ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2019 й. 886-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2019 й.

N 886



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини

тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари

фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги назорат инспекциялари тузилмасини тартибга солиш тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 455-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 октябрдаги

886-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

Т/р

Кафолатлар мазмуни


Қонун ҳужжатлари




3.

Белгилаб қўйилсинки, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони (5-банд)


".

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахсларига:

а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда, импорт қилувчи жисмоний шахсларда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишини ҳамда божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини текшириш ҳуқуқи берилсин. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, товар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилади;

б) ишончли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда:

тегишли рухсатномаларсиз, қалбаки акциз маркаси билан ёки акциз маркасиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйиш;

тақиқланган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.

Бунда мазкур банднинг бажарилиши натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилсин".

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибининг 33-бандидаги "Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг ҳудудий комиссиялари билан махсус келишувсиз" сўзлари "тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги "жорий йил учун текширишлар режа-жадвали, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмасининг режадан ташқари текшириш ўтказиш учун рухсатномаси" сўзлари "Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида текширувни рўйхатга олиш санаси ва рақами" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 192-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 311-модда) билан тасдиқланган Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга киритилаётган ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Рейд тартибидаги экологик назоратни амалга ошириш тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги "назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи тузилмалар билан келишилмаган ҳолда" сўзлари "тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 февралдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги низом 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясига, Банк-молия академиясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига, халқаро ва чет эл олий таълим муассасаларига, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низом 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабига".

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда):


а) 2-илованинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига татбиқ этилмайди";


б) 3-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясига, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига ва ҳарбий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди".

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 216-модда) билан тасдиқланган Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги "Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий комиссиялари) билан қўшимча равишда келишмаган ҳолда" сўзлари "тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 820-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 234-модда) билан тасдиқланган Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Қисқа муддатли инспекторлик текширувлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда (субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:".


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 297-модда) билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Сув оқимлари ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш жараёнида Давлат экология қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўтказиладиган тизимли текширувлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-иловада:


250-позициядаги "Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" сўзлари "Иқтисодий жиноятларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 382-позиция қўшилсин:

"

382.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девонининг ходимлари


".

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига киритилаётган ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 октябрь


















































Время: 0.1294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск