Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 20.02.2018 й. ПҚ-3550-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 февралдаги

ПҚ-3550-сон қарорига

3-ИЛОВА



Контрактларни экспертизадан ўтказиш

ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази" ДУК (кейинги ўринларда - Марказ)да контрактларни, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат хариди - давлат буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни тўлов асосида, қонунчиликда ўрнатилган тартибда сотиб олиш;


буюртмачилар - ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда контрактларни, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш учун Марказга мурожаат қилувчи шахслар;


стратегик харид қилувчилар - рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган стратегик аҳамиятдаги хўжалик жамиятлари ва корхоналар;


контракт - буюртмачи билан Ўзбекистон Республикаси резиденти ўртасида миллий валютада товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома;


импорт контракти - тўлов валютасидан қатъи назар товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилиш тўғрисида буюртмачи билан Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўртасида тузилган шартнома;


қўшимча битим - томонлар ўртасида илгари тузилган контрактга ҳамда импорт контрактига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи ҳужжат;


бенефициар мулкдор - пировардида мулкий ҳуқуқларга эгалик қиладиган ёки контракт бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс.


3. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказганлик учун ҳақ ундирилади ваунинг суммаси Марказнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.


4. Қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида тузиладиган, харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг аниқ етказиб берувчилари ва/ёки қиймати белгилаб қўйилган контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар;

ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерлар якунлари бўйича тузиладиган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар;

бюджет тизимининг бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида жалб этиладиган кредитлар (қарзлар) ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари бўйича импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар экспертизаси учун ҳақ ундирилмайди.


5. Ушбу Низомда кўзда тутилган контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим белгиланган тартибда Марказда рўйхатга олингандан сўнг кучга киради ва ижро этилиши лозим.



2-БОБ. МАРКАЗДА ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИЛИШИ ВА РЎЙХАТГА ОЛИНИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН КОНТРАКТЛАР


6. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаб олиш ва тўғридан-тўғри музокаралар асосида стратегик харид қилувчилар томонидан тузилган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ минг бараваридан ошган импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувлар экспертизадан ўтказилади ва рўйхатга олинади. Бунда, импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек, жорий фаолият бўйича - ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ импорт контрактини тузиш зарурлигининг асосланиши тақдим этилади.

6-1. Мазкур Низомнинг амал қилиши:

молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ушбу Низом 6-бандининг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан тузиладиган контрактлар ва импорт контрактларига тааллуқли эмас. Бунда тадбиркорлик субъектлари контрактлар, импорт контрактларини ихтиёрий ва шартномавий асосда экспертизадан ўтказиш ва/ёки рўйхатга олиш учун Марказга киритишлари мумкин;

давлат томонидан қўриқланадиган шахслар хавфсизлигини ҳамда мудофаа қобилиятини таъминлаш мақсадида тузиладиган;

фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш мақсадида тузиладиган;

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мақсадида;

суд терговларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши муносабати билан;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қатъий нархлар белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун;

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчидан товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун;

маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун;

банк (банклараро) операцияларини амалга ошириш ва/ёки банк (банклараро) хизматлари кўрсатиш бўйича;

уч томонлама шартномага мувофиқ лизинг операцияси бўйича, бунда давлат буюртмачиси, стратегик харид қилувчи, шунингдек, стратегик харид қилувчининг улуши мавжуд бўлган юридик шахс лизинг олувчи ҳисобланмайди;

суғурта хизматларини харид қилиш (мажбурий суғурта турлари);

қимматли қоғозларни сотиб олиш учун;

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ихтисослаштирилган савдо майдонлари (биржалари)даги электрон савдолар воситасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун;

хўжалик юритувчи субъект билан унинг тузилмасига кирувчи ички идоравий корхонаси (бўлинмаси) ўртасида тузиладиган;

стратегик харид қилувчи билан устав фонди (капитали)да мазкур стратегик харид қилувчининг улуши мавжуд бўлган ташкилот ўртасида тузиладиган;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузиладиган;

кейинчалик бож олинмайдиган савдо ҳудудида сотиш мақсадида товарлар сотиб олиш учун тузиладиган;

халқаро электр алоқа (халқаро овозли телефон трафиги ва Интернет тармоғидан фойдаланиш) хизматларини сотиб олиш мақсадида тузиладиган контрактлар, импорт контрактларига жорий этилмайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестициявий битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган тақдирда ҳам контрактлар ва импорт контрактларига татбиқ этилмайди.



3-БОБ. КОНТРАКТЛАР, ИМПОРТ

КОНТРАКТЛАРИ ВА/ЁКИ ҚЎШИМЧА

БИТИМЛАРНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

ҲАМДА РЎЙХАТГА ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


7. Буюртмачи контрактлар, импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

мазкур Низомнинг 4-бобидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилган контракт, импорт контрактининг асл нусхаси;

контракт, импорт контрактининг нусхаси (тартиб рақами қўйилган, буюртмачининг ваколатли шахси томонидан имзо қўйиб тасдиқланган);

Марказ тизимида ариза рўйхатга олингани тўғрисида хабарнома;

контракт, импорт контрактининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги бўйича юридик хулоса (юридик хизмат визаси);

контракт, импорт контрактини тузишга томонларнинг ваколати борлигини тасдиқловчи (уларни биринчи раҳбардан бошқа шахслар имзолаган тақдирда) ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

контрактлар тузилган даврда амал қилувчи, буюртмачининг биринчи раҳбари имзоси билан тасдиқланган, ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, биржа ёки ассоциациялар котировкалари, прайс-листлар ва ҳоказолар) тақдим этилган ҳолда контракт, импорт контракти нархини белгилаш бўйича асослантиришлар. Бунда тақдим этилган барча таклифлар юридик ёки жисмоний шахслар, шу жумладан муқобил таклифларни тақдим этган хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик манзиллари ҳамда алоқа боғлаш реквизитларини, шунингдек, Марказнинг талабига кўра - ушбу юридик шахсларнинг алоқа реквизитларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Контракт ёки импорт контракти ўтказилган тендер савдолари якунлари бўйича ёки энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан тузилган ҳолларда нарх белгилаш бўйича асослантиришлар ўрнига харид комиссияси ёки идоравий харид комиссияси баённомасининг нусхаси тақдим этилади;

лойиҳани молиялаштириш манбаи тўғрисидаги тасдиқловчи хат.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва айнан бир хиллиги юзасидан буюртмачи жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг сифати, миқдори ва нархлари Марказда рўйхатга олинган импорт контрактларининг шартларига мос бўлишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан жавобгарлик буюртмачининг мансабдор шахслари зиммасига юкланади.


7-1. Буюртмачи контрактлар, импорт контрактларига қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

мазкур Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқ расмийлаштирилган қўшимча битимнинг асл нусхаси;

контракт, импорт контракти ва рўйхатга олинган ёки экспертизадан ўтказилган барча илгари тузилган қўшимча битимларнинг нусхалари (тартиб рақами қўйилган, буюртмачининг ваколатли шахси томонидан имзо қўйиб тасдиқланган), шунингдек, илгари берилган хулосаларнинг нусхалари;

Марказ тизимида ариза рўйхатга олингани тўғрисидаги хабарнома;

қўшимча битимнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги бўйича юридик хулоса (юридик хизмат визаси);

қўшимча битимни имзолашга томонларнинг ваколати борлигини тасдиқловчи (улар биринчи раҳбардан бошқа шахслар имзолаган тақдирда) ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

товарнинг ҳажми кўпайган, унинг номенклатураси, товар ишлаб чиқарилган мамлакат, унинг нархлари ва ҳақ тўлаш шартлари ўзгарган тақдирда,буюртмачи биринчи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган, улар тузилган даврда амал қилувчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, биржа ёки ассоциациялар котировкалари, прайс-листлар ва ҳоказолар) тақдим этилган ҳолда қўшимча битим нархини белгилаш бўйича асослантиришлар.

Бунда тақдим этилган барча таклифлар юридик ёки жисмоний шахслар, шу жумладан муқобил таклифларни тақдим этган хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик манзиллари ҳамда алоқа боғлаш реквизитларини, шунингдек, Марказнинг талабига кўра - ушбу юридик шахсларнинг алоқа реквизитларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Контракт ёки импорт контракти ўтказилган тендер савдолари якунлари бўйича ёки энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан тузилган ҳолларда нарх белгилаш бўйича асослантиришлар ўрнига харид комиссияси ёки идоравий харид комиссияси баённомасининг нусхаси тақдим этилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва айнан бир хиллиги юзасидан жавобгарлик буюртмачи зиммасига юкланади.


8. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўзда тутилган импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун буюртмачи Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;

томонлар имзолаган импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг асл нусхаси;

импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни тузишга томонларнинг ваколати борлигини тасдиқловчи (уларни биринчи раҳбардан бошқа шахслар имзолаган тақдирда) ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг аниқ етказиб берувчилари ва/ёки қиймати белгиланган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар тузилганида - тегишли қарорларнинг нусхалари;

тендер ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерларнинг якунлари бўйича импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларни тузишда - тегишли харид комиссиясининг баённомасининг нусхаси.


9. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган импорт контрактларини истисно қилганда, буюртмачи Марказнинг талабига кўра импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича маҳсулот етказиб берувчиларни идентификация қилиш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

давлат томонидан рўйхатга олинганликни тасдиқловчи ҳужжат;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

жойлашган жойи (почта манзили) ва телефон рақамлари;

лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд лицензиялар тўғрисидаги маълумот (фаолият тури, лицензия рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати);

имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ёки юридик шахс номидан иш олиб борувчи жисмоний шахсларни идентификациялаш тўғрисидаги маълумотлар;

юридик шахс муассислари (акциядорлар, иштирокчилар) ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги иштироки улушлари тўғрисидаги маълумот;

устав фонди (капитали) миқдори ва унинг шакллантирилиши тўғрисидаги маълумот;

юридик шахснинг бошқарув органлари (юридик шахс бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумот;

охирги йил учун молиявий ҳисобот, шунингдек, солиқдан қарздорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

импорт контракти бўйича товарлар етказиб берувчининг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумот;

Ms Word еки Ms Excel форматидаги барча иловалари билан бирга электрон шаклдаги контракт, импорт контракти ва/ёки унга қўшимча битим.


10. Ҳужжатларни Марказга тақдим этиш муддати контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим имзоланган пайтдан бошлаб кўпи билан ўттиз кунни ташкил этади.



4-БОБ. КОНТРАКТЛАР ВА ИМПОРТ

КОНТРАКТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


11. Контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


12. Импорт контрактлари қуйидаги асосий қоидаларни ўз ичига олиши лозим.

Муқаддима. Кириш қисми импорт контрактининг рақами, тузилган жойи ва санаси, юридик шахсларнинг тўлиқ номланиши, импорт контактини тузувчи шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исмини ўз ичига олади. Агарда шахсимпорт контрактини ишончнома асосида тузаётган бўлса,бу муқаддимада кўрсатилади.

Предмет. Ушбу бўлимда товар (иш, хизмат)нинг номи, техник тавсиялари, миқдори ва сифати ҳамда бутланганлиги кўрсатилади.

Товар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори метрик ўлчов тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифодаланади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирлик миқдорларини аниқлаш тартибига мувофиқ ўлчов бирликларида белгилашга йўл қўйилади.

Товарнинг сифат тавсифи фойдаланишга яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятлар йиғиндисидан иборат. Шунингдек, товарнинг ТИФ ТН кодини ҳам кўрсатиб ўтиш зарур.

Товарга қўйиладиган талаблар. Товар янги ва ишлатилмаган бўлиши лозим.


13. Қуйидагилар товар сифатини белгилашнинг асосий методлари ҳисобланади:

стандарт бўйича - барчатомонидан қабул қилинган халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи давлат стандартлари;

спецификация бўйича - техник параметрларни кўрсатиш;

асосий моддаларнинг мавжудлиги бўйича - минимум-кўрсаткич, аралашмалар бўйича - максимум-кўрсаткич;

товарнинг ўзига тегишли хоссалар бўйича - шакл, модель, марка, нав, тур.

Машиналар, ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш бўйича импорт контрактида уларнинг янгилигига, чиқарилган йилига нисбатан талаб кўрсатилади.


14. Маҳсулот етказиб беришнинг таянч шартлари халқаро ИНКОТЕРМС қоидаларига мувофиқ белгиланади.

ИНКОТЕРМС қоидаларидан фойдаланганда қисқартма ном билан бир қаторда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва ҳоказоларнинг номлари) кўрсатилади.


15. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш муддати ёки санаси.

Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш муддати ёки санаси деганда ижрочи томонидан ўз мажбуриятларини товар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг импорт контрактларида кўрсатилган таянч шартларга мувофиқ бажариш санаси тушунилади.


16. Нарх ва умумий сумма. Импорт контрактида товар (ишлар, хизматлар)нинг нархини белгилашда товар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги, нарх базиси, қайд этиш усули, бир дона товар нархи ва импорт контрактининг умумий суммаси кўрсатилади.

Қайд этиш усулига кўра нарх қатъий (ўзгармас, бозор конъюнктурасига боғлиқ бўлмаган), сирғалувчан (томонларнинг келишувига биноан ўзгартириладиган), ўзгарувчан (бозор конъюнктурасига, инфляция даражасига боғлиқ) бўлиши мумкин.

Импорт контрактининг умумий суммаси товар (ишлар, хизматлар)нинг тўлиқ қийматини англатади.

Ҳадли импорт контрактини тузиш ва товар (ишлар, хизматлар)нинг аниқ қийматини белгилашнинг имкони бўлмаган тақдирда, импорт контрактининг тахминий чекланган суммаси кўрсатилади.

Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва/ёки ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш, роялти тўлаш назарда тутилган ускуналар, қурилмалар, машина ва механизмлар, маҳсулотларни харид қилиш бўйича импорт контрактларида (спецификацияда) роялти суммаси, шунингдек, бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг суммаси алоҳида-алоҳида кўрсатилади.


17. Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нарх параметрларини белгилашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

юк ортиш ва қадоқлаш алоҳида шарт-шароитлари, буюртма миқдори, лицензия йиғимлари, битимни суғурталаш, интеллектуал мулк билан боғлиқ сарф-харажатлар;

товарлар ҳақини тўлаш шартлари ва муддатлари, уларни тайёрлаш (узоқ вақт тайёрланадиган товарлар, стандарт товарлар), ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишнинг хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, қўшимча шартлар ва етказиб берувчилардан (сотувчилар, ижрочилар ва пудратчилардан) талаб қилинадиган кафолатлар, мавсумий ўзгаришларнинг таъсиридан келиб чиқиб, нархларнинг ўзгарувчанлиги;

кафолат муддатидан кейинги хизмат ва сервис хизмати кўрсатиш, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, узел ва агрегатларнинг бир-бирини алмаштира олишини эътиборга олганда нарх параметрларининг мақбуллиги;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг унумдорлиги, сифати, рақобатдошлигидан, харид қилинаётган товарнинг энергия ресурс тежамкорлиги, экологик софлигидан, умумий эгалик қилиш қиймати ҳамда нарх белгилашга таъсир ўтказувчи бошқа омиллардан келиб чиқиб, қийматларнинг хилма-хиллиги.


18. Тўлов шартлари. Импорт контрактидаги тўлов шартларида тўлов валютаси, шакли ва муддати кўрсатилади.

Агарда тўлов валютаси импорт контракти валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валюта курсини қайта ҳисоблаш тартиби кўрсатилади.


19. Товар ишлаб чиқарилган, ишлар бажариладиган ва хизматлар кўрсатиладиган жой. Импорт контрактида товаришлаб чиқарилган мамлакат ҳамда етказиб берилаётган товар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқарувчиси номи кўрсатилади.


20. Томонларнинг масъулияти. Томонлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришини таъминлайдиган шартлар сифатида импорт контрактида, қоида тариқасида, бир томоннинг контракт мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун пеня ва/ёки жарима тарзидаги санкциялар назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талаби бўйича унга неустойка (бурдсизлик тўлови) тўлаш мажбурияти юклатилади.


21. Кафолатлар. Мувофиқлик сертификатини олиш лозим бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича импорт контрактларида импорт контактининг ижрочиси томонидан бериладиган кафолат муддатлари, ҳажмлари белгиланади. Ижрочи зиммасига муайян кафолат муддати давомида товар (ишлар, хизматлар) сифати бўйича масъулият юкланади ва тегишли равишда ижрочи томонидан ўзининг кафолат мажбуриятларини амалга ошириш тартиби белгиланади.

Импорт контракти шартларига биноан ижрочининг кафолат мажбурияти амал қила бошлайдиган вақт белгилаб қўйилади.


22. Қўлланиладиган ҳуқуқ. Томонлар ўзаро муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқни белгилаши ва кўрсатиши шарт.


23. Низоларни ҳал этиш. Импорт контрактида томонлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ва музокаралар йўли билан бартараф этиб бўлмайдиган низоларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда ушбу импорт контракти бўйича низолар кўриб чиқиладиган жой ва орган кўрсатиб ўтилади.


24. Томонларнинг реквизитлари. Импорт контрактининг матнида томонларнинг реквизитлари келтирилади. Почта реквизитлари, манзил, банк ва юк ортиб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади. Импорт контрактида томонларнинг имзолари уларнинг муҳри билан тасдиқланади.


25. Импорт контракти ва/ёки қўшимча битим варақларига томонларнинг ваколатли шахслари виза қўядилар (тасдиқлайдилар).


26. Контракт, импорт контрактининг матни давлат тили ёки рус тилида баён этилади. Агарда импорт контрактининг матни бошқа тилда тузилган бўлса импорт контракти давлат тили ёки рус тилига таржима қилиниши ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланиши лозим. Контракт, импорт контракти икки тилда тузилган ҳолларда у контракт, импорт контракти варақларининг ўнг ва чап томонларида параллел таржима ҳолида расмийлаштирилади ва ҳар бир тилдаги матн бир хил юридик кучга эга бўлади. Бунда контракт, импорт контракти матнида фарқ юзага келган ҳолларда қайси матн устувор бўлиши лозимлиги назарда тутилади.



5-БОБ. КОНТРАКТЛАР, ИМПОРТ

КОНТРАКТЛАРИ ВА/ЁКИ ҚЎШИМЧА

БИТИМЛАРНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ҲАМДА РЎЙХАТГА ОЛИШ

ТАРТИБИ ВА МУДДАТИ


27. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


28. Марказ:

кўрсатилаётган хизматлар учун зарур ҳужжатлар ва тўлов амалга оширилганлиги тасдиқномаси тақдим этилган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади;

зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида тузилган, харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг қиймати белгиланган ёхуд тендер ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерларнинг якунлари бўйича тузилган контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади.


29. Марказ томонидан контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказишда:

тўлов валютасига, товарлар (ишлар, хизматлар) келиб чиққан мамлакатга қараб контракт нархларининг ҳам халқаро бозорларконъюнктурасига,ҳам экспертизага ариза берилган пайтда бир хил параметрлар ва сифатга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг маҳаллий бозорлардаги талаб ва таклифларининг амалдаги ҳолатига асосланган нархлари даражасига мувофиқлиги ўрганилади;

экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги текширилади;

контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг шартлари халқаро ва ички савдо-сотиқнинг барча томонидан қабул қилинган нормаларига мослиги ўрганилади.


30. Контрактлар, импорт контрактларива/ёки қўшимча битимлар экспертизаси:

ягона миллий ресурслар маълумотномаси;

товарлар (ишлар, хизматлар) бозорининг конъюнктурасини ўрганиш натижалари;

оммавий ахборот воситалари ва жаҳон Интернет тармоғидаги мақолалардан;

бевосита маҳсулот тайёрловчи заводлар, етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилардан ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари)дан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


31. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида тузилган, харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг қиймати аниқлаб қўйилган контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказишда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқлиги текширилади;

ўтказилган тендерлар бўйича тузилган контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича экспертиза фақат уларнинг тендер ҳужжатлари шартларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги ҳамда давлат тили ва рус тилига таржимаси тўғрилиги нуқтаи назаридан амалга оширилади.


32. Ўтказилган экспертиза натижалари бўйича буюртмачига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ижобий хулоса ҳужжатларнинг асл нусхалари берилади ёки ҳужжатлар қайтарилиш сабабларини кўрсатган ҳолда қайтариб берилади.


33. Ўтказилган экспертиза якунларига кўра контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим Марказ томонидан рўйхатга олинади, контракт, импорт контракти ва/ёкиқўшимча битим асл нусхасининг ҳар бир варағида контракт, импорт контракти ва/ёкиқўшимча битимларни рўйхатга олиш Маркази бўлинмаси раҳбарининг штампи ва имзоси қўйилади.

Контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимга идентификация рақами берилади.

Марказ томонидан контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим рўйхатга олингандан кейин кўпи билан икки кун ичида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.


34. Марказ томонидан контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим юзасидан берилган хулоса контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.



6-БОБ. КОНТРАКТ, ИМПОРТ КОНТРАКТИ

ВА/ЁКИ ҚЎШИМЧА БИТИМНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ВА РЎЙХАТГА ОЛИШНИ РАД ЭТИШ


35. Қуйидагилар контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

агар импорт контракти бўйича тўлов имтиёзли солиқ тартибини тақдим этадиган ва/ёки молиявий операцияларни ўтказишда ахборот ошкор этилиши ва берилишини назарда тутмайдиган давлатларда ёки ҳудудларда (оффшор зоналарида) рўйхатга олинган норезидент фойдасига, шунингдек, оффшор зоналарида жойлашган банклардаги норезидентларнинг ҳисобрақамларига ўтказиладиган бўлса;

буюртмачи экспертиза ўтказиш ва/ёки рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаганлиги;

буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишонарсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги;

тендер ёки танловни ўтказиш жараёнининг бузилиши;

контракт/импорт контракти/қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишга ариза берилган пайтда айнан бир хил товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида ҳосил бўлган конъюнктура ва ўртача бозор нархи даражасига нисбатан харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг ошириб юборилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низом талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги.


36. Буюртмачи контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишни рад қилган тақдирда, тўланган сумма қайтариб берилмайди.


37. Рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали электрон кўринишда юборилади.


38. Буюртмачи рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун такроран киритади.


39. Рад этишга асос бўлган сабаблар буюртмачи томонидан бартараф этилган тақдирда, экспертиза ва рўйхатга олиш Марказ томонидан контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб кўпи билан беш кун ичида амалга оширилади.


40. Контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ ундирилмайди.



7-БОБ. ХУЛОСАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ, ТИКЛАШ,

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА

БЕКОР ҚИЛИШ


42. Буюртмачи контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим шартларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган рухсат берувчи бошқа талаблар ва шартларни бажармаган ҳолларда Марказ томонидан берилган хулосанинг амал қилиши тўхтатиб қўйилиши мумкин.


43. Хулосанинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги Марказ қарори буюртмачига ёзма шаклда, шу жумладан хулоса амал қилишининг тўхтатилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон кўринишида етказилади.


44. Хулоса амал қилишининг тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар (сабаблар) бартараф этилганлиги факти буюртмачи томонидан тасдиқланган тақдирда, мазкур ҳолатлар (сабаблар) бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида Марказ хулосанинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.


45. Хулосанинг амал қилиши асоссиз тўхтатилган ҳолларда Марказ буюртмачи олдида унга етказилган зарарлар миқдорида жавобгар бўлади, хулосанинг амал қилиши эса у Марказ қарори билан тўхтатилган пайтдан бошлаб қайта тикланган ҳисобланади.


46. Илгари берилган хулоса тўхтатилган ҳолларда Марказ Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига Марказ томонидан мазкур хулоса тўхтатилган кундан бошлаб икки кундан кечикмай тегишли ахборотни киритади.


47. Хулосанинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айнан бир хил ҳаракатлар ва/ёки фаолиятни амалга оширишга рухсатнома характеридаги ҳужжат мавжуд бўлганида қайта ташкил этиш, шунингдек, қўшилишни истисно қилганда қайта ташкил этиш натижасида буюртмачи фаолиятининг тугатилиши ёки тўхтатилиши;

буюртмачи томонидан бир йил мобайнида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ҳаёти ва соғлигига, жамоат хавфсизлигига ва атроф муҳитга зарар етказилишига олиб келган мунтазам (икки ва ундан кўпроқ) ёки бир маротаба қўпол равишда рухсатнома талаблари ва шартлари бузилганида;

хулосанинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар (сабаблар) буюртмачи томонидан бартараф этилмаганда.


48. Буюртмачи қайта ташкил этилган, номланиши ёки унинг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатга олингандан кейин етти кун ичида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани Марказга топшириши шарт.


49. Хулосани қайта расмийлаштирганда Марказ берилган хулосалар реестрига ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритади.


50. Хулосани қайта расмийлаштириш ва топшириш Марказ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб кўпи билан беш кун муддатда амалга оширилади.


51. Хулосани қайта расмийлаштириш учун тўлов ундирилмайди.


52. Берилган хулоса йўқотилган ёки бузилган ҳолларда буюртмачининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.

Хулосанинг асл нусхаси бузилган тақдирда унинг дубликатини бериш тўғрисидаги мурожаат олинган кундан бошлаб кўпи билан уч кун ичида Марказ хулосанинг дубликатини беради (юборади). Хулоса дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.

53. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича хулоса қуйидаги ҳолларда:

Марказ томонидан - буюртмачининг ёзма равишдаги талаби бўйича;

суд томонидан - сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда хулоса олинганлик факти аниқланган тақдирда бекор қилинади.

Хулоса бекор қилинганида Марказ Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли ахборотни киритади.



8-БОБ. КОНТРАКТЛАР, ИМПОРТ

КОНТРАКТЛАРИ ВА/ЁКИ ҚЎШИМЧА

БИТИМЛАР БЎЙИЧА БЕРИЛГАН

ХУЛОСАЛАР РЕЕСТРИ


54. Марказконтрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича берилган хулосалар реестрини юритади.


55. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича берилган хулосалар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

буюртмачининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича берилган хулоса санаси ва рақами;

хулоса берилаётган контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг деталлари, контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг рақами ва санаси, товарнинг номланиши, контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг қиймати, маҳсулот етказиб берувчининг номи ва мамлакати;

контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича хулосанинг амал қилиши тўхтатилганлигига асос ва унинг санаси;

контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича хулоса бекор қилинганлигига асос ва унинг санаси;

контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича хулоса дубликати берилишига асос ва унинг санаси.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


56. Буюртмачи Марказ қарори ва Марказ мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


57. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


58. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги

Лойиҳалар ва импорт контрактларини

комплекс экспертизадан ўтказиш марказига

20____ йил "____"_________________-сон

АРИЗА


Сиздан ______________________________________________________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номи, мамлакати) билан ______________________________________________________ _______________________ (ташкилотнинг тўлиқ номи, мамлакати) ўртасида ____________________________________________________________________ (товар, ишлар, хизматлар номланиши) етказиб бериш бўйича 20____ йил "___"_____________________________________________ даги ______-сон контракт/импорт контракти/қўшимча битим бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.

Контракт/импорт контракти/қўшимча битимнинг умумий қиймати _____________________________________________________

Аввалроқ Марказ томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва (ёки) техник топшириқларини экспертизадан ўтказиш якунлари бўйича 20____ йил "___"___________________ даги _______-сон хулосаси берилган. (Мавжуд бўлса.)

Контракт/импорт контрактига қўшимча битим асосида киритилаётган ўзгартиришлар __________________________________. (қўшимча битим киритилаётган ҳолатларда)


Контракт/импорт контракти/қўшимча битим бўйича молиялаштириш манбалари (қуйидагилардан бири кўрсатилади):

ўз маблағлари;

бюджет маблағлари;

кредитлар (қарзлар);

бошқа манбалар (кўрсатиб ўтилади).

Контракт/импорт контрактиёки унга қўшимча битимни экспертизадан ўтказганлик учун тўловни амалга оширишга кафолат берамиз.

Аризачининг почта манзили (жойлашган жойи)

;

Аризачининг банк реквизитлари

;

Аризачи билан боғланиш учун алоқа рақамлари

;

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (низом талабларига мувофиқ):

Аризачи


Ф.И.Ш.



имзо

  

     М. Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Контракт/импорт контракти ва/ёки

қўшимча битимни экспертизадан

Ўтказиш ва рўйхатга олиш

СХЕМАСИ

      



Босқичлар


Иштирокчилар


Тадбирлар


Амалга ошириш муддати






























1-босқич


Контракт/импорт контрактининг буюртмачиси ва ижрочиси


Контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битим тузади


-



































2-босқич


Буюртмачи


Талаб қилинган ҳужжатлар пакетини тайёрлайди, аризани Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш марказида рўйхатдан ўтказади ва контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритади


Контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битим имзолангандан кейин кўпи билан бир ой ичида































3-босқич


Марказ


Контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказади


20 кун ичида

































АГАР "ЭЪТИРОЗЛАР БОР" БЎЛСА


Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижаларига қараб


























АГАР"ЭЪТИРОЗЛАР ЙЎҚ" БЎЛСА















































4-босқич


Марказ


Контракт/импорт контрактини рўйхатдан ўтказади ва хулосани буюртмачига юборади


3 кун ичида



































5-босқич


Марказ


Эътирозлар кўрсатилган хат билан бирга контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни буюртмачига қайта ишлаш учун юборади


-



































6-босқич


Буюртмачи


Эътирозларни инобатга олган ҳолда контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни қайта ишлайди ва такроран кўриб чиқиш учун Марказга киритади


30 кун ичида*




































7-босқич


Марказ


Кўрсатилган эътирозлар бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан такроран кўриб чиқади


10 кун ичида



































8-босқич


Марказ


Контракт/импорт контрактини рўйхатдан ўтказади ва хулосани буюртмачига юборади


3 кун ичида












*) Импорт контракти ва/ёки қўшимча битим 30 кунлик муддат  тугаганидан кейин такроран киритилган тақдирда, импорт контракти  ва/ёки қўшимча битим янгидан киритилган ҳисобланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Контракт/импорт контракти/қўшимча

битимни экспертизадан ўтказиш

ХУЛОСАСИ

Buyurtmachi/Заказчик

Shartnoma mazmuni/Описание контракта

Shartnoma raqami va sanasi/Номер и дата контракта

Shartnoma umumiy summasi/Общая сумма контракта

Kontraktor va mamlakat/Контрактор и страна

Moliyalashtirish manbai/Источник финансирования

Imzolar/Подписи


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 февраль









































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск