ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2019 й. 890-сон "Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2019 й.

N 890




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОҲАНГАРОН

ТУМАНИДА ЧОРВАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамда "Халқ банки" АТБ, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, "Агробанк" АТБларининг (кейинги ўринларда тегишли тижорат банклари деб аталади) Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 2019-2021 йилларда қорамолчилик, қўй ва эчкиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Тошкент вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан) ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур бўлган ер майдонларини:

тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;

замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини қуриш;

лойиҳаларга ишга тушириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этиш;

чорвачилик соҳасида наслчилик-селекция ишларини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг бош сони ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича мажбуриятларини белгилаган ҳолда тўғридан-тўғри Оҳангарон тумани ҳокимининг қарорлари асосида белгиланган тартибда ажратиб берилиши таъминлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда тегишли тижорат банклари билан биргаликда замонавий чорвачилик комплексларини қуриш, шунингдек, чорва моллари, қишлоқ хўжалик техникалари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштириш учун тўғридан-тўғри хорижий банклар ва халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш чораларини кўрсин.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонида белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларидаги лойиҳаларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафилликлар берилади.


5. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган лойиҳаларни молиялаштириш, қурилиш ва озуқа майдони учун ер майдони ажратиш, уларни ўз муддатида ишга тушириш тадбирларни амалга оширишни таъминлашга қаратилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ лойиҳалар бўйича тармоқ жадваллари ижросини тизимли равишда муҳокама қилиб борсин ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўрсин.

Тошкент вилояти ҳокимига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қонун хужжатларида белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган лойиҳа ташаббускорларнинг ер майдонининг белгиланган ҳажмидан ошмаган ҳолда ушбу ташаббускорларни бошқасига ўзгартириши мумкин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 октябрдаги

890-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 2019-2021

йилларда қорамолчиликни ривожлантириш

бўйича амалга ошириладиган

ЛОЙИҲАЛАР

Т/р

Лойиҳа ташаббускори

номи

Ташкил

этила-

диган

қорамол

бош сони


Молиялаштириш

манбаи


Олинадиган

маҳсулот

миқдори


Ажратиладиган ер

майдони, гектар


Хизмат

кўрсатувчи

банк номи

Ташкил

этила-

диган

иш ўрни


Жами


шундан:


сут

(тонна)

гўшт

(тонна)

Жами


шундан:


ўз маблағи

ҳисобидан

(млн. сўм)


хорижий

кридет

линияси

(минг

доллар)


қурилиш

учун


суғори-

ладиган


лалми,

пичанзор

ва яйлов


1

"Bon agro systems" масъулияти чекланган жамияти


1 000

27 720

9 240

2 100

6 000

57

1 512

7

165

1 340

Халқ банки

55

2

"Abduraxim-ota fayzi" масъулияти чекланган жамияти


1 000

27 720

9 240

2 100

6 000

57

703

6

434

263,1

Халқ банки

55

3

"Qurama qorabayirlari" масъулияти чекланган жамияти


1 500

41 580

13 860

3 150

9 000

86

1 468

6


1 462

Халқ банки

83

4

"Do`stlik -yo`li obod eram" фермер хўжалиги


2 000

55 440

18 480

4 200

12 000

114

3 426

5

47,5

3 373,1

Халқ банки

100

5

"Agro chandler" фермер хўжалиги


10 000

41 580

13 860

3 150

9 000

3 230

17 920

20

700

17 200

Халқ банки

250

6

"BULOQ-BOSHI-METAN GAZ" масъулияти чекланган жамияти


2 000

55 440

18 480

4 200

12 000

114

3 860,5

5

48,2

3 807,3

Халқ банки

100

7

"Isroiljon Murtazakulovich" масъулияти чекланган жамияти


3 000

27 720

9 240

2 100

6 000

760

5 888,6

12

41,2

5 835,4

Халқ банки

150

8

"Sof pegas cov agra servis" масъулияти чекланган жамияти


1 000

27 720

9 240

2 100

6 000

57

1 420

5

141,3

1 273,7

Халқ банки

55

9

"Tct cluster milk and meat" масъулияти чекланган жамияти


10 000

116 200

70 000

5 250

15 000

2 850

11 020

20

3 000

8 000

Халқ банки

250

10

"Shoxrux" фермер хўжалиги


1 000

27 720

9 240

2 100

6 000

57

1 399,6

5

94,6

1 300

Қишлоқ-

қурилиш-

банк


55

11

"Agroecofarm" масъулияти чекланган жамияти


1 000

27 720

9 240

2 100

6 000

57

1 645

5

120

1 520

Халқ банки

55

12

"Temir qadam-dilkusho" фермер хўжалиги


1 000

18 200

5 000

1 500

5 000

50

1 732

5

91

1 636

Миллий

банк


55

13

"Best metall constructions" масулияти чекланган жамияти


10 000

190 000

28 500

17 000


2 850

11 620

20

2 800

8 800

Халқ банки

250

ЖАМИ


44 500

684 760


223 620

51 050

98 000

10 339

63 614,6


121,0

7 683,0

55 810,6

x

1 513

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 октябрдаги

890-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 2019-2021

йилларда қўйчиликни ривожлантириш

бўйича амалга ошириладиган

ЛОЙИҲАЛАР

Т/р

Лойиҳа ташаббускори

номи

Ташкил

этила-

диган қўй

бош сони


Молиялаштириш

манбаи


Олинадиган

маҳсулот

миқдори


Ажратиладиган

ер майдони, гектар


Хизмат

кўрсатувчи

банк номи

Ташкил

этиладиган

иш ўрни


Жами


шундан:


жун

(тонна)


гўшт

(тонна)


Жами


шундан:


ўз маблағи

(млн. сўм)


хорижий

кридет

линия

(минг

доллар)


қури-

лиш

учун


лалми, пичанзор ва яйлов

1

"Ovjasoy Bo`taboy maskani" фермер хўжалиги


1 000

2 437

853

180

12

13

202

2

200

Қишлоқ-

қурилиш-

банк


15

2

"Sundirbek" фермер хўжалиги


1 000

2 437

853

180

12

13

202

2

200

Қишлоқ-

қурилиш-

банк


15

3

"Bo`ron" фермер хўжалиги


1 000

2 437

853

180

12

13

202

2

200

Агро банк

15

4

"Asr tulpor baraka" фермер хўжалиги


1 000

2 437

853

180

12

13

202

2

200

Халқ банк

15

5

"Madazim-Baxtiyor xikmati" фермер хўжалиги


2 000

4 874

1 706

360

24

25

404

4

400

Қишлоқ-

қурилиш-

банк


15

6

"Iskandar Zarina chorva" фермер хўжалиги


2 000

4 874

1 706

360

24

25

404

4

400

Халқ банки

45

7

"Bog`i surx yuksalish" фермер хўжалиги


2 000

4 874

1 706

360

24

25

404

4

400

Агро банк

55

8

"An`om" фермер хўжалиги


1 000

2 437

853

180

12

13

202

2

200

Агро банк

15

9

"Ohangaron bordoqi mollari" масъулияти чекланган жамияти


3 000

7 311

2 559

540

36

38

606

6

600

Халқ банки

15

10

"Doston" фермер хўжалиги


1 000

2 437

853

180

12

13

202

2

200

Халқ банки

10

ЖАМИ


15 000

36 554

12 794

2 700

180

189

3 030

30

3 000

x

215

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 октябрь





































Время: 0.1389
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск