ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2019 й. ПҚ-4261-сон "Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2019 й.

N ПҚ-4261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АВСТРИЯ

РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ТАШКИЛИЙ-

ШТАТ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ҳамда Ядро синовларини бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги шартномани тайёрлаш қўмитаси билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси (кейинги ўринларда - Элчихона)нинг иш ҳақи фондига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда унинг штат жадвалига МАГАТЭ билан ўзаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи лавозими киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Элчихонанинг 2019 йил учун мўлжалланган харажатлар сметасини мазкур хориждаги муассасанинг ташкилий-штат тузилмаси янгиланишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил бюджетида тасдиқланган хориждаги муассасаларни молиялаштириш ҳажмлари доирасида Элчихона харажатларини молиялаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатия ваколатхоналаридаги штатлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 560-сон қарорининг 5-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск