчи молиявий таҳлил ва ҳисобот бериш.


14 кун давомида








8-босқич


Марказ


Республика иқтисодиёти, ҳудуд ва тармоқ нуқтаи назаридан, лойиҳа самарадорлигини акс эттирувчи иқтисодий таҳлил ва ҳисобот бериш.


14 кун давомида








9-босқич


Марказ, лойиҳа ташаббускори, консалтинг ташкилотлари


Лойиҳанинг ижтимоий жиҳатлари ва лойиҳани бенифициарлар бўйича амалга оширишдан фойдани акс эттирувчи ижтимоий таҳлил ва ҳисобот бериш.


10 кун давомида








10-босқич


Лойиҳа ташаббускори


Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликларини акс эттирувчи умумий ҳулосалар, лойихани амалга оширишнинг оптимал вариантини танлаш бўйича хулосалар ва мантиқни баён қилиш, лойиҳа бўйича таваккалчиликлар ва уларга қарши чоралар ва бошқа ҳулосалар.


5 кун давомида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 октябрь










































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск