ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2019 й. 856-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2019 й.

N 856



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ

КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 октябрдаги

856-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгаши

тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 1 июлдаги 298-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида".


2. 1-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 октябрдаги

856-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)" 2008 йил 7 майдаги 89-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 16-модда) илованинг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сон Қонуни)" 2008 йил 9 сентябрдаги 204-сон қарорига илованинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуалмулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори)" 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 74-модда) илова 3-бандининг "б" кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 773-модда


































Время: 0.2197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск