ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Миср Араб Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2018 йил 5 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида

даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича икки ёқлама

солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни

тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг

олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 5 сентябрь 2018 йил


Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4044-сонли

"Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарори билан тасдиқланган


(2019 йил 25 мартдан кучга кирган)


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Миср Араб Республикаси Ҳукумати,

ўзларининг иқтисодий алоқалари ва солиқ масалаларидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш истагида,

солиқ тўлашдан бош тортиш ёки бўйин товлаш орқали солиққа тортмаслик ёки кам солиққа тортиш учун имкониятлар яратмасдан мазкур Битимда қамраб олинган солиқларга нисбатан иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш ниятида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-БОБ. БИТИМНИНГ ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ


1-модда. Битим татбиқ этиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва мол-мулк солиқларига, уларни ундириш тартибидан қатъи назар, қўлланилади.


2. Даромад ва мол-мулк солиқларига даромад ёки мол-мулкнинг умумий суммасидан, даромад ёки мол-мулкнинг элементларидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мол-мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ва маошнинг умумий миқдоридан ундириладиган солиқлар, шунингдек, мол-мулк қийматининг ўсишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.


3. Мазкур Битим, хусусан, қуйидаги амалдаги солиқларга нисбатан қўлланилади:


а) Миср Араб Республикасида:

(i) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, шу жумладан:

1. иш ҳақи ва маошдан олинадиган даромад;

2. тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятларидан олинадиган даромад;

3. касбий фаолиятлардан олинадиган даромад (мустақил шахсий хизматлар);

4. кўчмас мулкдан олинадиган даромад;

(ii) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

(iii) тўлов манбаидан олинадиган солиқ;

(iv) юқорида қайд этилган солиқлардан фоизлар кўринишида ёки бошқа йўллар билан ундириладиган қўшимча солиқлар;

(кейинги ўринларда "Миср солиқлари" деб юритилади);


b) Ўзбекистон Республикасида:

(i) юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғи;

(ii) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи;

(iii) мол-мулк солиғи;

(кейинги ўринларда "Ўзбекистон солиқлари" деб юритилади).


4. Мазкур Битим у имзоланган санадан сўнг қўшимча равишда ёки амалдаги солиқлар ўрнига ундириладиган ҳар қандай ўхшаш ёки моҳиятан бир хил солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгартиришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



II-БОБ. ТАЪРИФЛАР


3-модда. Умумий таърифлар


1. Мазкур Битимда, агар матн мазмунидан ўзгача маъно келиб чиқмаса:

а) "Миср" атамаси Миср Араб Республикаси ҳудудини англатади ва географик маънода қўлланилганда, Миср ўз қонунчилиги ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверен ҳуқуқларини амалга оширадиган, денгиз туби ва ер ости ҳамда уларнинг табиий ресурсларига нисбатан ҳуқуқларини амалга ошириш мумкин бўлган ҳудуд сифатида белгиланган ёхуд келгусида белгиланиши мумкин бўлган ҳудудий денгиз ва ҳудудий сувлардан ташқаридаги қирғоққа тугашган ҳар қандай ҳудудни англатади;

b) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ ва ўз қонунчилигига мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ўз ҳудудини, ҳудудий сувларни ва уларнинг юқорисидаги ҳаво кенглигини англатади;

с) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёки Мисрни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахс, компания ва ҳар қандай бошқа шахслар гуруҳини ўз ичига олади;

е) "компания" атамаси солиққа тортиш мақсадлари учун юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай тузилма ёки ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхона ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани англатади;

g) "солиқ" атамаси матн мазмунидан келиб чиқиб, тегишлича Ўзбекистон солиғи ёки Миср солиғини англатади;

h) "халқаро ташиш" атамаси бир Аҳдлашувчи Давлатда ўзининг самарали бошқарувига эга бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемаси, темир йўл ёки автомобиль транспортидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;

i) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Миср Араб Республикасида - Молия вазири ёки унинг ваколатли вакили;

(ii) Ўзбекистон Республикасида - Давлат солиқ қўмитаси Раиси ёки унинг ваколатли вакили;

j) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ёки ассоциация.


2. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан исталган вақтда қўлланилганда, унда таърифи берилмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, Битим қўлланиладиган солиқларга нисбатан бу вақтда ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ белгиланган маънони англатади. Атаманинг ушбу Давлатнинг тегишли солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай маъноси ушбу давлатнинг бошқа қонунларида мазкур атама учун назарда тутилган маънодан устувор ҳисобланади.



4-модда. Резидент


1. Мазкур Битимнинг мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг доимий турар жойи, доимий истиқомат жойи, бошқарув жойи ва шунга ўхшаш мазмундаги бошқа ҳар қандай мезонларга кўра ушбу Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни англатади, шунингдек, ушбу давлатни ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинмани ёки маҳаллий ҳокимият органларини ўз ичига

...
Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск