ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Кўргазма ва ярмаркалардаги савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2019 й. 884-сон "Андижон вилоятида инновацион технологиялар трансферини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2019 й.

N 884




АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ТРАНСФЕРИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятида инновацион инфратузилмани янада ривожлантириш, тадбиркорликни фаоллаштириш ва инвестицион салоҳиятни ошириш учун қулай шароитлар яратиш, инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трасфери миллий офиси муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида "Андижон тажриба-кўргазма майдони"ни (кейинги ўринларда - Кўргазма майдони) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Кўргазма майдонининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллий ва хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

инновацион технологияларни яратиш, жорий этиш ва фойдаланиш;

инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш, технологияларнинг трансфери ва интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш;

илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш;

олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

инновацион ғоялар ва лойиҳалар, маҳсулотлар ва технологияларнинг истиқболли турларини ишлаб чиқишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш;

кўргазма майдони олий таълим ва илмий муассасалар ўртасида инновацион ғоялар ва лойиҳалар,ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ривожланиши, илмий ва лаборатория тадқиқотлари олиб бориш, инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштириш, ёшлар, олимлар ва ўқитувчиларни иқтисодиёт соҳаларида илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;

илмий ва лаборатория тадқиқотларини олиб бориш, тажриба намуналарини, саноат маҳсулотларининг прототипларини ишлаб чиқиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш;

мунтазам равишда янги технологиялар кўргазмасини ташкил этиш асосида технологиялар трансферини амалга ошириш.


3. Кўргазма майдонига уни жойлаштириш ва фаолият юритиши учун Андижон вилояти Марҳамат туманининг З.М. Бобур номли массивидан 9 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Кўргазма майдонининг бино ва иншоотларини қуриш ва лойиҳа ишларини амалга оширишда:

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи;

"Kommunal ta`mirlash" МЧЖ - бош лойиҳачи ва бош пудратчи этиб белгилансин.


5. Белгилансинки, Кўргазма майдонининг:

а) янги технологияларни маҳаллий тадбиркорликка трансфер қилиш фаолиятидан олинган даромадлари бўйича белгиланган трансфер шарти устамалари 5 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;

б) биносини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда лаборатория ускуналарини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

в) фаолияти ва сақлаш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

Кўргазма майдонининг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Андижон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Инновацион технологияларни жорий этиш марказини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:

Кўргазма майдонини малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 октябрь












































Время: 0.1323
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск