ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 14.10.2019 й. 2019-56-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.10.2019 й. 1899-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.10.2019 й.

N 1899-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

14.10.2019 й.

N 2019-56


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини муаофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                               А. Назаров






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда)" ва "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 31-32-сон, 298-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 13-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишии молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. I ёки II тоифали малака гувоҳномасига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси қуйидагилардан бирига эга бўлиши лозим:

молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан бири бўйича олий маълумотга;

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, фонд биржалари, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёки фаолиятнинг иқтисодий, молиявий, юридик соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёхуд кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига."


4. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Назоратчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолда, назоратчи иш кунидан кечиктирмасдан аниқланган қонунбузилиши тўғрисида профессионал иштирокчисининг раҳбарига ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ёзма равишда ахборот беради."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 октябрь, 43-сон, 820-модда

































Время: 0.0218
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск