ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2019 й. 865-сон "Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2019 й.

N 865



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ

ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ТУРАР

ЖОЙ-МАИШИЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига замонавий талаб ҳамда стандартларга жавоб берадиган арзон уй-жойлар қуриш ва бериш ҳисобидан уларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига турар жой-маиший шароитларни яхшилаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи амалий механизмларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

инвестор ва тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) 2019-2022 йилларда кўп квартирали уйларни "тайёр ҳолда топшириш" шартларида босқичма-босқич қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектларини 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича бериш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ташкил этиладиган комиссия томонидан ўтказиладиган танлов (тендер) натижалари асосида қурилиш тўғрисидаги шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

ушбу қарорни амалга ошириш доирасида биринчи қаватлардан ташқари, қоида тариқасида, икки хонали квартиралар учун - камида 80 квадрат метр, уч хонали квартиралар учун - 100 квадрат метр ва тўрт хонали квартиралар учун - 120 квадрат метр бўлган кўп квартирали уйларни қуриш;

ушбу қарор ижросини таъминлаш доирасида қуриладиган кўп квартирали уйлардаги квартираларни мазкур қарор қоидаларига мувофиқ тузиладиган қурилиш шартномаларида белгиланган имтиёзли шартлар ва нархларда асосан ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига сотиш, инвестор улуши бундан мустасно.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг қарорлари асосида:

уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган;

хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни имтиёзли арзон нархларда сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади.


3. Белгилансинки, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:

ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда беш йилдан ошмаган муддатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз берилиши мумкин;

ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйларда сотилмаган квартираларнинг бир қисми қурилиш тўғрисидаги шартномада белгиланган нархлар бўйича имтиёзли шартларда сотиб олинади ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат уй-жой фондига ўтказилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш учун вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан ажратиладиган ер участкаларига нисбатан ушбу қарорда назарда тутилган механизмдан кейинчалик фойдаланишга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари зиммасига уй-жой билан таъминланиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган, хизмат фаолиятида (жамоат тартибни сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар рўйхатини шакллантиришда холисликни таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларини бартараф этиш учун шахсий масъулият юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, шартнома шартларининг тўлиқ ва сифатли бажаралиши мониторингини таъминласин;

уй-жой билан таъминланиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган, хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни улар ўртасида тақсимлаш бўйича ички ишлар органлари турар жой-маиший комиссияларининг фаолиятини самарали ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда ушбу қарорни амалга ошириш доирасида "тайёр ҳолда топшириш" шартларида қуриладиган ҳар бир кўп квартирали уй бўйича қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 октябрдаги

865-сон қарорига

1-ИЛОВА



Инвестор ва тадбиркорлик субъектларига

кўп квартирали уйларни "тайёр ҳолда топшириш"

шартларида босқичма-босқич қуриш учун таклиф

этиладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг

фойдаланилмайдиган ер участкалари,

бино ва объектларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Номланиши


Жойлашган жойи


Умумий

майдони


Қурилиш

майдони


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

1.

3/9-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудуди


Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак мавзеси


0,64 га

0,22 га

2.

4/2093-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудуди


Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,

3-квартал


0,64 га

0,32 га

3.

Портлаш техникаси экспертизаси маркази ҳудуди


Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зафаробод кўчаси, 110


2,5 га

1,2 га

4.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси


Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 48


0,71 га

0,3 га

5.

Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳудуди


Тошкент вилояти, Қибрай тумани, "Янгиобод" МФЙ


3,7 га

0,4 га

6.

7801-сон ҳарбий қисм


Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Ўш кўчаси, 1


1,3 га

0,3 га

7.

7531-сон ҳарбий қисм


Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қипчоқ кўчаси


10,8 га

1,1 га

8.

7532-сон ҳарбий қисм


Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 5


12,3 га

1,0 га

9.

7533-сон ҳарбий қисм


Қашқадарё вилояти,

Қарши шаҳри, Шайх Али қўрғони кўчаси


0,84 га

0,75 га

ТОШКЕНТ ШАҲАР ИИББ

10.

Яшнобод тумани ИИБ ФМБ гаражи ҳудуди


Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Чиғил кўчаси, 58


0,21 га

0,21 га

11.

Фойдаланилмаётган бино


Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси


0,052 га

0,052 га

12.

Ходимлар учун уй-жой қуришга ажратилган ер участкаси


Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Сунбула кўчаси, 1


0,11 га

0,11 га

13.

Ходимлар учун уй-жой қуришга ажратилган ер участкаси


Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув мавзеси, 6


0,50 га

0,50 га

14.

Олмазор тумани ИИБ ФМБ ҳудуди


Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Соғбон кўчаси, 360


2,43 га

0,2 га

15.

Ходимлар учун уй-жой қуришга ажратилган ер участкаси


Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,

10-квартал


0,25 га

0,25 га

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ИИББ

16.

"Экотранс" назорат-ўтказиш пункти


Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Ғазалкент" МФЙ


1,9 га

1,9 га

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ИИБ

17.

ИИБ ЙҲҲБ автомобиллар турар жойи


Наманган шаҳри, И.Каримов кўчаси


0,4 га

0,4 га

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИИБ

18.

Хива шаҳри ИИБ ҳудуди


Хива шаҳри, Амир Темур кўчаси, 1


0,88 га

0,28 га

19.

Янгибозор тумани ИИБ ҳудуди


Янгибозор тумани, Ж.Мангуберди кўчаси


1,1 га

0,24 га


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 октябрь

















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск