ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси (ЎзР Президентининг 23.10.2019 й. ПФ-5853-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 23 октябрдаги

ПФ-5853-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг

2020-2030 йилларга мўлжалланган

СТРАТЕГИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини истиқболда барқарор ривожлантириш соҳада давлат сиёсатини янгича ёндошувлар асосида юритишни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) ушбу вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Мазкур Стратегиянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда давлат сиёсатини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги устувор йўналишларни қамраб олади:

аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;

қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;

соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш;

давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш;

тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш;

қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш;

қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш;

тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши мазкур Стратегиянинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган асосий кўрсаткичлар ва индикаторларга эришишга асосланади.

Стратегияни амалга ошириш йўналишлари бўйича ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



2-БОБ. СТРАТЕГИЯНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ


I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш


Озиқ-овқат хавфсизлиги кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий, демографик ва экологик омилларга боғлиқ бўлиб, мамлакат ривожланишининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Озиқ-овқат хавфсизлигининг тўрт таркибий қисмлари (озиқ-овқатнинг мавжудлиги, уни харид қилиш қобилияти, ундан фойдаланиш ва унинг барқарорлиги) бўйича озиқ-овқат хавфсизлигининг давлат сиёсати ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, шунингдек, иқлимнинг кескин ўзгариши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий омиллардир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат орасида 52-ўринни эгаллаб, 12,1 кўрсаткич билан "мўътадил" даражага эришди.

Бироқ, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти барқарорлигига эришиш, кам даромадли оилаларнинг харид қобилиятини ошириш, маҳсулотлар нархи ва миқдори кескин ўзгаришининг олдини олиш ҳал этилиши зарур бўлган муаммолардан ҳисобланади.

Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади - республиканинг барча аҳолиси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга оширишдан иборат.

Устувор йўналиш аҳолини барқарор нархлардаги хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган. Бу эса Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ), шу жумладан БМТнинг 2-БРМ "Очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш"да белгиланган мақсадларга эришишга хизмат қилади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини озиқ-овқат билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ижтимоий объектлар билан интеграциялаш;

бошоқли дон етиштиришда давлат интервенцион харидлар тизимини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини давлат томонидан тартибга солиш механизмидан босқичма-босқич воз кечиш ҳамда бошоқли донни квота асосида бозор нархларида сотиб олиш механизмини жорий этиш;

соғлом истеъмол маданиятини тарғиб қилиш бўйича узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш;

халқаро даражада тан олинган услубиятлар ва илғор тажрибалар асосида озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ҳамда доимий мониторинг қилиш;

ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришга доир тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш;

чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш, балиқ ва парранда гўшти, шунингдек, сут ишлаб чиқаришни барқарор интенсивлаштиришга қаратилган тадқиқот ишларини олиб бориш.



II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган

қиймат занжирини яратиш


Қўшилган қиймат занжирининг ривожланиши қишлоқ хўжалиги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Маҳсулотларни даладан якуний истеъмолчигача етказиб бериш, яъни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сертификатлаш харажатларининг юқорилиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан олинадиган фойдани камайтиради.

Озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатининг паст даражада ривожланганлиги юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини чекламоқда.

Инфратузилмани ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш мақсадида тараққий этган молиявий бозорлар, қулай ишбилармонлик муҳити, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш-сотиш занжирларини ривожлантиришга қаратилган чораларни кўриш талаб этилади.

Экспорт қилинадиган мева-сабзавотларнинг асосий қисмини ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятлари чекланганлиги катта йўқотишларга олиб келмоқда. Шунингдек, нархларнинг мавсумий кескин ўзгариши ва бозор шароитларининг барқарор эмаслиги ҳам улар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда кичик ишлаб чиқарувчилар томонидан турли молиявий манбалар, шу жумладан халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобидан замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш ускуналари учун инвестициялар йўналтирилмоқда. Шунга қарамасдан улар қайта ишлаш корхоналари ва экспорт қилувчи ташкилотлардан ажралиб қолмоқда.

Кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиришнинг самарали механизмлари тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли, уларнинг фаолияти тарқоқлигича қолмоқда. Бу эса юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришишга тўсқинлик қилмоқда ҳамда қўшилган қиймат занжирларига бирлашиш имконини чекламоқда.

Таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатлар (Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада) бозорларида кооперативларнинг улуши 40 фоиздан ошади, Ўзбекистонда эса бу йўналиш эндигина ривожланмоқда.

Халқаро стандартлар ва сифат талабларига жавоб берадиган лабораториялар, улгуржи бозорлар ва логистика марказлари, шунингдек, божхона ва чегара масканларида мева-сабзавот маҳсулотларини фитосанитария назоратидан ўтказиш учун жиҳозлар етишмовчилиги кузатилмоқда.

Бу ўз навбатида етиштириладиган ва сотишга чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш, қўшилган қийматни кўпайтириш, экспорт географияси ва маҳсулот турларининг диверсификация қилинишига тўсқинлик қилмоқда.

Санитар ва фитосанитар назорат миллий ҳуқуқий базасини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ва мақсадли ташқи бозорлар стандартлари билан мувофиқлигини таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш зарур.

Бундан ташқари, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотида 70 фоиздан ортиқ улушга эга бўлган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари етарли ривожланмаган.

Аграр секторнинг экспорт салоҳиятини ошириш, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш, халқаро стандартлар асосида маҳсулотларни сертификатлаш тизимини кенг жорий этиш ва кооперация муносабатларини ривожлантириш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари мутахассислари учун қисқа муддатли, шу жумладан, масофавий тренинглар ташкил этиш, ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш;

миллий карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича келишуви талабларига мослаштириш;

ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назорат қилишнинг миллий тизимини Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти (ХЭБ) стандартларига мослаштириш;

илғор халқаро тажрибалар асосида қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича Инновацион таълим марказини ташкил этиш;

халқаро бозорларда тан олинган сифат стандартларини (Global G.A.P, Organic, HACCP ва бошқалар) жорий этишга кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш;

етакчи аграр корхоналар билан қайта алоқа механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

янги мақсадли экспорт бозорларида музокаралар олиб бориш ва савдо келишувларини амалга оширишнинг устувор йўналишларини белгилаш;

маҳаллий ва мақсадли халқаро бозорларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинги ва ташиш харажатларини камайтириш;

маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини мақсадли экспорт бозорларига чиқариш учун "Made in Uzbekistan" брендидан фойдаланишни кенгайтириш имкониятларини баҳолаш;

миллий сифат тизимини такомиллаштириш бўйича режа ишлаб чиқиш;

экспорт бозорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш, экспортга тайёргарлик, савдо режими ва савдони молиялаштириш бўйича маслаҳат хизматларини ривожлантириш;

мақсадли бозорлар тўғрисида маълумотлар тўплаш жараёнида, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини илгари суришда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг ролини ошириш;

ўсимлик навлари муаллифлари ҳуқуқларини (шу жумладан, патент синовларини) муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;

агрологистика марказлари негизида ягона савдо тизимини (аукцион ва биржа савдолари асосида) жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, янги экин турларини сақлаш мақсадида Миллий генлар банкини яратиш;

қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларини такомиллаштириш;

пахта хомашёси етиштириш ва пахта-тўқимачилик соҳасида бозор механизмларини кенг жорий этиш;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (IPPC) қўшилиш;

деҳқон хўжаликлари фаолиятини кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида ер участкаларини имтиёзли шартларда ажратиш тартибини ишлаб чиқиш;

халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда генетик модификацияланган экинлар навларини синаш учун махсус лаборатория ташкил қилиш;

савдо инфратузилмаси ва агрологистика марказлари, озиқ-овқат хавфсизлиги лабораториялари, санитария ва фитосанитария тизими, зарур ускуналар ва инвентарлар учун инвестициялар жалб қилишни янада рағбатлантириш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенция ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқ пестицидларни ва пестицидларнинг рухсат этилган максимал миқдорларини (MRL) рўйхатга олиш, экспорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

уруғчилик ва мева-сабзавотчилик соҳаси илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилишга халқаро молия институтлари грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперацияни рағбатлантириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда замонавий ишлаб чиқариш-сотиш занжирига интеграция қилиш чораларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бу соҳада хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш, тезкор қарорлар қабул қилиш ва тармоқ сиёсатини шакллантириш бўйича музокараларда иштирок этувчи бирлашмаларни (кооперативлар ва бошқалар) ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги бирлашмалари, фермер ва деҳқон хўжаликларининг қайта ишлаш саноати корхоналари (шу жумладан кластерлар) билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

аграр соҳада кичик тадбиркорликни ривожлантириш ва фаолиятини диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш учун тажриба - синов тариқасида инвестициявий дастурларни амалга ошириш;

мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларини баҳолаш натижаларига кўра (дастлаб кўп йиллик маълумотлар ва бозор тенденциялари таҳлили асосида экспорт қилинувчи асосий 10-15 та маҳсулот тури бўйича) экспортни ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш тизимини модернизация қилиш.



III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш

ва инвестициявий жозибадорликни ошириш


Фермерлар учун ресурслар етказиб бериш ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишда давлатнинг бевосита иштирок этиши соҳага хусусий инвестициялар жалб қилинишини чеклаб қўймоқда.

Агробизнес субъектларига маслаҳат хизматлари кўрсатиш тизимининг ривожланмаганлиги, бизнесни бошқариш кўникмаларининг етишмаслиги, агросаноат мажмуи ва банк соҳаларида кадрлар салоҳиятининг чекланганлиги халқаро молия институтлари кредит маблағларини самарали ўзлаштирилишини чекламоқда.

Шунингдек, инвестицияларни бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг мустақил мониторинги ҳамда баҳолаш структураси, тизими ва механизмлари мавжуд эмас.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP), мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа стандартларга риоя этилишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш лозим.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини модернизациялаш, диверсификациялаш ва барқарор ривожланиши учун хусусий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашувчи самарали тизимни яратиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган бошоқли дон интервенциясини амалга ошириш учун керакли бўлган ҳажмдан ташқари давлат харидларидан тўлиқ воз кечиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ажратилган тижорат кредитларининг фоиз ставкаларини субсидиялаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг стратегик йўналишлари ва эҳтиёжларига мос кредитлаш ва суғурталаш механизмини такомиллаштириш;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини кредитлашда "омборхона гувоҳномалари" механизмини жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича фаолиятини кенгайтириш;

қўшимча механизмлар ва молиявий воситаларни жорий этиш ва бозор иштирокчиларига тенг имкониятлар яратиш орқали ҳамкорликнинг шаффоф механизмини ишлаб чиқиш;

ресурс таъминоти ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ностратегик давлат корхоналарини хусусийлаштириш орқали ресурслар ва хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш;

имтиёзли кредит ҳисобига ресурслар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш амалиётидан воз кечиш;

агросаноат мажмуи субъектлари ўртасида фъючерс шартномалари асосида ишлашга кўмаклашиш ва буни рағбатлантириб бориш;

ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи қийматини бозор нархларида аниқлаш тартибини қайта кўриб чиқиш орқали ер участкаларига бўлган ҳуқуқдан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш механизмини такомиллаштириш;

халқаро молия институтларининг кредит линиялари мақсадли жалб этилишини таъминлаш мақсадида инвестиция дастурини ишлаб чиқиш;

тижорат банклари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун кредит ресурсларини ажратишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тартибини қайта кўриб чиқиш;

қишлоқ хўжалигида интенсив инновацион технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш.



IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва

атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн гектар ерларнинг атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15 йил мобайнида аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга (0,23 га дан 0,16 гача) камайган.

Мазкур ҳолат аҳоли сонининг ўсиши, сув таъминоти ҳажмининг қисқариши ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бошқа ер фонди тоифаларига ўтиши натижасида юзага келган.

Прогнозларга кўра, келгуси 30 йил мобайнида суғориладиган ер майдонлари яна 20-25 фоизга қисқариши мумкин.

Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг етарли даражада кафолатланмаганлиги хўжаликларни бошқариш самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилмоқда ва инвестицияларни жалб қилишни чекламоқда.

Ҳозирги вақтда ер участкаларини тақсимлашнинг ҳамда ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмлари тўлиқ яратилмаган.

Шунингдек, ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш назарда тутилмаганлиги қишлоқ хўжалиги ерларини нисбатан салоҳиятли ердан фойдаланувчиларга ўтишига тўсқинлик қилмоқда.

Мамлакат сув ресурсларининг қарийб 80 фоизи трансчегаравий сув ҳавзалари ҳисобига шаклланади. Мазкур ҳолат Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини барқарор бошқариш учун минтақавий ҳамкорликнинг муҳимлигини белгилайди. Мамлакатда ирригация тармоқларининг 70 фоизи фильтрацияга қарши қопламага эга эмас, оқибатда сувнинг бир қисми далагача етказиш жараёнида йўқотилмоқда.

Мавжуд ирригация инфратузилмаси, насос станцияларининг катта қисми 30-40 йилдан ортиқ фойдаланилмоқда ва реконструкция ёки капитал таъмирга муҳтож.

Ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг фақатгина 1,7 фоизида томчилатиб суғориш жорий этилган.

Деҳқончиликнинг ирригацияга юқори даражада боғлиқлиги сабабли анъанавий суғориш услубларини қўллашнинг давом этаётганлиги ҳамда иқлим ўзгариши натижасида қурғоқчиликнинг кескин кучайиши билан вазият янада мураккаблашиши мумкин.

Жаҳон ресурслари институтининг прогнозига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув танқислиги энг юқори бўлган 33 та мамлакатнинг бирига айланади. Ҳосилдорликнинг камайиши озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўлов баланси учун жиддий салбий оқибатларни келтириб чиқаради, бу эса сув ресурсларини барқарор бошқариш ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурстежамкор технологияларни қўллаш заруратини юзага келтиради.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш харажатларини қоплаш механизмининг мавжуд эмаслиги сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Европа Иттифоқи Парламентининг сув бўйича директивасига (2000/60/ЕИ) мос янги замонавий сув қонунчилигининг жорий қилиниши, келгусида сув сиёсатини тартибга соладиган зарур норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқилишини ва сув ресурсларини бошқаришнинг уйғунлашган услублари жорий қилинишини таъминлайди.

Мамлакат табиий ресурсларининг асосий таркибий қисмларидан бири ўрмон фонди ерлари бўлиб, 11,1 млн гектарни ёки умумий майдоннинг 25 фоизини ташкил этади. Ўрмон билан қопланган майдонлар эса 3,2 млн гектарга (29 фоиз) тенг.

Сўнгги йилларда Ҳукумат томонидан ўрмон ресурсларини бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2017 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этилди, ўрмонлар майдонини 2,3 млн гектарга кенгайтириш, 12 та янги ўрмон хўжаликларини ташкил этиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шунингдек, Орол денгизининг қуриган сатҳида ўрмонлар барпо қилиш, ҳимоя ўрмонзорлар майдонларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ерларида шамолдан ҳимояловчи яшил йўлакларни кўпайтириш, мукаммал мониторинг тизимини яратиш ва экологик таълим дастурларини такомиллаштириш ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш натижасида атроф-муҳит ва иқлим учун юзага келадиган салбий оқибатларни камайтиришга қаратилган қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларининг барқарор ривожланиши учун табиий ресурсларни самарали бошқариш асосий устувор йўналиш бўлиб ҳисобланади.

Мамлакатда минимал агроэкологик стандартлар мавжуд бўлсада, уларнинг асосий қисми эски технологияларга асосланган. Қишлоқ хўжалиги амалиётларини ишлаб чиқишда экологик омиллар ҳисобга олинмайди.

Агроэкологик амалиётларни яхшилаш ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш стандартлари ва механизмларини ишлаб чиқишда экологик омилларга интеграция қилиш талаб этилади.

Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни (GAEP) ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP) тамойилларига риоя этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёти (GAEP), шунингдек, аграр тадбиркорликка мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ҳамда бошқа сифат стандартларини жорий этишга кўмаклашиш чораларини кўриш;

қишлоқ хўжалигида экология ва иқлим учун хавфсиз амалиётни тарғиб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда деҳқон хўжаликлари ерларини вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини жорий этиш ҳамда белгиланган тартибда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда туташ ҳудуддаги ердан фойдаланувчилар томонидан дастлабки рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш;

2030 йилга қадар бир гектар майдонни суғориш учун ишлатиладиган сув сарфини 20 фоизга камайтириш;

маҳаллий сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;

ўрмон ресурсларини бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

иқлим ўзгариши таъсирини олдини олиш бўйича ҳаракатлар миллий режасини қабул қилиш;

тупроқни таҳлил қилишнинг мобил лабораторияларини харид қилиш орқали тупроққлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ўғитдан фойдаланишнинг самарали амалиётини жорий этиб, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ҳисобга олишнинг кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ердан фойдаланиш ва мулк ҳуқуқларининг ҳисобини юритиш учун кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ҳисобга олиш тизими билан ягона ахборот тизимини бирлаштириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;

сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;

смарт технологияларидан (мини ўлчов станциялари ва "ақлли таёқча") фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалигида сув билан таъминлаш харажатларини қоплаш тартибини ишлаб чиқиш;

ўрмон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;

ўрмон ресурсларини баҳолаш ва унинг мониторингини юритишнинг замонавий усулларини жорий этиш;

бозор баҳосида ўрмон ресурсларининг ҳисобини юритишни таъминловчи мезонлар ва кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш;

биологик хавфсизликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида табиий ресурслар, пестицидлар ва кимёвий воситалардан фойдаланишни назорат қилиш борасида институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш;

экотизим ва биотопларнинг ҳолатига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг таъсирини мониторинг қилиш учун Мақбул қишлоқ хўжалик ва экологик амалиёт (GAEP) асосида минимал экологик стандартлар ва талабларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр тизимини ривожлантириш, ер ресурсларини бошқариш соҳасидаги муассасаларнинг имкониятлари ва инфратузилмасини модернизация қилиш;

ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига хусусий инвестицияларни жалб этиш мақсадида суғориш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тажриба синов тариқасида жорий этиш.



V. Давлат бошқарувининг замонавий

тизимларини ривожлантириш


Агросаноат мажмуидаги давлат органларининг функциялари асосан ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган ва уларнинг айримлари хусусий секторга ўтказилиши мумкин.

Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик соҳаларида сезиларли ўсиш кузатилишига қарамасдан, хизмат кўрсатиш инфратузилмаси, моддий ресурслар таъминоти ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг аксарият қисми пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштиришга мўлжалланган.

Халқаро стандарт ва талабларга жавоб берадиган замонавий ва сифатли хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг етишмаслиги соҳадаги муаммоларни янада мураккаблаштирмоқда. Бу биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария билан боғлиқ давлат хизматларига тааллуқлидир.

Янги бозорларга чиқиш учун ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчиларга сертификациялаш ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи хусусий секторни ривожлантириш зарур.

Бугунги кунда давлат корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар монопол кўринишга эга бўлиб, соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурслар билан таъминлаш ва маркетинг хизматларини кўрсатишда рақобатни шакллантиришга салбий таъсир қилмоқда.

Аграр бозорнинг эҳтиёжларини қондира оладиган тизимлар, хизматлар ва мувофиқлаштириш механизмларини яратиш орқали мавжуд институционал тузилмани қайта кўриб чиқиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

қишлоқ хўжалиги вазирлигини функционал баҳолаш (Management Functional Assessment Model - MFAM) ва унинг натижалари бўйича янги ваколат ва фаолият йўналишларини белгилаш мақсадида вазирликнинг тузилмаси ва бўлинмалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;

Стратегияни амалга оширишга масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш;

тармоқ вазирлик ва идоралар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш орқали рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда бошқарув ходимларнинг стратегик ва лойиҳа бошқарувидаги салоҳиятини ошириш;

тармоқда қўшимча хизматларни кўрсатиш мақсадида давлат-хусусий шериклик моделини ривожлантириш;

соҳанинг манфаатдор томонлари (давлат, хусусий ва жамоат ташкилотларидан иборат) форумини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳукумат ва ҳамкорлар (соҳани қўллаб-қувватлашга жалб этилган барча донорлар ва халқаро молия институтлари) форумини ташкил этиш.



VI. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат

харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш


Ҳозирги вақтда давлатнинг қишлоқ хўжалигига сарфланадиган харажатларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши (1,68 фоиз) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига (ИҲТТ) кирмайдиган (0,62 фоиз), ўртача даражадаги даромадли давлатларга нисбатан қарийб уч баравар ва ИҲТТга аъзо мамлакатларга (0,17) нисбатан ўн баравар кўпдир.

Шунга қарамасдан, қишлоқ хўжалигида самарадорлик ва рақобатбардошлик ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари нисбатан пастлигича қолмоқда.

Соҳани давлат томонидан молиялаштиришнинг асосий қисми бевосита ирригация учун сарфланади (63 фоиз) ҳамда асосан пахта ва бошоқли дон етиштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бюджет маблағларининг катта қисми насос станцияларининг электр энергиясини қоплаш учун сарфланади, оқибатда мавжуд ирригация ва дренаж тизимларини эксплуатация қилиш ва сақлаш, уларни ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари тўлиқ қопланмаяпти.

Ҳозирги вақтда умумий хизматларни қўллаб-қувватлашнинг катта қисми давлат бюджетида "бошқалар" харажат моддаси сифатида акс этади, бу эса соҳада давлат харажатларининг стратегик режалаштирилиши йўқлигидан далолат беради. Бюджет тизимида соҳани қўллаб-қувватлаш учун халқаро молиявий ва кредит дастурлари (3,5 млрд АҚШ доллардан ортиқ) ва давлатнинг йирик инвестиция дастурлари ёки стратегик режалаштириш жараёнлари ўртасида алоқа мавжуд эмас.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қуйидаги йўналишлардаги давлат дастурлари ва хизматларига ажратилаётган бюджет маблағлари миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳамда молиялаш тизимини такомиллаштириш лозим бўлади:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш, ветеринария ва фитосанитария хизматлари;

бирлашмаларнинг турли шаклларини қўллаб-қувватлаш (кооперативлар, кластерлар, ишлаб чиқариш бирлашмалари);

статистик маълумотларни йиғиш ва аграр бозорлар мониторингини юритиш тизимини такомиллаштириш, бозор ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий тадқиқотлар ва изланишлар, таълим ва билимларни тарқатиш тизимини ривожлантириш.

Мазкур йўналишнинг асосий мақсади аграр сиёсатнинг янги устувор йўналишларига мувофиқ асосий давлат хизматларини кўрсатиш ва таркибий ўзгаришлар дастурларини амалга оширишга йўналтириладиган қишлоқ хўжалигига ажратилаётган давлат молиявий ресурсларини босқичма-босқич қайта тақсимлаш орқали маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

қишлоқ хўжалигини молиялаштириш учун харажатлар тақсимотини қайта кўриб чиқиб, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ва қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш тизими, ахборот ва маслаҳат хизматлари учун ажратиладиган маблағлар ҳажмини ошириш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи билан боғлиқ бўлган барча бюджетдан ташқари жамғармалар фаолиятини тўлиқ аудитдан ўтказиш ва кўрсатилаётган хизматларни хусусий секторга бериш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

ўрта муддатли бюджет дастурларини самарали амалга ошириш мақсадида халқаро техник кўмак маблағларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича дастурларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида солиққа тортиш тизимини чуқур таҳлил қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.



VII. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва

маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш


Илмий-тадқиқот, таълим ва ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатишни ўзаро боғлайдиган қишлоқ хўжалигига оид билим ва ахборотларни тарқатиш бўйича самарали тизимнинг йўқлиги соҳани илмий асосда ривожлантиришдаги энг жиддий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда илмий-тадқиқотлар учун давлат инвестициялари даражаси қишлоқ хўжалиги умумий бюджетининг 0,2 фоизини ташкил этади.

Илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги давлат томонидан молиялаштирилган илмий-тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий қилишни сезиларли даражада чекламоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинлари маҳаллий навларининг ҳосилдорлиги паст ва ташқи бозор талабларига жавоб бермайди. Импорт қилинадиган қиммат ва маҳаллий шароитларга мослаштирилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига қарамлик янада ортиб бормоқда.

Таълим муассасаларида ўқув ва касбий тайёргарлик курслари, таълим тизими, шакли ва ўқитиш усуллари замон талабларига жавоб бермайди. Меҳнат бозори талабларини ўрганиш ва янги мутахассисликларни жорий этиш учун тармоқлараро ва идоралараро мувофиқлаштириш тизимини яратиш талаб этилади.

Ҳозирги вақтда мамлакатда қишлоқ хўжалигига оид билим ва ахборотлар тарқатиш учун замонавий хусусий тузилмалар мавжуд эмас.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат таъминоти, таълим, малака ошириш ва ахборот-маслаҳат хизматлари соҳаларида замонавий, интеграциялашган ва мослашувчан тизимни яратиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти ва илм-фан соҳасини тубдан ислоҳ қилиш;

донор ташкилотлар техник кўмагида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларнинг таълим ва касбий тайёргарлик тизимини ислоҳ қилиш;

агробизнес субъектлари учун мўлжалланган давлат хизматлари ва тизимларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш мақсадида мавжуд маъмурий тизимларни аудитдан ўтказиш, шунингдек, таркибий қайта тузиш ва соддалаштириш режаларини ишлаб чиқиш;

экологик хавфсиз услублар ҳамда қишлоқ хўжалиги амалиётлари ва технологиялари, иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш борасидаги ахборот-маслаҳат хизматларини Мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш;

агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказларига махсус ходимларни тайёрлаш;

мамлакатнинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ахборот-маслаҳат марказларини ташкил этиш.



VIII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш


Мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади (2018 й.). Мамлакатда туғилиш даражаси юқори (23,3 промилле) ва шунга мос равишда қишлоқ жойларида ортиқча ишчи кучи мавжуд. 25 ёшгача бўлган одамлар аҳолининг 45,5 фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса 55 фоиздан кўпроғини ташкил этади.

Қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари, шунингдек транспорт ва ахборот-коммуникация алоқалари даражаси пастлигича қолмоқда. Ҳудудий эҳтиёжларни батафсил баҳолашга асосланган ва рақобат афзалликларини ҳисобга олган ҳолда комплекс стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш талаб этилади.

Аграр секторда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари аксарият ҳолларда тўғридан-тўғри фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига йўналтирилган.

Хорижий мамлакатлар бўйича маълумотлар таҳлил қилинганида, қишлоқ ҳудудларининг иқтисодий тараққий этиши қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан бевосита боғлиқлиги ва шундагина муваффақиятга эришилиши, маҳаллаларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган субсидияларга асосланган ислоҳотлар самарасиз эканлиги кузатилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг мувофиқлаштируви остида амалга оширилаётган қишлоқларни ривожлантириш дастурлари, асосан, ҳудудий иқтисодий номутаносибликни бартараф этишга қаратилган бўлиб, йирик шаҳар марказлари фойдаси учун, қишлоқ аҳолисининг кичик бир қисми - фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган бошқа тадбиркорлар сектори томонидан қўллаб-қувватланади, бироқ қишлоқ маҳаллалари четда қолмоқда.

Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланишини таъминлаш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш соҳасида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш;

қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун реал эҳтиёжларни батафсил баҳолашни олиб бориш;

қишлоқ маҳаллаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қарорлар қабул қилишни номарказлаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

ноқишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг мавжуд имкониятларини сафарбар қилиш ҳамда маҳалла фуқаролари, аграр тадбиркорлик, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари ўртасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун грант маблағлари ва инвестицияларни жалб этишнинг шаффоф механизмини ишлаб чиқиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш;

қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқиш.



IX. Тармоқ статистикасининг шаффоф

тизимини ишлаб чиқиш


Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғида маълумот ва ахборот йиғиш тизими марказлаштирилган режали иқтисодиёт тамойиллари асосида ишлаб чиқилган эскирган механизм ва амалиётга асосланган.

Ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигини баҳолаш натижалари жойлардаги ҳақиқий ҳолатга мос келмайди.

Аниқ ва ишончли маълумотларнинг етишмаслиги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг соҳага таъсирини объектив баҳолаш имконини бермайди.

Ишончли маркетинг маълумотларининг етишмаслиги фермерлар ва бошқа агробизнес субъектлари томонидан бизнес режаларни ишлаб чиқишда ёки фаолиятини тўғри режалаштиришда мавжуд ва ўзгарувчан бозор имкониятларидан фойдаланишни сезиларли даражада чекламоқда.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи ҳолатини акс эттирувчи ишончли статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш тизимига инвестицияларнинг жалб қилиниши давлат ва хусусий сектор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб, ишончли статистик маълумотларни тўплаш, таққослаш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.


Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантиришнинг аниқ режасини қабул қилиш;

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичлари (харажат, даромад, фойда, рентабеллик) тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таққослаш ва чоп этиш;

қлли қишлоқ хўжалиги"ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш;

маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа зарур маълумотларни қамраб олган фермер хўжалигини юритиш маълумотномасини (справочник) чоп этиш;

йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этиш;

соҳада амалга оширилган чоралар ва эришилган натижалар ҳамда давлат сиёсатининг истиқболли чораларини ўзида қамраб олган қишлоқ хўжалигининг йиллик ҳисоботини (Agriculture annual report) чоп этиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида миллий тизим ва хизматларни ривожлантириш учун маълумотлар алмашинуви платформаларида ҳамда халқаро форумларда фаол иштирок этиш;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни (Agriculture census) ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг ҳаракатини кузатиш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.



3-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳасини 2030 йилгача ривожлантиришда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш назарда тутилади:

ер ажратиш ва уни олиб қўйишда шаффоф тизим яратилади, коррупция ва бошқа субъектив ҳолатларнинг олди олинади, ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини кафолатлайдиган тизим яратилади;

ерларни ноқонуний ажратиш, улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари кескин камайишига эришилади;

1,1 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ўзлаштирилади, 535,6 минг гектар лалми, яйлов ва бошқа ерлардан фойдаланиш самарадорлиги ортади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўлиқ хатловдан ўтказилади;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг ҳақиқий бозор нархи шаклланади, бу ҳуқуқдан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш мумкин бўлади, тадбиркорлар ва аҳоли қўлидаги капитал қиймати ўз ўзидан ортади, ер солиғи солинадиган базани кенгайтириш имконияти яратилади;

республика ҳудудларида суғоришнинг сув тежовчи тизимларидан фойдаланилиш майдонлари кенгайтирилади ва ушбу тизимларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмлари такомиллаштирилади;

сув истеъмолчилари ва сув етказиб берувчилар ўртасида ҳисоб-китоблар истеъмол қилинган сувни етказиб бериш учун қилинган ҳақиқий харажатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ва бозор механизмлари асосида амалга оширилади;

ҳудудлар ихтисослаштирилади, бир жойда бир хил маҳсулотларни етиштириш, агроинновацион ғояларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга шароит яратилади;

пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришда давлатнинг иштирокидан босқичма-босқич воз кечилади;

пахта хомашёси ва бошоқли дон маҳсулотлари етиштирувчилари билан қабул қилувчилар ўртасида маҳсулот ҳажмига қараб шартнома тузиш тизими йўлга қўйилади;

ерларнинг турига қараб юқори ҳосил берувчи экинлар етиштирувчилар томонидан мустақил жойлаштирилади;

майда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ерлардан оқилона фойдаланиш имконияти яратилади;

сифатли рақобатбардош мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, чуқур қайта ишлаш ва экспорт ўсиши барқарорлигини таъминлашга эришилади;

илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси амалга оширилади;

кадрлар тайёрлашда олий ва ўрта таълим ўртасида узвий алоқадорлик таъминланади;

илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади, лаборатория жиҳозлари янгиланади, ходимларнинг малакаси оширилади;

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасалари ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади;

бошоқли донни биржа савдоларида чекловларсиз сотилишига имкон яратилади, давлат харидлари камайтирилади;

бошоқли дон бозорида интервенцион механизмлар жорий этилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ва рақобатбардошлиги ортади;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёти (GAEP), аграр тадбиркорликка мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа сифат стандартлари жорий этилади;

қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатишнинг шаффофлик ва рақобатга асосланган бозор хизматлари ривожланади;

қишлоқ хўжалигида ўртача меҳнат унумдорлиги 1,7 баробар ошади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшимча 3,4 млн тонна қувват яратилади;

маҳсулотларни қайта ишлаш кўрсаткичи 30 фоизга етказилади (2030 йилга қадар экспорт ҳажми 20 млрд АҚШ долларига етказилади).






Стратегияга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган

стратегиясини амалга ошириш натижасида эришиладиган

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ИНДИКАТОРЛАР

     

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Асос

(2018 й.)

2021 йилга

мақсад

2025 йилга

мақсад

2030 йилга

мақсад

1.

Қишлоқ хўжалигида қўшилган қийматнинг йиллик ўсиши

117,3 трлн сўм

(14 млрд АҚШ долл.)

3%

5%

5%

2.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғида иш ўринлари сонининг ўсиши:





- Қишлоқ хўжалиги

3 671 300

2%

1%

1%

- Озиқ-овқат саноати

91 420

3%

4%

5%

- Тўқимачилик саноати

140 200

3%

4%

5%

3.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти ҳажмининг ошиши

2,3

млрд АҚШ долл.

3,5

млрд АҚШ долл.

10

млрд АҚШ долл.

20

млрд АҚШ долл.

4.

Аҳоли ўртасида тўйиб овқатланмайдиганлар улуши

6,3%

5%

3%

0

5.

Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш (бир нафар ишчига бир йилда долларда)

3 960 АҚШ долл.

4 300 АҚШ долл.

5 200 АҚШ долл.

6 500 АҚШ долл.

6.

Қишлоқ хўжалигидаги иссиқҳона газ чиқиндиларини камайтириш

15 740 гигаграмм

(2016 йил)

10%

30%

50%





Стратегияга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030

йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш

натижасида устувор йўналишлар кесимида эришиладиган

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ИНДИКАТОРЛАР

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Асос

(2018 й.)

2021 йилга

мақсад

2025 йилга

мақсад

2030 йилга

мақсад

I. АҲОЛИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.1

Бошоқли доннинг ўртача ҳосилдорлигини ошириш

43 ц/га

60 ц/га

70 ц/га

75 ц/га

1.2

Сигирларнинг ўртача сут маҳсулдорлигини ошириш

2 320 кг/ бош

2 700 кг/ бош

3 100 кг/ бош

3 500 кг/ бош

1.3

Умумий экин майдонлари таркибида озуқа экинлари майдонлари улуши

7 %

10 %

12 %

15 %

II. ҚУЛАЙ АГРОБИЗНЕС МУҲИТИНИ ВА ҚЎШИЛГАН

ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИНИ ЯРАТИШ

2.1

Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бирлашмалари шериклигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспортдаги улуши

2 %

15 %

23 %

30 %

2.2

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулоти брендини жорий этиш ва тарғиб қилиш

Кам сонли маҳсулотларни қамраб олган бренд

5 та қўшимча маҳсулот қамраб олинади

20 та қўшимча маҳсулот қамраб олинади

40 та қўшимча маҳсулот қамраб олинади

2.3

Жаҳон банкининг глобал логистика самарадорлиги индекси бўйича Ўзбекистон ўрнини яхшилаш (Logistics Performance Index)

99-ўрин

96-ўрин

(3 пунктга кўтариш)

89-ўрин

(10 пунктга кўтариш)

79-ўрин

(20 пунктга кўтариш)

2.4

Умумий экспорт ҳажмида қайта ишланган маҳсулотлар улушининг ўсиши

25 %

30 %

35 %

40 %

2.5

Озиқ-овқат ва енгил саноатдаги ишчиларнинг улуши (қишлоқ хўжалигидаги ишчиларнинг умумий сонига нисбатан фоизда)

6 %

10 %

15 %

20 %

III. СОҲА БОШҚАРУВИДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ КАМАЙТИРИШ

ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШ

3.1

Жаҳон банкининг "Қишлоқ хўжалигида бизнесни ривожлантиришда кўмаклашиш" (Enabling the Business of Agriculture) индекси бўйича рейтингни кўтариш

Рейтинг юритилмайди

Рейтинг ўрнатиш

Рейтингни 5 та пунктга ошириш

Рейтингни 10 та пунктга ошириш

3.2.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат бизнесига жалб этилган инвестицияларнинг умумий ҳажмининг ўсиши

650 млн АҚШ долл.

20 %

40 %

80 %

IV. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ВА

АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ

4.1

Давлат хариди учун маҳсулот етиштириладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдони

2,5 млн га

0,9 млн га

йўқ

йўқ

4.2

Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни қўллайдиган ҳамда халқаро сифат менеджменти тизимини жорий этган фермер хўжаликлари сони ошиши

2 %

5 %

10 %

20 %

4.3.

Сув тежовчи технологиялар жорий этилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдони кенгайиши

1,7 %

10 %

20 %

32 %

4.4

Кучли шўрланган ерларнинг улушини камайтириш

45 %

43 %

41 %

37 %

4.5

Ўрмон билан қопланган майдонларни кенгайтириш

3,2 млн га

20 %

25 %

30 %

4.6

Ёнғоқмевалилар (писта, ёнғоқ, бодом) майдонини кенгайтириш

11 634 га

10 %

15 %

18 %

V. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ТИЗИМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

5.1

Тармоқни мувофиқлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш

Тармоқни мувофиқлаштириш механизмларини яратиш:

- идоралараро

- давлат-хусусий

- давлатлар ва ривожланиш бўйича шериклар

Агросаноат мажмуининг ҳолати тўғрисида йиллик ҳисоботни нашр этиш (назорат қилиш ва баҳолаш тизимлари ёрдамида)

Агросаноат мажмуининг ҳолати тўғрисида йиллик ҳисоботни нашр этиш (назорат қилиш ва баҳолаш тизимлари ёрдамида)

Агросаноат мажмуининг ҳолати тўғрисида йиллик ҳисоботни нашр этиш (назорат қилиш ва баҳолаш тизимлари ёрдамида)

5.2

Тармоқда давлат бошқаруви тузилмаларининг функционал тахлилини ўтказиш

-

Қишлоқ хўжалиги; ветеринария; фитосанитария; озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги; сув хўжалиги бўйича функционал таҳлиллар амалга оширилади

Ҳудудий ва туман даражасидаги барча тегишли бошқарув тузилмаларнинг функционал таҳлиллари амалга оширилади

Тегишли идоравий органларнинг функционал таҳлиллари якунланади

5.3

Тармоқнинг институционал ислоҳот режаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш

-

Қишлоқ хўжалиги; ветеринария; фитосанитария; озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, сув хўжалиги бўйича институционал ислоҳотлар режалари тасдиқланади ва амалга ошириш бошланади

Институционал ислоҳотлар режалари тасдиқланади ҳамда ҳудудлар ва туманлар даражасидаги барча тегишли бошқарув тузилмаларида амалга оширилади

Институционал ислоҳотлар режалари тасдиқланади ва барча тегишли идоравий ташкилотларда амалга оширилади

5.4

Давлат хизматларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияларини қабул қилиш

Қабул қилинмаган

Ветеринария хизмати; фитосанитария хизмати; озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги хизмати; маслаҳат хизмати; ирригация хизмати бўйича стратегиялар қабул қилинади ва амалга ошириш бошланади

Давлат хизматларини такомиллаштириш стратегияларини амалга оширишни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда нашр этиш

Давлат хизматларини такомиллаштириш стратегияларини амалга оширишни мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича ҳисоботларни мунтазам равишда нашр этиш

5.5

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат корхоналарини хусусийлаштириш

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги давлат корхоналарини аудит қилиш

Хусусийлаштириш режаси тасдиқланади ҳамда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат корхоналаридаги давлат улушини ҳусусийлаштириш бошланади

Хусусийлаштириш режасининг камида 50% бажарилади

Хусусийлаштириш режаси тўлиқ амалга оширилади

VI. ТАРМОҚНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ

ХАРАЖАТЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ

6.1

Ирригация билан боғлиқ бўлмаган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи хизматларига давлат бюджети харажатларини ошириш

Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 20 %

Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 30 %

Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 35 %

Қишлоқ хўжалиги тармоғидаги умумий харажатларнинг 40 %

6.2

Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқотлари учун давлат бюджети харажатларини босқичма-босқич ошириш (ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотига нисбатан фоиз ҳисобида)

0,02 %

0,05 %

0,5 %

1 %

6.3

Ўрта муддатли бюджетни режалаштириш тизимини жорий этиш

2020-2022 йилларга мўлжалланган бюджет ишлаб чиқилди ва тасдиқланди

2020-2022 йилларга мўлжалланган бюджет амалга оширилади

2022-2024 йилларга ва

2025-2027 йилларга мўлжалланган бюджетлар амалга оширилади

2028-2030 йилларга мўлжалланган бюджет амалга оширилади

VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ, АХБОРОТ ВА

МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

7.1

Қишлоқ хўжалигида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялашни мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этиш ва илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг ўрта муддатли тизимини жорий этиш

-

Илмий- тадқиқотларни молиялаштиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджети тасдиқланади ва амалга оширилади

Келгуси уч йиллик давр учун илмий-тадқиқотларни молиялаштиришнинг ўрта муддатли бюджети ишлаб чиқилади ва тасдиқланади

Келгуси уч йиллик давр учун илмий-тадқиқотларни молиялаштиришнинг ўрта муддатли бюджети ишлаб чиқилади ва тасдиқланади

7.2

Агробизнес соҳаларида банд бўлган ўқув юртлари битирувчилари сонининг ўсиши

2 180 нафар

10 %

30 %

50 %

7.3

Маслаҳат ва қўшимча хизматлардан фойдалана оладиган фермерлар сонининг ўсиши

51,1 минг нафар

10 %

35 %

50 %

7.4

Билим тарқатиш ва ахборот-маслаҳат марказлари хизматларидан қаноатлантирилган фермерлар сонининг ўсиши

41,1 минг нафар

20 %

40 %

80 %

VIII. ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

8.1

Қишлоқ жойларда кичик ишлаб чиқарувчилар (микрофирмалар) умумий сонининг ўсиши

129 221

10 %

20 %

30 %

8.2

Қишлоқ жойларда аёллар томонидан бошқариладиган ишлаб чиқарувчилар сонининг ўсиши

5 648 та

10 %

20 %

30 %

8.3

Қишлоқ жойларда ёшлар томонидан бошқариладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сонининг ўсиши

11 543

10 %

20 %

30 %

IX. ТАРМОҚ СТАТИСТИКАСИНИНГ

ШАФФОФ ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

9.1

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасидан фойдаланиш имконияти ва ишончлилигини ошириш

Тўлиқ эмас/

ишончсиз

Маълумотларни тўплашнинг янги тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасини ҳар йили чоп этиш

Маълумотларни тўплашнинг янги тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасини ҳар йили чоп этиш

Маълумотларни тўплашнинг янги тизимлари асосида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси статистикасини ҳар йили чоп этиш

9.2

Нархлар ва тенденциялар тўғрисида бозор маълумотларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш

Доимий бўлмаган / тўлиқ эмас

Ҳафталик бозор маълумотлари чоп этилади. Бозор тенденцияларининг ойлик ва йиллик маълумотлари

Ҳафталик бозор маълумотлари чоп этилади. Бозор тенденцияларининг ойлик ва йиллик маълумотлари

Ҳафталик бозор маълумотлари чоп этилади. Бозор тенденцияларининг ойлик ва йиллик маълумотлари

9.3

Фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш

Доимий бўлмаган / тўлиқ эмас

Фермер хўжаликлари мақсадли ўрганилади, ялпи даромади ҳақидаги маълумот чоп этилади

Фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлигининг йиллик кўрсаткичлари чоп этилади

Фермер хўжаликларида меҳнат унумдорлигининг йиллик кўрсаткичлари чоп этилади



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 октябрь, 43-сон, 815-модда



































































Время: 0.1375
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск