ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Словакия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 16 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш ва

ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 1995 йил 16 май


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб юритилувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати,

ҳар иккала мамлакат учун ўзаро манфаатли бўлган иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришни истаган ҳолда,

Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестиция киритишлари учун қулай шароит яратиш мақсадини назарда тутиб,

мазкур Битимга мувофиқ равишда инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш бу соҳадаги тадбиркорлик ташаббусини ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини эътиборга олган ҳолда,

қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестиция" атамаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, унинг қонунчилигига мувофиқ иқтисодий фаолият доирасида инвестициялаган барча мулкий бойликларни, аммо нафақат уларни, хусусан қуйидагиларни англатади:

а) мол-мулк ва кўчмас мулк ҳамда ипотека, кафолатлар, гаров ҳуқуқи ва шунга ўхшаш ҳуқуқлардан келиб чиқувчи бошқа моддий ҳуқуқлар;

б) компанияларнинг акциялари, облигациялари, улушлари ҳамда жамиятлар ва корхоналарнинг мулкидаги иштирокнинг бошқа кўринишлари;

в) пулли қарз талабномаларига бўлган ҳуқуқ ёки инвестициялар билан боғлиқ бўлиб, иқтисодий қийматга эга бўлган шундай фаолиятга оид талаб ҳуқуқлари;

г) инвестициялар билан боғлиқ бўлган муаллифлик ҳуқу

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск