ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2019 й. 853-сон "Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг айрим табиий ҳудудлари ва объектларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2019 й.

N 853



УГОМ-ЧОТҚОЛ ДАВЛАТ МИЛЛИЙ ТАБИАТ

БОҒИНИНГ АЙРИМ ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРИ

ВА ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА



Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудидаги экологик ва илмий жиҳатдан ноёб ҳамда қимматли бўлган "Урунғоч" табиий кўлини сақлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) ва Ўзбекистон экологик партиясининг "Урунғоч" кўли ва унга туташ ҳудудларни давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган майдони 43 га бўлган "Урунғоч" табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни белгиланган тартибда давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилсин.


3. Белгилансинки, "Урунғоч" давлат гидрологик табиат ёдгорлиги Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг бир қисми ҳисобланади ва ушбу хўжалик томонидан ерлари олиб қўйилмасдан ва объектга салбий таъсир кўрсатувчи ҳар қандай фаолиятни тақиқлаган ҳолда бошқарилади.


4. Қуйидагилар "Урунғоч" давлат гидрологик табиат ёдгорлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Урунғоч" табиий кўли ва унга туташ ҳудудларни ўзгартиришсиз сақлаш;

тоғ экотизими ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш;

экологик туризмни ташкил этиш;

илмий ва экологик-маърифий ишларни амалга ошириш;

аҳолининг экологик таълим ва тарбиясига кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш учун маъсул орган этиб тайинлансин.


5. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда:

Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг штат бирликлари доирасида "Урунғоч" давлат гидрологик табиат ёдгорлигини қўриқлаш учун тегишли малака ва маълумотга эга бўлган мутахассислар бириктирилишини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "Урунғоч" давлат гидрологик табиат ёдгорлиги ҳудудида сўқмоқ йўллар мажбурий тартибда тўсиқлар билан жиҳозланишини, ўриндиқлар, чиқинди ташлаш қутилари, ҳожатхоналар (биотуалетлар) ўрнатилишини, шунингдек, сув ҳавзасига бориш, "Урунғоч" кўли атрофи ва унга туташ ҳудудларда барча турдаги савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этишни тақиқловчи чекловчи ва маълумотлар белгилари ўрнатилишини, таъминлаб туристик йўналишларни белгилаш;

"Урунғоч" давлат гидрологик табиат ёдгорлиги ҳудудида йўл қўйилиши мумкин бўлган рекреацион юклама меъёрларини (муайян вақт давомида ташриф буюрувчиларнинг рухсат этилган сони) ишлаб чиқсин;

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Давлат экология қўмитаси билан биргаликда давлат экологик назоратини амалга ошириш мақсадида Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида экологик пост ўрнатилиши жойини аниқласин ва уни жойлаштириш учун белгиланган тартибда ер участкасини бириктирсин;


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси ва Ўзбекистон экологик партияси билан биргаликда 2020 йил 1 мартгача давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқиш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни давлат кадастрига киритиш учун табиий объектлар ва комплексларни, шу жумладан, ёши 100 ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 октябрь





































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск