ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2019 й. 874-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2019 й.

N 874



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ

хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон

Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва

иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон ва "Ўзбекистон

Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини

такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги

ПҚ-4292-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4292-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 октябрдаги

874-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатининг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлимининг 4-позицияси "Вазирликлар ва идораларга мансублиги" устунидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда):


а) қарор номидаги, 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:

номидаги ва 1-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:


"а" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўлиқ - Qishloq xo`jalik texnikasi va texnologiyalarini sertifikatsiyalash va sinash markazi;

қисқача - QTTSM";


"б" кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

тўлиқ - Центр по сертификации и испытанию сельскохозяйственной техники и технологий;

қисқача - ЦИТТ";


6-банднинг иккинчи хатбошидаги "Фанлар академияси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг учинчи хатбошидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Марказни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошқаради.

Директор ўринбосарлари Марказ директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади";


12-банднинг биринчи хатбошидаги "бош" сўзи чиқариб ташлансин;


13-банддаги "Марказнинг бош директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Марказнинг мол-мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан амалга оширилади";

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада:

номидаги ва 1-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ҳамда технологияларини синовдан ўтказиш режаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 15-сон, 167-модда):


а) 2-банддаги "Инновацион ривожланиш вазири" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


11 ва 28-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4 ва 12-бандлардаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


17-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


20 ва 31-бандлардаги "хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:

"Масъуллар" устуни "Ғўза ва бошоқли дон экинлари учун" бўлими "1-босқич" ва "2-босқич" позициялардаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 28-сон, 656-модда):


а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 8-банддаги, 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:

"Тадбирлар номи", "Масъул бажарувчилар" устунлари 7-позициясидаги "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул бажарувчилар" устуни 10-позициясидаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул бажарувчилар" устуни 11, 12 ва 13-позицияларидаги "Олий ва ўрта махсус таълим" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорида:


а) 2-иловада:


2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Вазирлик марказий аппарати" сўзларидан кейин "Мониторинг хизмати" сўзлари қўшилсин;


3-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар";

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5-банднинг "в" кичик бандидаги "Марказий аппарат" сўзларидан кейин "ва Мониторинг хизмати" сўзлари қўшилсин;


б) 3-иловада:


3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, вазирлик марказий аппарати ходимларининг умумий иш стажи учун лавозим маошига (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:

1 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача - 30 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача - 40 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача - 50 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 60 фоиз";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор вазирлик марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларига 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланиши мумкин.

Устаманинг аниқ миқдори вазирлик марказий аппарати ходимлари ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан ҳамда қолган ходимларга ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган марказий аппарат ходимларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизгача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони марказий аппаратнинг умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим";


9-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзларидан кейин "Мониторинг хизмати" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 июлдаги 606-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ўзбекистон Фанлар академияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд тўртинчи хатбошидаги ҳамда 5-банд биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Фанлар академиясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банддаги "Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев" сўзлари "қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 4-банддаги "Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов" сўзлари "қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) иловада:


6-банддаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-банднинг "а" кичик банди учинчи хатбошисидаги ва "б" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "Инновацион ривожланиш" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Нав оригинаторлари, институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади";


Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш схемаси 1, 2 ва 10-босқичларининг "Масъуллар" устунидаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги 10-сон қарорининг номидаги, 1-бандидаги ва 1-иловаси номидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм вилоятида қовун етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 февралдаги 114-сон қарорида:


а) 3-банддаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 1-иловада:


3-позиция "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Хоразм вилояти ҳокимлиги";


5-позиция "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 327-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги," сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ҳамда 5-банддаги "Фанлар академияси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банддаги "Фанлар академиясининг президенти Б.С. Юлдашев" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь


























































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск