ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Радиациявий хавфсизлик /

Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 15.10.2019 й. 869-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 октябрдаги

869-сон қарорига

2-ИЛОВА



Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш

манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва

ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда ўтказиладиган тадбирларнинг кетма-кетлигини ва уларни амалга оширувчиларни, шунингдек, аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ваколатли ташкилотлар ҳамда ҳарбийлашган тузилмаларнинг функцияларини белгилайди.


2. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбаи - фаол ҳаракатлар натижасида топилган ёки аниқланган ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари (кейинги ўринларда ИНМ деб аталади) миллий реестрига киритилмаган радиоактив модда ёки ядровий материал;


ҳаракат қилиш бўлинмалари - жойнинг радиациявий ифлосланиш ўчоғи ҳосил бўлишининг олдини олиш ва (ёки) аниқлаш (радиациявий разведка), унинг кенгайишига йўл қўймаслик (белгилаш ва чеклаш) ва бартараф этиш (ИНМни зарарсизлантириш, дезактивация) ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган махсус тайёргарликдан ўтган ва жиҳозланган бўлинмалар ва тузилмалар;


радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланмаси субъектлари - радиоактив моддалар ва чиқиндилар айланмаси соҳасида уларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни ташиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари орқали кўчириш, радиоактив моддалар ҳамда радиоактив чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган тартибда утилизация қилиш, зарарсизлантириш ва кўмиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар.



2-БОБ. САНКЦИЯЛАНМАГАН (ЭГАСИЗ) ИНМ

АНИҚЛАНГАНДА ТАДБИРЛАРНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар (кейинги ўринларда радиоактив материаллар деб аталади) айланмаси субъектларида радиоактив материалларнинг йўқолиши, шунингдек, топилган ёки ҳисобга олинмаган радиоактив материаллар аниқланган ҳолатларда, улар бир соат ичида юқори турувчи ташкилотларни (мавжуд бўлса), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий органларини хабардор қилади.

Топилган ва ҳисобга олинмаган радиоактив материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори билан белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.

Радиоактив материаллар айланмаси субъектларининг жавобгарлиги доирасидан ташқари санкцияланмаган ИНМлар топилган ёки аниқланган ҳолларда, ўзаро хабардор қилиш ушбу Тартибга иловага мувофиқ ИНМ топилганда назорат қилувчи органлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси бўйича амалга оширилади.


4. Санкцияланмаган ИНМ аниқланган тақдирда, ўтказиладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳодиса рўй берган жойда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва (ёки) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳаракат қилиш бўлинмаларининг куч ва воситалари тегишли ҳудудда радиациявий разведкани амалга оширади. Радиациявий разведка якунлари бўйича жойнинг радиациявий ифлосланиш зонаси (ўчоғи) аниқланади ва белгиланади.

Ҳудудий (идоравий) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг радиациявий хавфсизлик бўлими мутахассислари томонидан радиациявий режим белгилангандан кейин ҳаракат қилиш бўлинмаларига радиациявий ифлосланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш ишларига рухсат берилади.

Санкцияланманган ИНМ аниқланган жойда ўтказиладиган барча тадбирлар ишлар раҳбарининг (қарор қабул қилувчи шахс) ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузималарнинг етиб келган экспертлари (мутахассислари) тақдим этган таклифлар асосида қабул килинган қарорига мувофиқ амалга оширилиши керак. Санкцияланмаган ИНМ аниқланган жойда ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қарор ҳудудий (идоравий) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг радиациявий хавфсизлик бўлими экспертининг (мутахассисининг) таклифисиз қабул килиниши мумкин эмас.

5. Радиациявий ифлосланиш ўчоғида ишлаш учун ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркиби нафас олиш органлари ва терини ҳимоялаш, шунингдек, алоҳида ва гуруҳли радиометрик назорат воситалари (дозиметрлар) билан таъминланган бўлиши керак.

Радиациявий авариялар содир бўлган ҳолатларда ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркибига авария ўчоғида ишлашдан аввал специфик антидот-йодли профилактика қўлланади.

Радиациявий ифлосланиш ўчоғидан чиқишда барча ходимлар ва шахсий таркиб якуний махсус ва санитария ишловидан ўтиши керак.



3-БОБ. САНКЦИЯЛАНМАГАН ИНМ АНИҚЛАНГАН

ҲОЛЛАРДА ВАКОЛАТЛИ ТАШКИЛОТЛАР ВА

ҲАРБИЙЛАШГАН ТУЗИЛМАЛАРНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Санкцияланмаган ИНМ аниқланганлиги тўғрисида ахборот олингач, ваколатли ташкилотлар ва тегишли ҳарбийлашган тузималар ўзларига юкланган функцияларга мувофиқ тадбирларни бажаришга киришади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган махсус орган (комиссия) ёки тайинланадиган ваколатли шахс орқали санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш бўйича тадбирларга жалб этиладиган ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузилмалар, бошқа вазирликлар ва идораларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

радиациявий аварияларнинг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшилмалари, қисмлари ва муассасаларини жалб этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқади ва зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун киритади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

санкцияланмаган ИНМ аниқланганлиги ҳақида ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузилмаларни хабардор қилади;

воқеа жойига тезкорлик билан етиб боришни таъминлайди;

радиациявий разведкани ташкил этади ва ўтказади;

радиациявий ифлосланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни тайёрлаш ва қабул қилишда иштирок этади;

санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ишларини ташкил этади ва амалга оширишда иштирок этади;

юқори ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи бошқарув органларини санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ишлари натижалари тўғрисида хабардор қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

санкцияланмаган ИНМ аниқланган (топилган) жойга етиб боришини таъминлайди;

радиациявий разведкани ташкил этиш ва материални бирламчи идентификациядан ўтказишда иштирок этади;

вазиятни (хавфни) баҳолайди ва радиациявий хавфсизлик режимини белгилайди;

радиациявий авария ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш бўйича қарор қабул қилиш учун таклифлар ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишини таъминлайди;

санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ва кўмиш ишларини ташкил этишда иштирок этади;

радиациявий авария ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ва шахсий таркибнинг якка тартибда дозиметрик назоратдан ўтишини ташкил этади ва амалга оширади;

радиациявий авария ўчоғида дезактивация ишларининг, шунингдек, шахсий таркибни ва техникани махсус ишлов бериш пунктларида махсус ишловдан ўтказиш ишларининг сифати назорат қилинишини таъминлайди;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш натижаларини ҳужжатлаштиради (эксперт хуслосасини тайёрлайди), шунингдек, юқори турувчи ва ўзаро ҳамкорик қилувчи бошқарув органларини хабардор қилади;

Ички ишлар вазирлиги:

ҳудудий-тезкор гуруҳнинг ҳодиса (аниқланган) жойига етиб боришини таъминлайди;

бегона шахсларни ва автотранспорт воситаларини киритмаслик мақсадида хавфли зона ҳудудини ўраб олиш ва қўриқлашда иштирок этади;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМнинг келиб чиқишини аниқлаш мақсадида тезкор-тергов ҳаракатларини амалга оширади;

хавфли зона ҳудудидан одамларни ва бегона автотранспортни эвакуация қилишда иштирок этади;

топилган (аниқланган) санкцияланмаган ИНМни олиб чиқиб кетиш йўналиши бўйича кузатиб боришни ташкил этади;

бошқарув органлари ва ваколатли ташкилотларни ўтказилган махсус ишларнинг натижалари тўғрисида хабардор қилади;

Миллий гвардия:

ҳудудий гуруҳнинг ҳодиса (аниқланган) жойига етиб боришини таъминлайди;

бегона шахсларни ва автотранспорт воситаларини киритмаслик мақсадида хавфли зона ҳудудини ўраб олиш ва қўриқлашда иштирок этади;

радиациявий авария ўчоғидан одамларни ва ходимларни эвакуация қилишда иштирок этади;

бошқарув органлари ва ваколатли ташкилотларни ўтказилган махсус ишларнинг натижалари тўғрисида хабардор қилади;

Давлат божхона қўмитаси:

радиоактив материалларни республика ҳудуди орқали олиб кириш/олиб чиқиш/транзити бўйича радиациявий назоратни амалга ошириш давомида санкцияланмаган ИНМ аниқланган (топилган) ҳолатларда ваколатли ташкитлотларни хабардор қилади;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни дастлабки радиометриядан ўтказиш ва идентификациялашни таъминлайди;

ходимларни ва аҳолини ИНМнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМнинг олиб кирилиши ёки транзитига (жўнатувчига қайтарилишига), шунингдек, ноқонуний олиб чиқилишига йўл қўймаслик тартиботини белгиланган тартибда ўтказишни таъминлайди;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМнинг идентификациялаш ва олиб кетиш тадбирлари якунлангунига қадар дахлсизлигини таъминлайди;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш тадбирларининг ўтказилишига ҳар томонлама кўмаклашади;

Давлат хавфсизлиги хизмати:

тезкор-тергов ҳаракатлар натижасида саникцияланмаган ИНМ аниқланган ҳолатларда ҳаракат қилишни таъминлайди ва бу ҳақида ўзаро ҳамкорлик ва назорат қилувчи вазирлик ва идораларнинг бошқарув органларини хабардор қилади;

ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузилмалар, жалб этиладиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлик қилувчи бўлинмаларининг ишлари натижалари тўғрисида ахборот алмашиш тартиби ва доиралари келишувини таъминлайди;

аниқланган санкцияланмаган ИНМ келиб чиқишини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тезкор тадбирларда иштирок этади;

ходимлар томонидан алоҳида олинган ионлаштирувчи нурланиш дозасини ҳисобга олишни таъминлайди;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти учун аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни узоқ муддат сақлаш бўйича тадбирлар комплексини ташкил этиш ва ўтказишга доир тегишли хулоса бериш ва рухсатнома тайёрлайди;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМнинг ҳисобга олинишини/ҳисобдан чиқарилишини таъминлайди;

бошқарув органлари ва ваколатли ташкилотларни санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ва кўмиш ишларининг натижалари тўғрисида хабардор қилади;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

санкцияланмаган ИНМ аниқланган (топилган) жойга махсус автотранспорт етиб келишини таъминлайди;

аниқланган санкцияланмаган ИНМни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига белгиланган тартибда топшириш масаласи ҳал этилганига қадар уни ташиш ва вақтинча сақлашни амалга оширади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан аниқланган санкцияланмаган ИНМни вақтинча сақлашга рухсатнома олишга кўмаклашади;

аниқланган санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш бўйича иссиқ камерада ишлар амалга оширилишини ва аниқланган санкцияланмаган ИНМга эксперт хулосаси берилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти:

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМ вақтинча сақланаётган жойга махсус автотранспорт етиб келишини таъминлайди;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМ юклаш ва вақтинча сақлаш жойига белгиланган тартибда етказишни амалга оширади;

аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни узоқ муддатли сақлашни амалга оширади.






Тартибга

ИЛОВА



Санкцияланмаган ИНМлар аниқланганда

ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган

тузилмаларнинг ҳамкорлик қилиш

СХЕМАСИ











































- вазиятни баҳолаш;

- дозиметрия;

- идентификациялаш;

- бартараф этувчилар учун иш режимини (радиациявий хавфсизликни) белгилаш;

- бартараф этувчиларни тиббий жиҳатдан ҳимоя қилиш;

- хавф даражасини баҳолаш;

- ҳужжатлаштириш;

- дезактивация.


- ҳаракат қилиш;

- ишларни мувофиқлаштириш;

- бартараф этиш;

- дезактивация;

- ҳисобот бериш.


ФВБ


>

ФВВ




- ҳисобот юритиш;

- ҳужжатлариш;

- куч ва воситаларни бошқариш;

- хабардор қилиш.















































































































































- воқеа жойини қуршовга олиш;

- дастлабки суриштирув;

- ИНМни кузатиб бориш.















>

ИИБ


>

ИИВ, МГ























































































Ҳудудий (идоравий мансуб) ДСЭНМнинг радиациявий хавфсизлик бўлими










V








- ҳисобини юритиш;

- хабардор қилиш;

- РЧКРПга кўмиш учун рухсат бериш.




<






>

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси












































































































V








- идентификациялаш

- ташиш;

- иссиқ камерада ишлаш;

- вақтинча сақлаш.












V










Фанлар академияси Ядро физикаси институти








- рўйхатга олиш;

- алоҳида дозиметрик назоратни таъминлаш;

- хабардор қилиш.


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ДСЭНМ радиациявий хавфсизлик бўлими
























































































РЧКРП






- ташиш;

- юклаш/тушириш;

- кўмиш /узоқ муддат сақлаш/.











<


































































- рўйхатга олиш;

- марказий бошқарув;

- ҳисобот бериш;

- эвакуация тўғрисида қарор қабул;

- тиббий ёрдам кўрсатиш.







































V









>

>

ДХХ

















Соғлиқни сақлаш вазирлиги























<






























































































































>

>

Вазирлар Маҳкамаси


>

Ўзбекистон Республикаси Президенти


>

Мудофаа вазирлиги


-эвакуация;

- бартараф этиш















































    







>

Мажбурий







































































>

Зарур ҳолларда






























Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь













































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск