ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.10.2019 й. ПҚ-4500-сон "Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2019 й.

N ПҚ-4500



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

РЕГБИ СПОРТ ТУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, спортнинг ҳар хил турларини, шу жумладан, регбини янада оммалаштириш, спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар ва инфратузилма яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда регби республикамизда жадал ривожланаётган спорт турларидан биридир. Ўзбекистон регби федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди ҳамда фаолият кўрсатмоқда, регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси нуфузли халқаро мусобақаларда ("Asian Olympic Pre-Qualifier", "Asian 7s") фаол иштирок этиб, шарафли ўринларни эгаллаб келмоқда, ушбу жамоа Осиё минтақасидаги давлатлар орасида кучли саккизликка киради.

Шу билан бирга, моддий-техник база ва инфратузилманинг етарли эмаслиги, регби бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг уйғун тизими яратилмаганлиги соҳанинг янада ривожланишига ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.

Регбини янада ривожлантириш, уни республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш, юқори сифатли ўқув-машқ жараёнини таъминлаш, регбичилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорат даражаси ва малакасини доимий ошириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, регбичи-спортчиларни тайёрлаш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон регби федерациясининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) ҳар бир олимпия захиралари коллежларида регби бўлимларини очиш;

в) қуйидагиларни назарда тутувчи регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг тўрт босқичли тизимини жорий этиш:

биринчи босқичда - спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

иккинчи босқичда - спорт клублари, секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

учинчи босқичда - туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

тўртинчи босқичда - ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок).


2. 2019-2022 йилларда республикада регбини янада комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар дастури) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш доирасида қуйидаги устувор йўналишлар ва вазифалар белгилансин:

иқтидорли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция ишлари) фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва регби бўйича ўқув-машқ жараёнини сифатли ташкил этиш;

регбини оммалаштириш, ёшларни спорт клублари, секциялар ва тўгаракларга фаол жалб қилиш, улардан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун сифатли ва самарали тайёргарлигини таъминлаш;

халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш, шунингдек, тренерлар, ҳакамлар ва регби бўйича бошқа мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;

регбининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклатилсин:

ҳудудий регби федерацияларининг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

тегишли ҳудудларнинг раҳбар кадрлари орасидан номзодларни ҳудудий регби федерациялари раиси лавозимига тавсия этиш;

тегишли ҳудудда профессионал регбининг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, камида битта профессионал регби клубини ташкил этиш, регби машғулотларини ўтказиш учун стадионлар, шунингдек, тегишли ҳудудий регби федерацияларини жойлаштириш учун бинолар ажратиш.


4. Ўзбекистон регби федерацияси фаолиятини ва унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишни молиялаштириш манбалари қуйидагилар эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маблағлари;

ҳомийлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг спорт клублари стадионларида мунтазам равишда регби бўйича ўқув-машғулотлар ва мусобақалар ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиб берилишини беғараз асосда таъминласин.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони билан тасдиқланган Олимпия спорт турларини 2018-2021 йилларда кейинчалик ривожлантириш ва оммалаштириш комплекс чора-тадбирлари дастурининг 21-бандига мувофиқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари томонидан ўқув-машқ жараёнини ўтказиш учун Ўзбекистон регби федерациясининг спорт базасини қуриш кўзда тутилган;

спорт базасини сақлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон регби федерациясининг спорт базаси қурилишини 2020 йилга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастурига киритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган, регби бўйича спорт объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомлари учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ҳамда божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу бандни амалга ошириш бўйича чоралар кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон регби федерацияси билан биргаликда:

мамлакатимизда регбини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш, фуқароларнинг ушбу спорт турига қизиқишини шакллантириш чоралари кўрилиши;

спорт мактабларининг замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган спорт жиҳозлари ва инвентарь, регби учун спорт кийимлари ва пойабзал билан таъминланиши;

регби инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда ўқув-машғулот йиғинларининг ташкил этилиши;

олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида регби бўлимларини очиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон регби федерациясининг буюртманомасига биноан жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон регби федерациясининг буюртманомасига биноан жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга давлат божини ундирмасдан кўп марталик визаларни бериш ва уларни узайтириш ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини ва уни узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон регби федерациясининг буюртманомаларига биноан хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, мазкур хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўрнатилган тўловлар ундирилмасдан берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида регбининг ривожланишини, регби жамоалари, тренерлар ва регби бўйича бошқа мутахассислар фаолиятини мунтазам равишда ва кенг ёритиб бориш ҳамда регби бўйича расмий мусобақалар ўтказилишини тарғиб қилиш тавсия этилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 29 октябрдаги

ПҚ-4500-сон қарорига

ИЛОВА



2019-2022 йилларда республикада регбини

янада комплекс ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ИҚТИДОРЛИ СПОРТЧИ ЁШЛАРНИ ТАНЛАШ (СЕЛЕКЦИЯЛАШ) ВА РЕГБИ БЎЙИЧА

ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЖАРАЁНИНИ СИФАТЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1.

Таълим ва спорт-таълим муассасаларида, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар, республиканинг бошқа ташкилотларида регби бўйича бўлимлар, секциялар, тўгаракларни хатловдан ўтказиш.

2019 йил

декабрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

2.

Инновацион илмий-услубий ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда регби-7 ва регби-15 бўйича тайёргарлик дастурларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

декабрь


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабоев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

3.

Инновацион илмий-услубий ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда регби бўйича селекционерларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил

декабрь


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабоев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

4.

Спорт мактабларининг регби бўйича бўлимларида ўқув-машғулот жараёнининг самарали ташкиллаштирилишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.

2019 йил

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабоев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

5.

Регби бўйича селекционерларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил

январь


Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

6.

Регби бўйича иқтидорли ўсмир спортчиларни саралаш (селекциялаш) мақсадида спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида тизимли асосда мусобақаларни ташкиллаштириш.

Календарь

режага

мувофиқ

Маҳаллий бюджет, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев) 

7.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинаётган регби бўйича тренерлар номзодларини Ўзбекистон регби федерацияси билан келишиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2020 йил

январь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)


8.

Регби бўйича таниқли маҳаллий ҳамда хорижий спортчи ва тренерларни жалб қилган ҳолда, ёш спортчилар учун фестиваллар, шунингдек, маҳорат дарсларини ўтказиш.

Календарь

режага

мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)


9.

Иқтидорли регбичиларни саралаш (селекциялаш) мақсадида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари ўртасида регби мусобақаларини ташкиллаштириш.

Календарь

режага

мувофиқ

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Регби бўйича саралаш (селекция) ишларини амалга ошириш мақсадида ёшлар, айниқса унинг уюшмаган қисми ўртасида "Олтин овал" турнирини ва бошқа мусобақаларни тизимли асосда ўтказиш.

Календарь

режага

мувофиқ

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Т.Поёнов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

II. РЕГБИНИ ОММАЛАШТИРИШ, ЁШЛАРНИ СПОРТ КЛУБЛАРИГА, СЕКЦИЯЛАРГА

ВА ТЎГАРАКЛАРГА ФАОЛ ЖАЛБ ҚИЛИШ, УЛАРДА КЕНГ ШУҒУЛЛАНИШ

ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЯРАТИШ

11.

Мамлакатда регбининг ривожланиши, аҳоли турли қатламлари, энг аввало ёшлар ўртасида ушбу спорт турига бўлган талаб ва таклифларнинг мутаносиблиги мониторингини ўтказиш.

2019 йил

ноябрь


-

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

12.

Мамлакатда регбини оммалаштириш ва тарғиб қилиш медиа режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2019 йил

ноябрь


Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Миллий телерадиокомпания (А.Ходжаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

13.

Регбини ривожлантираётган ташкилотлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, босма нашрлар ва интернет-ресурсларда мақолалар эълон қилиш, шунингдек, телекўрсатувлар туркумини тайёрлаш ва видеороликларни жойлаштириш.

Доимий

Ижрочилар маблағлари

Миллий телерадиокомпания (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

14.

Регби бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳужжатларини, шунингдек, регби мусобақалари ўтказиладиган стадионга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш.

2019 йил

октябрь


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

15.

Спорт мактаблари, умумтаълим мактаблари, республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари қошида қўшимча секция ва тўгаракларни ташкил этиш орқали болалар ва ёшларни, меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчиларини, шунингдек, вояга етмаганларни регби билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил қилиш.

Доимий

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

16.

Мавжуд спорт салоҳияти, спорт захиралари, тренерлар таркиби ва моддий-техник базадан келиб чиққан ҳолда республиканинг ҳар бир ҳудудида регбини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

октябрь

-

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

17.

Ёшлар, талабалар, ўқувчилар ва аҳолининг бошқа қатламларини регби билан шуғулланишга жалб қилиш, таълим муассасалари, спорт жамиятлари, ташкилотлар, маҳаллаларда регби тўгараклари ва секцияларини ташкил қилиш, туман, ҳудудий ва республика мусобақаларини ўтказиш.

2019-2022 йиллар

давомида

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Мудофаа вазирлиги (Б.Қурбонов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Қ.Рафиков), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х.Хосилов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

18.

"Ёшлик", "Талаба", "МҲСК", "Динамо", "Локомотив", "Касаба уюшмалари" ва бошқа жисмоний тарбия ва спорт жамиятларининг регби бўйича клубларини ташкил этиш.

2020 йил

февраль

Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Мудофаа вазирлиги (Б.Қурбонов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Б.Тошматов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов),Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Қ.Рафиков), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х.Хосилов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

III. РЕГБИ БЎЙИЧА ТРЕНЕРЛАР, ҲАКАМЛАР ВА БОШҚА МУТАХАССИСЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

19.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти базасида регбини ривожлантираётган тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни шартнома асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малака оширишларини ташкил қилиш.

Доимий

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

20.

Регби бўйича терма жамоалар ва спорт мактаблари бўлимлари учун захира таркибини самарали тайёрлашни таъминлаш мақсадида илмий-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

январь

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М.Болтабаев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

21.

Регби бўйича малакали тренер кадрларни тайёрлаш мақсадида тренерлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган шахслар учун локал тренерлик курсларини ўтказиш.

Ҳудудий регби федерациялари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

22.

Регбини ривожлантираётган тренерлар, спортчилар ва ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


2019 йил

ноябрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

23.

Таниқли маҳаллий ва хорижий тренерлар ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ҳудудий жамоалар тренерлари учун республика тренерлик курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш.


Ҳудудий регби федерациялари талабномаларига мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

24.

Регби бўйича тренер ва ҳакамларнинг хорижий мамлакатларда малакасини оширишни (стажировкасини) ташкил қилиш.

График-режага

мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

25.

Таниқли маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, фаолият юритаётган тренер ва ҳакамлар учун малака ошириш курсларини ўтказиш.

График-режага

мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

26.

Ўзбекистон Республикасида регби бўйича ҳакамларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


2020 йил

январь

-

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

27.

Етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, регбичилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлашнинг долзарб масалалари бўйича ҳар йилги илмий-услубий ва илмий-амалий конференцияларни ўтказиш.

График-режага

мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

28.

Ўзбекистон регби федерацияси вакилларининг етакчи хорижий марказларда стажировкаларини ташкил қилиш.

График-режага

мувофиқ

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев)

IV. РЕГБИ БЎЙИЧА НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ СИФАТЛИ ВА

САМАРАЛИ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

29.

Истиқболли ўйинчиларни жалб қилган ҳолда регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янгиланган таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2020 йил

февраль


-

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов)

30.

2024 ва 2028 йилларда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон регби спортчиларини халқаро малакавий мусобақаларда иштирок этиш учун тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

февраль


-

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов)

31.

Марказий Осиё, МДҲ мамлакатлари, Осиё ва Европа жамоалари билан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг регби бўйича ўртоқлик учрашувларини тизимли асосда ташкил этиш.

2019-2022 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов)

32.

Регби бўйича терма жамоалар аъзоларининг (ўсмирлар, ёшлар, катталар) ҳар йили 3-6 та ўқув-машқ йиғинларида ва 4-8 та халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

2019-2022 йиллар давомида

Ўзбекистон регби федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов)

33.

Регби инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш.


2019-2022 йиллар давомида

Ўзбекистон регби федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов)

34.

Регби бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2022 йилда Ханчжоу шаҳри (Хитой)да ўтказиладиган Осиё ўйинларида иштирокини таъминлаш.

2022 йил

сентябрь


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов)

V. МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАР ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ,

ШУНИНГДЕК, РЕГБИ БЎЙИЧА ТРЕНЕРЛАР ВА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ВА МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ

35.

Қуйидагиларни назарда тутувчи регби бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг тўрт босқичли тизимини жорий этиш:

I босқичда - спорт клублари, секциялари жамоалари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

II босқичда - спорт клублари, секциялари ўртасидаги спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

III босқичда - туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок);

IV босқичда - ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб чиққан жамоалар ўртасида республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубок).

Календарь режага мувофиқ доимий


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

36.

Регби бўйича терма жамоалар таркибига киритиш учун танлаб олинган миллий ва халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини - мамлакат ҳудудларидаги иқтидорли ўсмир спортчиларни рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш.

2020 йил

февраль


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

37.

Регби бўйича юқори натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси миллий спорт терма жамоаси ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига энергия сарфланишининг ўрнини тўлдириш ва жисмоний ресурсларни тиклаш маблағлари тўланишини таъминлаш.

Доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

38.

Энг яхши тренер, спортчи, спорт ҳаками ва бошқа мутахассислар, шу жумладан регбини ривожлантирувчи ташкилот раҳбари ва ҳомий номига эга бўлиш учун республика танлови ўтказилишини ташкил этиш.

Йил якунлари бўйича

Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

39.

Регби бўйича тренер ва мутахассисларнинг ижтимоий-маиший ва моддий шарт-шароитларини янада яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

2020 йил

февраль


-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

VI. РЕГБИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

40.

Ихтисослаштирилган спорт мактаблари ҳамда спорт мактабларининг регби бўлимларини замонавий талабларга жавоб берадиган спорт жиҳозлари ва инвентарь, спорт кийимлари ва пойабзали билан таъминлаш.

Доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

41.

2020 йилга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастурига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ қишлоғида Ўзбекистон регби федерациясининг спорт базаси қурилишини киритиш.

2019 йил

ноябрь

Давлат бюджети ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

42.

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби бўйича ўқув-машғулот базасини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил

февраль

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

43.

Қуйидаги спорт базаларини Ўзбекистон регби федерациясига бириктириш:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клуби стадиони;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши стадиони;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети стадиони;

"Тўқимачи" стадиони.

2019-2022 йиллар давомида

-

Мудофаа вазирлиги (Б.Қурбонов), Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Қ.Рафиков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

44.

Олимпия захиралари коллежларида регби бўлимларини очиш учун керакли шарт-шароитларни яратиш.

2020 йил

сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

45.

Қуйидаги спорт бўлимларини халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган замонавий регби инвентари ва ускуналари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш:

Самарқанд шаҳридаги олимпия захиралари коллежини;

Фарғонадаги спортнинг ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабини;

ҳудудлардаги регби бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини.

2020 йил

август

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон регби федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ўзбекистон регби федерацияси (С.Сафоев)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 октябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 30 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 ноябрь, 44-сон, 830-модда











































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск