ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2019 й. 873-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2019 й.

N 873



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЮРИДИК КОЛЛЕЖЛАРИ

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш параметрлари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари (кейинги ўринларда объектлар деб юритилади)ни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш доирасида:

буюртмачилар - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳисобланади;

бош лойиҳа ва пудратчи ташкилотлар - қонунчиликда ўрнатилган тартибда ўтказилган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича аниқланади.


3. Белгилаб қўйилсинки, объектларда қурилиш ва монтаж ишлари мебель, компьютер ва бошқа оргтехника, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, ўқув ва спорт анжомлари билан юридик коллежларни жиҳозлаш меъёрларини ҳисобга олиб "фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш" шартларида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Тошкент давлат юридик университети томонидан юридик коллежлар учун янги авлод дарсликлари нашрга тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

икки ой муддатда юридик коллежларнинг кутубхона фондини замонавий юридик ва бадиий, шу жумладан хорижий адабиётлар билан шакллантирилиши ва тўлдирилишини таъминласин;

юридик коллежлар учун ўқув адабиётларни нашр этиш ҳамда мунтазам янгилаб бориш юзасидан зарур чораларни кўрсин.


5. Қуйидагилар қарорда назарда тутилган тадбирларнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш қисмида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари ва техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар), хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш қисмида - бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар), хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш қисмида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари ва техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар), хайрия эҳсонлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишларини "фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш" шартларида бажариш бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказишни ҳисобга олган холда ўз вақтида, сифатли ишлаб чиқилишини таъминласин;

объектларнинг мебель, компьютер ва бошқа оргтехникалар, ўқув-лаборатория ускуналари, ўқув ва спорт анжомлари билан жихозлаш бўйича техник талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда объектларнинг буюртмачиларига етказсин.


7. Белгилансинки, адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган юридик коллежларнинг ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан тўланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан халқаро молия институтлари маблағлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ҳамда хайрия эҳсонларини жалб этиш бўйича чоралар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларини ваколатли экспертиза органларда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиши ва келишилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласин.


9. 2025 йил 1 январга қадар объектларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш, шунингдек ТДЮУ Медиа марказининг фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича бош пудратчи ташкилот ва ТДЮУ томонидан олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси ва оргтехника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа ускуналари жамланмаси, дастурий таъминотлар, инвентарь ва қурилиш материаллари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 октябрдаги

873-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик коллежларини реконструкция қилиш,

капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ

N

Объектлар номи


Қуввати

қув ўрни)


Бажариш муддатлари


1.

Қорақалпоғистон Республикаси юридик коллежи


540





2024 йил

2.

Андижон вилояти юридик коллежи


1000


2021 йил




3.

Бухоро вилояти юридик коллежи


400




2023 йил


4.

Жиззах вилояти юридик коллежи


585

2020 йил





5.

Қашқадарё вилояти юридик коллежи


750

2020 йил





6.

Наманган вилояти юридик коллежи


1040


2021 йил




7.

Навоий вилояти юридик коллежи


825


2021 йил




8.

Самарқанд вилояти юридик коллежи


900




2023 йил


9.

Сурхондарё вилояти юридик коллежи


600



2022 йил



10.

Сирдарё вилояти юридик коллежи


720



2022 йил



11.

Тошкент вилояти юридик коллежи


800

2020 йил





12.

Фарғона вилояти юридик коллежи


720





2024 йил

13.

Хоразм вилояти юридик коллежи


720



2022 йил



14.

Тошкент шаҳар юридик коллежи


1560




2023 йил


     

Изоҳ.

1. Тадбирларни амалга оширишнинг қиймати объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, биноларни жиҳозлаш, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги зарур ҳолларда ушбу параметрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 октябрдаги

873-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

юридик коллежларида замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

N

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш

муддати


Харажатлар*

(млн. сўм)


Масъул

ижрочилар


1.

Юридик коллежларда таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини ошириш, рақамли маҳсулотлар ва инновацион технологияларни қўллаган ҳолда замонавий ишчи муҳитни яратиш мақсадида ситуацион зални ташкил қилган холда видео-конференц-алоқа тизимини жорий этиш.

1. Видео-конференц-алоқани ташкил қилиш учун комплексни (техник воситалар ва дастурий таъминот) харид қилиш ва ўрнатиш.


2021 йил

октябрь

2 000,0

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Юридик коллежларнинг ҳар бир аудиториясига кузатув камераларини харид қилиш ва ўрнатиш.


2021 йил

декабрь

1 700,0

2.

Юридик коллежларда ўқитишнинг инновацион услублари, офлайн ва онлайн курсларини татбиқ этиш мақсадида масофавий таълимни, шу жумладан вебинар машғулотларни ташкил этиш.

1. Масофавий таълимни ташкил қилиш учун комплекс (техник воситалар ва дастурий таъминот) харид қилиш ва ўрнатиш.


2020 йил

май


670,0


Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги


2. Юридик коллежларда серверларни ва ТДЮУда дата-марказни харид қилиш ва ўрнатиш.


2020 йил

май

2 000,0

3. Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ТДЮУ ва юридик коллежларнинг тегишли ходимларига масофавий таълим методикасини ўргатиш бўйича курсларни ташкил этиш.


2020 йил

май-декабрь


ТДЮУ

3.

Ўқув жараёнига интеграциялашган ижтимоий-таълим тармоғи, ички корпоратив (интранет) портали, ТДЮУ Ахборот-ресурс маркази электрон базаларига онлайн тарзда кириш, таълим жараёнини онлайн қўллаб қувватлаш бўйича ўқувчилар учун портал (экстранет зона) ва педагогларнинг ўқувчилар билан мулоқоти ҳамда ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини ўз ичига олувчи ходимлар ва ўқувчилар учун ички ахборот-коммуникация восита ва реурсларини ташкил этиш мақсадида "Электрон юридик коллеж" инновацион электрон платформасини жорий этиш.


1. "Электрон юридик коллеж" инновацион электрон платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2021 йил

сентябрь


370,0

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,


2. Ушбу платформани ҳар бир юридик коллежга ўрнатиш ҳамда тегишли маълумотлар билан тўлдириш бўйича фаолиятни ташкил қилиш.


2021 йил

сентябрь




3. Юридик коллеж ходимлари ва ўқувчиларига, шунингдек ТДЮУнинг масъул ходимларига ушбу платформадан фойдаланиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


2021 йил

сентябрь-

декабрь


ТДЮУ

4.

Халқаро стандартларга мувофиқ юридик коллежларнинг расмий сайтларини янги версиясини ишлаб чиқиш.


Амалий чоралар.

2020 йил

май

40,0

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги


5.

Интернетга уланиш тезлиги 100 МБ/с дан кам бўлмаган барқарор алоқани таъминловчи провайдерлар билан ва серверларга, компьютерларга антивирус дастурий таъминотини ўрнатиш бўйича тендер (конкурс) савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузиш, кейинчалик шартномалар муддатини мустақил узайтириш.


Амалий чоралар

2019 йил

октябрь

шартнома шартларига мувофиқ


Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги, "Ўзбектелеком" АЖ


6.

Юридик коллежларда электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш.


1. "UNICON-SOFT" МЧЖ билан "av.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш.


2. Юридик коллежларда ушбу тизимдан фойдаланиш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш.


2019 йил

декабрь

шартнома шартларига мувофиқ

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги


7.

Мультимедиали видеомаъруза ва тақдимотлар базасини, шунингдек юридик коллежлар ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ижтимоий роликлар яратиш орқали ўқув машғулотларининг сифати ва самарадорлигини ошириш.


1. Энг янги IT-технологиялар ва рақамли ускуналар билан жиҳозланган ТДЮУ Медиа марказини ташкил этиш.


2. 2025 йил 1 январга қадар ТДЮУ томонидан замонавий Медиа марказ фаолиятини ташкил этиш учун шартномаларга мувофиқ олиб кириладиган мультимедия ускуналари комплектлари, компьютер техникаси, дастурий таъминотлар ва бошқа техник воситалар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиш.


3. Медиа марказга мутахассисларни (режиссёр, журналист, креатив муҳаррир, оператор, IT-мутахассис, дизайнер, видеомонтажчи, студия аппарат комплекси муҳандиси ва бошқалар) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш.


2019-2025

йиллар

Шартнома шартларига мувофиқ

Адлия вазирлиги,

ДБҚ,

ТДЮУ


     

*) Чора-тадбирларнинг якуний қиймати тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича, шунингдек реал шаклланадиган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск