ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 10.10.2019 й. 463-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2019 й. 3113-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2019 й.

N 3113-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.10.2019 й.

N 463-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги ЎРҚ-550-сон "Қурол тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                      Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 41-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 6-иловасида кўрсатилган хорижий мамлакатлар фуқаролари:

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида - 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида - 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида - 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди.".


3. 50 ва 51-бандларнинг олтинчи хатбошилари "доимий прописка қилинган" деган сўзлардан кейин "шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 65 ва 66-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги "Ўздавтехназорат" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 116-банддаги "ички ишлар органларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 787-модда





































Время: 0.1836
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск