ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Молия вазирининг 30.09.2019 й. 101-сон "Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2019 й. 2190-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2019 й.

N 2190-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.09.2019 й.

N 101


БУЙРУҒИ



Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг

ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги

низомга қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 5-бандига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сон буйруғи (рўйхат рақами 2190, 2011 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Қайта суғурталовчи (қайта суғурта брокери) суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича офертани (қайта суғурталаш шартномаларини тузиш таклифларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурталаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотларига юбориши шарт. Бунда:

оферта шартлари суғурта мажбуриятларини хорижий суғурта ташкилотларига қайта суғурталашга бериш шартларига мувофиқ бўлиши керак;

оферта акцепти ёки акцептни рад этиш қайта суғурталовчилар - маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан, агар офертада акцепт учун кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, икки иш кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади;

суғурта мажбуриятлари қайта суғурталовчи - маҳаллий суғурта ташкилоти томонидан ўзининг ушлаб қолиш ҳажми доирасида қабул қилинади;

қайта суғурталовчи - маҳаллий суғурта ташкилоти суғурта ходисаси содир бўлган тақдирда ва асосий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўловини амалга оширишда қайта суғурталаш шартномаси шартлари доирасида қайта суғурта қилдирувчининг қарорларига амал қилади.

Ушбу банд талаблари облигатор қайта суғурталашга татбиқ этилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестиция битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган бўлса, қўлланилмайди.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                Д. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 799-модда

































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск