Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 24.08.2019 й. 21/14-сон "Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.10.2019 й. 3029-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.10.2019 й.

N 3029-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.08.2019 й.

N 21/14


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида жисмоний шахслар

билан валюта айирбошлаш операцияларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жисмоний шахслар

билан валюта айирбошлаш операцияларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг бешинчи хатбошисидан "норезидент" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади (чет эл валюталарини сотиш операцияси бундан мустасно) ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади".


3. 2-боб номидаги ва 6-банддаги "валюта айирбошлаш операцияларини" деган сўзлар "нақдсиз шаклда чет эл валютасини сотиш операциясини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 10-банддан "ариза ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 3-боб номи "томонидан" деган сўздан кейин "нақдсиз шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 32-банднинг учинчи хатбошисидан "норезидент" деган сўз чиқариб ташлансин.


7. 34-банд "детектор ёки тестер," деган сўзлардан кейин "тўлов терминаллари," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 41-банднинг бешинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 47-1-банд билан тўлдирилсин:

"47-1. Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотиш операцияси улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидан ечиб олинган миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади."


10. 48-банднинг биринчи хатбошисидан "халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Чет эл валютаси:

резидент жисмоний шахсларга сотилганда, мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси резидент жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси (эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдордаги чет эл валютаси сотилганда) ва бошқа ҳужжатлар билан бирга;

норезидент жисмоний шахсларга сотилганда, мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси норезидент жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси, тегишлилиги бўйича терминал (банкомат) чеки ёхуд республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар билан бирга мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги 09010-сон реестрга илова қилинади ва ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланади.".


12. 10-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


13. 11-иловадаги "Норезидентларга" деган сўз "Жисмоний шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Тижорат банкларида жисмоний

шахслар билан валюта айирбошлаш

операцияларини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА



09007-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

      

      

     

(тижорат банкининг номи)


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома

20___ йил "____"_____________

           (кун)           (ой)


дан*

(Ф.И.О)



қабул қилинди.

(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан)



берилади.

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан)


Кассирнинг штампи ва имзоси



Назоратчининг штампи ва имзоси



Мижознинг имзоси


*) Изоҳ: чет эл валютасининг эквиваленти 100 АҚШ долларидан кўп бўлганда тўлдирилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 808-модда



































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск