ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2019 й. 876-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2019 й.

N 876



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал

ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2019 йил 18 августдаги ПҚ-4397-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 18 августдаги ПҚ-4397-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 октябрдаги

876-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"TRADE-IN" дастури доирасида расмий дилерлик ташкилотларига фуқаролар ва юридик шахслар";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "тасдиқлаш" сўзидан кейин ", илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини "TRADE-IN" дастури бўйича расмий дилерлар томонидан расмийлаштириш" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "тасдиқлангунга қадар" сўзидан кейин ", шунингдек, илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси "TRADE-IN" дастури бўйича расмий дилерлар томонидан расмийлаштирилгунича" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қўшилсин:

""TRADE-IN" - илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тегишли тоифадаги (енгил, енгил тижорат ёки юк автомобили, автобус, махсус техника) янги автотранспорт воситасига уларнинг нархларидаги фарқни тўлаган ҳолда алмаштириш;

расмий дилер - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автотранспорт воситаларини сотиш бўйича ишлаб чиқарувчи билан тегишли дилерлик (дистрибьюторлик) битими тузган эга юридик шахс";


б) 7-бандининг биринчи хатбошидаги "тасдиқланишидан олдин" сўзларидан кейин ", шунингдек, илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси "TRADE-IN" дастури бўйича расмий дилерлар томонидан расмийлаштирилгунича" сўзлари қўшилсин;


в) 18-бандда:

бешинчи хатбошига "(дистрибьюторлик) ташкилоти)" сўзларидан кейин "шу жумладан "TRADE-IN" дастури бўйича расмий дилер)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасининг TRADE-IN" дастури бўйича олди-сотди шартномаси;"

олтинчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишинча еттинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 33-бандга қуйидаги мазмундаги "в-1" кичик банди қўшилсин:

"в-1) расмий дилерлар томонидан "TRADE-IN" дастури бўйича илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаси сотиб олинганда;"


д) қуйидаги мазмундаги 36-1-банд қўшилсин:

"36-1. Расмий дилер вакили "TRADE-IN" дастури бўйича сотиб олинган илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасини вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий ДЙҲХХ органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

расмий дилернинг аризаси;

расмий дилер вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

расмий дилер вакилига белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

расмий дилер билан автотранспорт воситасининг эгаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси;

автотранспорт воситасининг РЎДРБ ва рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома.

"TRADE-IN" дастури бўйича сотиб олинган илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаси вақтинча рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказлгани тўғрисида маълумотнома берилади (бунда автотранспорт воситасининг РЎДРБ ва рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома берилмайди).

Ушбу маълумотнома автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди (расмий дилернинг автотранспорт воситасини у жойлашган жойга ёки сақлаш жойигача ҳайдаб бориши бундан мустасно).

Илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун расмий дилерлик ташкилоти томонидан уларни ДЙҲХХ органларида вақтинча рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь




















Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск