ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 31.10.2019 й. ЎРҚ-577-сон "Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.09.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 11.10.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.10.2019 й.

N ЎРҚ-577



БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 19 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 227-4-модда иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"товарлар ва транспорт воситалари мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 227-8-модда:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "ва уларни тасарруф этиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 227-9-модда:

номидаги "Қиёслаш воситаларини" деган сўзлар "Божхона идентификациялаш воситаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона идентификациялаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситаларининг юкхонасини, юкланган товарларни қонунга хилоф равишда очиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 227-10-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


5) 227-14-модда:

учинчи қисмининг санкциясидаги "фуқароларга товарлар мусодара қилиниб" деган сўзлар "товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги "фуқароларга товарлар мусодара қилиниб" деган сўзлар "товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 227-16-модда:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқмаганлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин ўттиз кун ичида уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик, агар бундай олиб чиқиш шарт бўлса, -

товарларни ва транспорт воситаларини мусодара қилишга сабаб бўлади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмининг диспозициясидаги "жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмининг диспозициясидаги "учинчи" деган сўз "тўртинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;


7) 227-18-модда:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "ва уларни тасарруф этиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


8) 227-19-модда:

биринчи қисмининг:

диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

санкциясидаги "фуқароларга товарларни мусодара қилиб" деган сўзлар "товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "фуқароларга товарлар мусодара қилиниб" деган сўзлар "товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 227-20-модда:

биринчи қисмининг:

диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

санкциясидаги "фуқароларга" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, -

товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


10) 227-21-модда:

биринчи қисмининг:

диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

санкциясидаги "фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб" деган сўзлар "товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг:

диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

санкциясидаги "фуқароларга товарларни мусодара қилиб" деган сўзлар "товарларни мусодара қилиб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг:

диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳужжатлардан ёки божхона идентификациялаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, бундан ушбу Кодекснинг 227-22-моддасида ва 227-25-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно";

санкциясидаги "фуқароларга товарларни мусодара қилиб" деган сўзлар "товарларни мусодара қилиб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 227-22-модда биринчи қисмининг:

диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

санкциясидаги "фуқароларга товарларни мусодара қилиб" деган сўзлар "товарларни мусодара қилиб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 227-23-модда биринчи қисмининг:

диспозициясидаги "қиёслаш воситаларидан" деган сўзлар "божхона идентификациялаш воситаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

санкциясидаги "фуқароларга товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб" деган сўзлар "товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 227-25-модда:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14) 227-26-модданинг диспозициясидаги "агар жиноят аломатлари бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 271-модданинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 174-1-моддасининг биринчи - саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида, 175-1-моддасининг биринчи қисмида, 175-3, 175-4-моддаларида, 175-5-моддасининг биринчи қисмида, 176-1-176-4-моддаларида, 177-моддасининг биринчи қисмида, 177-1-моддасининг биринчи қисмида, 177-2-моддасининг биринчи қисмида, 178-моддасининг биринчи, учинчи - саккизинчи қисмларида, 178-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179-4-моддасининг биринчи қисмида, 1795-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 215-1-моддасининг биринчи қисмида, 227-8-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида, 227-14-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227-15-моддасининг биринчи қисмида, 227-16-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 227-18-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227-19-моддасининг биринчи қисмида, 227-21-моддасида, 227-22-моддасининг биринчи қисмида, 227-23-моддасининг биринчи қисмида, 227-24, 227-25 ва 227-26-моддаларида, 227-27-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно";


16) 287-модда биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) ушбу Кодекснинг 90-1, 184-2, 184-3, 185-1, 189, 189-1, 198, 227, 227-1-227-27-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда - божхона органлари ходимлари томонидан";


17) 291-модда биринчи қисмининг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) ушбу Кодекснинг 90-1, 198, 227-227-27-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан";


18) 294-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт. Мазкур шахс бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда иштирок этишдан бўйин товлаган тақдирда, у маъмурий суднинг ажримига биноан ички ишлар органи томонидан мажбуран олиб келиниши мумкин. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни ёки бошқа қимматликларни олиб ўтиш билан боғлиқ бўлиб, мусодара қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг турган жойини аниқлаш имкони бўлмаса, бундай шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 ноябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 1 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 ноябрь, 44-сон, 827-модда
















































Время: 0.1332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск