ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2019 й. 889-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2019 й.

N 889



ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ

ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН  ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон ва "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 октябрдаги

889-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Иш ҳақининг ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 19 мартдаги 88-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 15-модда) "ҳамда" сўзидан кейин "2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Жамғарма тизимига:

Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари;

Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари киради.

Жамғарма ижро этувчи аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг таъминоти қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:

Жамғарма ижро этувчи аппарати - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;

ҳудудий бошқармалар, туман (шаҳар) бўлимлари - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари";


б) 8-бандда:

"а" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамғарма мажбурий ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигидаги (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) ҳисоб рақамига жамлайди ҳамда пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтиришни таъминлайди;";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мажбурий ва бошқа тўловлар тушиши ҳисобини олиб боради;";

"в" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "алоқа ташкилотлари" сўзлари "пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банднинг тўртинчи хатбошидан "тўловлар, бадаллар" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 10-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) мажбурий тўловлар:

белгиланган миқдорлардаги ягона ижтимоий тўлов тушумлари;

жисмоний шахслар айрим тоифаларининг ягона ижтимоий тўловлари;"

"б" кичик бандда:

бешинчи хатбошидаги "суғурта бадаллари" сўзлари "ягона ижтимоий тўлов" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "тўловлар, бадаллар" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Мажбурий ва бошқа тўловларни ўтказиш Жамғарма даромадларининг белгиланган таснифларига мувофиқ тушумларнинг ҳар бир тури бўйича Жамғарманинг Ғазначиликдаги тегишли ҳисоб рақамлари бўйича амалга оширилади";


е) 12-бандда:

иккинчи-бешинчи хатбошилардан "тўловлар, бадаллар" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ягона ижтимоий тўловларнинг шахслар бўйича ҳисобини амалга оширишни ва ҳар чоракда Жамғармага юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган ягона ижтимоий тўловларнинг миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди";


ё) 13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилардан "тўловлар, бадаллар" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 14-банднинг "б" кичик бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


з) 18-банддаги "алоқа ташкилотлари" сўзлари "пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 23-банднинг иккинчи хатбошидаги "тўловлар, бадаллар" сўзлари чиқариб ташлансин;


к) 26-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Жамғармага мажбурий ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотини эшитиш;";


л) 34-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мажбурий ва бошқа тўловларнинг Жамғармага ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарималар, пенялар суммасининг 5 фоизи";


м) 38-банддан "тўловлар, бадаллар" сўзлари чиқариб ташлансин;


н) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"40. Пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловлари ва бошқа тўловларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий органлари ҳамда Жамғарманинг ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий органлари томонидан, мустақил экспертлар жалб қилинган ҳолда бош, туманлараро, туман ва шаҳар тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган кўрикдан ўтказиш далолатномалари ва хулосалар ҳужжатлари такроран экспертизадан ўтказилиши мумкин".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 октябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошига "солиққа ва" сўзларидан кейин "2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун" сўзлари қўшилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 июлдаги 462-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 27-сон, 620-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаснинг "Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2019 йил 1 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат солиқ хизматларига тақдим этиладиган солиқ бўйича ҳисоботлар асосида шакллантириладиган, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.";


б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари" сўзлари "жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 43-банди "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 октябрь






































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск