Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2019 год / Октябрь, 2019 г. /

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 823-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

823-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак

кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор

жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тур ва номдаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) ташкил этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Жамғарма умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.


4. Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;

умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш;

тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштириш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.


6. Жамғарма умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади. Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонуни қабул қилинганидан сўнг умумтаълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан етказилади.

Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан миқдори Республиканинг барча умумтаълим муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.

7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ҳамда бошқа турдаги рағбатлантириш билан боғлиқ тўловлар белгиланган тартибда молия органлари томонидан ходимларга иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда молиялаштиради.


8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тайинланган устамалар, моддий ёрдам ва мукофотлар суммаси умумтаълим муассасасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади. Жамғарма ҳисобидан олинган даромадларга қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади.



4-БОБ. ПЕДАГОГ, ПСИХОЛОГ ВА КУТУБХОНА

ХОДИМЛАРИГА ОЙЛИК УСТАМА БЕЛГИЛАШ,

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

МУКОФОТЛАШ ВА УЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ

БЕРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ишчи гуруҳинингфаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмайди.


10. Ишчи гуруҳ умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида, муассаса директорининг буйруғи билан камида етти кишидан иборат тоқ сонда қуйидаги таркибда тасдиқланади:

Ишчи гуруҳи раҳбари - умумтаълим муассасаси директори;

Ишчи гуруҳ аъзолари - ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар.

Умумтаълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари - Ишчи гуруҳнинг масъул котиби ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида ушбу ишчи гуруҳ таркиби ҳар ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда ишчи гуруҳ таркибидаги умумтаълим муассасаси педагог ходимлари, умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ота-оналар вакиллари ҳар йили ўзгартириб борилиши шарт.


11. Ишчи гуруҳ:

Жамғарма маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштиради ва назорат қилади;

ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларини уларнинг фаолиятини ушбу Низомга 1-иловадаги баҳолаш мезонлари асосида аниқлайди, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилайди, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлайди ҳамда уларга моддий ёрдам белгилайди;

педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва моддий ёрдам беришда адолат ва холислик принципларига амал қилади.


12. Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни бажаради:


а) Жамғарма маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштириш ва назорат қилиш бўйича:

базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог ходимлар сони умумтаълим муассасасида фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигини назорат қилади;

ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди;

ўқув йили давомида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг натижадорлиги бўйича ушбу Низомга 2, , 2б-иловалар билан тасдиқланган шакллар асосида тизимли ички мониторинг юритади;

умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти натижалари асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устамаларни сақлаб қолиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, зарур ҳолларда, устамалар миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади, қабул қилинган қарор ҳақида педагогик кенгашда ахборот беради;


б) ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларини уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ҳамда уларга моддий ёрдам белгилаш бўйича:

умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди;

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск