Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузуридаги тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 05.10.2019 й. 848-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 октябрдаги

848-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш

қабулхоналари ҳузуридаги тадбиркорларнинг

жамоатчилик кенгашлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)лардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари (кейинги ўринларда Бош вазир қабулхоналари деб аталади) ҳузурида фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва тадбиркорларнинг бошқа вакилларидан ташкил этилган Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда Тадбиркорлар кенгашлари деб аталади) вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.


3. Тадбиркорлар кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)лардаги Бош вазир қабулхоналари ҳузурида ташкил этилади.


4. Тадбиркорлар кенгашлари таркиби фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат фуқарорлар орасидан сайлаб олинади.


5. Тадбиркорлар кенгашларининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.


6. Тадбиркорлар кенгашлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


7. Тадбиркорлар кенгашилари таркиби ва Тадбиркорлар кенгашлари тўғрисидаги низом Бош вазир қабулхоналари мудирлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимлари билан биргаликда белгиланган тартибда тасдиқланади.



2-БОБ. ТАДБИРКОРЛАР КЕНГАШЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ,

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Қуйидагилар Тадбиркорлар кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш;

Агентлик, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқаларни йўлга қўйиш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш.


9. Тадбиркорлар кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

доимий равишда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

ҳар ойда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни Агентликка тақдим этиб боради. Бунда, туман (шаҳар)лардаги Бош вазир қабулхоналари ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар кенгаши муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни умумлаштириб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналари ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар кенгашига тақдим этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналари ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар кенгашлари таркибидаги Агентлик вакили ушбу муаммоларни умумлаштириб, доимий равишда Агентликка тақдим этиб боради;

соҳага алоқадор бўлган ислоҳотларни тадбиркорларга доимий равишда етказиб боради;

Агентлик, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича тизимли алоқаларни йўлга қўяди;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиб боради;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий сўровлар ўтказади;

Бош вазир қабулхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этади;


10. Тадбиркорлар кенгаши зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

Бош вазир қабулхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этиш;

Бош вазир қабулхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларига Тадбиркорлар кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган давлат органининг ахборотлари, статистика ва бошқа материалларини белгиланган тартибда олиш;

давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини таъминлашда иштирок этиш;

тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан берилган жавобларни таҳлил қилиш;

Тадбиркорлар кенгашлари мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;

Тадбиркорлар кенгашлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар, форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Тадбиркорлар кенгашлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Тадбиркорлар кенгашлари ўз фаолиятини амалга оширишда:

жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиши;

фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.

Тадбиркорлар кенгашининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



3-БОБ. ТАДБИРКОРЛАР КЕНГАШЛАРИНИНГ

ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


12. Тадбиркорлар кенгашларининг таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимлари Бош вазир қабулхоналари, Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда Тадбиркорлар кенгашларининг аъзоларини сайлаш тўғрисида жойларда ўтказиладиган йиғилиш иштирокчиларига таклиф киритади.

Тадбиркорлар кенгашларининг аъзолари мазкур йиғилиш иштирокчиларининг учдан икки қисми овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.


14. Тадбиркорлар кенгашларининг раиси, раис ўринбосари ва котиби Тадбиркорлар кенгашлари аъзолигига сайланганлар орасидан йиғилиш иштирокчиларининг учдан икки қисми овози билан сайлаб олинади.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳаридаги Бош вазир қабулхоналари ҳузурида ташкил этиладиган Тадбиркорлар кенгашлари таркибига Агентлик ҳамда Савдо-саноат палатасининг вакиллари киритилади.

Тадбиркорлар кенгашлари аъзоларининг сони чекланмаган.


15. Тадбиркорлар кенгашлари таркиби ҳар 3 йилда тасдиқланади.


16. Қуйидаги ҳолатларда Тадбиркорлар кенгашларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:

улар томонидан Тадбиркорлар кенгашлари таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.


17. Тадбиркорлар кенгашларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартиришлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


18. Тадбиркорлар кенгашларининг раиси:

Тадбиркорлар кенгашларининг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Тадбиркорлар кенгашларининг мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;

Тадбиркорлар кенгашларининг мажлисларида раислик қилади;

Тадбиркорлар кенгашларининг иш режасини, мажлиси баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

Тадбиркорлар кенгашлари қарорларининг ижросини назорат қилади;

Тадбиркорлар кенгашлари аъзоларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажарилишини мувофиқлаштиради;

Тадбиркорлар кенгашлари қарорларини бажариш масалалари юзасидан Бош вазир қабулхоналари мудирлари билан ҳамкорлик қилади;

Тадбиркорлар кенгашларининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.


19. Тадбиркорлар кенгашларининг раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари ва мажбуриятларини раис ўринбосари бажаради.


20. Тадбиркорлар кенгашлари раисининг ўринбосари:

раис йўқлигида тадбиркорлар кенгашларининг мажлисларида раислик қилади;

Тадбиркорлар кенгашлари қарорларининг ижросини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этади;

Тадбиркорлар ва уларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Тадбиркорлар кенгашлари фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;

Тадбиркорлар кенгашларининг самарали ишларини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.


21. Тадбиркорлар кенгашларининг котиби:

Тадбиркорлар кенгашларининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

Тадбиркорлар кенгашларининг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

кун тартибига мувофиқ Тадбиркорлар кенгашлари мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Тадбиркорлар кенгашлари ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини Тадбиркорлар кенгашларининг раиси билан келишади;

Тадбиркорлар кенгашларининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Тадбиркорлар кенгашлари мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;

Тадбиркорлар кенгашлари қарорларининг ижро этилиши устидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини тадбиркорлар кенгашлари мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

Тадбиркорлар кенгашлари мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг Тадбиркорлар кенгашлари аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди;

Тадбиркорлар кенгашларининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.


22. Тадбиркорлар кенгашларининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Тадбиркорлар кенгашларининг мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолатларда, унинг аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда унинг фикри мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.

Тадбиркорлар кенгашларининг аъзолари:

Тадбиркорлар кенгашлари иш режаларининг лойиҳаларини тайёрлайди, уларни Тадбиркорлар кенгашларида кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режалари бажарилишини таъминлайди;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг йўлига тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;

Тадбиркорлар кенгашларининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Тадбиркорлар кенгашларининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

Тадбиркорлар кенгашларининг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


23. Тадбиркорлар кенгашлари фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисида кўриб чиқилади. Тадбиркорлар кенгашларининг мажлиси унинг иш режалари асосида ҳар ойда камида бир марта чақирилади.

Тадбиркорлар кенгашларининг раиси кенгаш аъзоларининг учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида унинг навбатдан ташқари мажлисини чақириши мумкин.


24. Тадбиркорлар кенгашлари мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котиб томонидан Тадбиркорлар кенгашлари аъзоларининг таклифлари ва Тадбиркорлар кенгашлари раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.


25. Тадбиркорлар кенгашларининг мажлисини унинг раиси олиб боради. Раис иштирок эта олмаган ҳолатларда, мажлисни унинг ўринбосари олиб боради.


26. Тадбиркорлар кенгашларининг мажлиси, агар унда Тадбиркорлар кенгашлари аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Тадбиркорлар кенгашларининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.


27. Тадбиркорлар кенгашларининг қарори мажлисда иштирок этаётган Тадбиркорлар кенгашлари аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


28. Тадбиркорлар кенгашларининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Унинг фикри Тадбиркорлар кенгашлари мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.


29. Тадбиркорлар кенгашларининг мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади. Тадбиркорлар кенгашлари мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, Тадбиркорлар кенгашлари аъзоларига ва манфаатдор шахсларга юборилади.


30. Тадбиркорлар кенгашларининг котиби кенгаш аъзолари кўмагида Тадбиркорлар кенгашлари қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади, зарур бўлган ҳолларда, Тадбиркорлар кенгашларининг раисига тегишли таклифлар киритади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Тадбиркорлар кенгашларининг фаолияти унинг низомига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлиги Бош вазир қабулхоналари мудирлари томонидан назорат қилинади.


32. Тадбиркорлар кенгашларининг қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 октябрь










































Время: 0.2194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск